13.10.2005 кунлик архив
Тожибоевага янги айб қўйишга уриниш бўлди
“Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг ҳибсга олинишидан норозилик билдириб, баёнот тарқатди.
Унда айтилишича, М.Тожибоеванинг ҳибсга олиниши Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари фаолларини қатағон қилиш сари қадам ташлашидир.
13.10.2005
Шайбон
Мўтабар Тожибоевага айб эълон қилиш Қарори
«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!
М.И.Таджибаева 2000 йил 17–январь куни Марғилон шаҳрида «Ўтюраклар Клуби» номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш норасмий ташкилотини таъсис этиб, унга рахбарлик қилиб келиб, ушбу норасмий ташкилотнинг ваколатларидан ғараз мақсадларда, яъни ноқонуний моддий бойлик орттириш ниятида фуқароларни алдаб, уларни ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан мазкур ташкилот рахбари сифатида суриштирув, тергов ва суд жараёнларида қатнашиб, ҳуқуқлари бузилган шахсларни ҳуқуқларини тиклашда, уларни ҳуқуқий билими ва савиясини оширишга ёрдам бериши мумкинлигига ишонтириб, уларни алдаб, ўзига бўлган ишончларини суистеъмол қилиб келиб, эвазига уларни пул маблағларини қўлга киритиб ҳамда шахсларга ва уларни яқин кишиларига ҳар хил усулдаги зўрликлар ишлатиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан уларни мулкларини қўлга киритиш жиноий фаолияти билан шуғулланиб келган.
ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА АЙБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ҚАРОРИ
2005 йил 13 октябрь