Мўтабар Тожибоевага айб эълон қилиш Қарори

прокуратура

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

М.И.Таджибаева 2000 йил 17–январь куни Марғилон шаҳрида «Ўтюраклар Клуби» номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш норасмий ташкилотини таъсис этиб, унга рахбарлик қилиб келиб, ушбу норасмий ташкилотнинг ваколатларидан ғараз мақсадларда, яъни ноқонуний моддий бойлик орттириш ниятида фуқароларни алдаб, уларни ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан мазкур ташкилот рахбари сифатида суриштирув, тергов ва суд жараёнларида қатнашиб, ҳуқуқлари бузилган шахсларни ҳуқуқларини тиклашда, уларни ҳуқуқий билими ва савиясини оширишга ёрдам бериши мумкинлигига ишонтириб, уларни алдаб, ўзига бўлган ишончларини суистеъмол қилиб келиб, эвазига уларни пул маблағларини қўлга киритиб ҳамда шахсларга ва уларни яқин кишиларига ҳар хил усулдаги зўрликлар ишлатиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан уларни мулкларини қўлга киритиш жиноий фаолияти билан шуғулланиб келган.

ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА АЙБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ҚАРОРИ

2005 йил 13 октябрь

1962 йил 25 август куни Марғилон шаҳрида туғилган фуқаро Таджибаева Мўътабар Ибрагимовна «Ўтюраклар Клуби» номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш норасмий ташкилоти рахбари лавозимида ишлаб келиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзгани кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш ҳамда товламачилик, яъни жабрланувчи ва унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, ўзгадан кўп миқдордаги мулкини беришни талаб қилиш, уни ушбу мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш жиноятларини қуйидаги холатларда содир этган.

Яъни М.И.Таджибаева 2000 йил 17–январь куни Марғилон шаҳрида «Ўтюраклар Клуби» номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш норасмий ташкилотини таъсис этиб, унга рахбарлик қилиб келиб, ушбу норасмий ташкилотнинг ваколатларидан ғараз мақсадларда, яъни ноқонуний моддий бойлик орттириш ниятида фуқароларни алдаб, уларни ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан мазкур ташкилот рахбари сифатида суриштирув, тергов ва суд жараёнларида қатнашиб, ҳуқуқлари бузилган шахсларни ҳуқуқларини тиклашда, уларни ҳуқуқий билими ва савиясини оширишга ёрдам бериши мумкинлигига ишонтириб, уларни алдаб, ўзига бўлган ишончларини суистеъмол қилиб келиб, эвазига уларни пул маблағларини қўлга киритиб ҳамда шахсларга ва уларни яқин кишиларига ҳар хил усулдаги зўрликлар ишлатиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан уларни мулкларини қўлга киритиш жиноий фаолияти билан шуғулланиб келган.

Жумладан, 2004 йилнинг тахминан октябр ойида М.И.Таджибаева ўзи истиқомат қилиб келаётган Марғилон шаҳар Зуҳро кўчаси 31–уйни 31–хонасида Андижон вилояти Улуғнор туманидаги «Андижонбалиқ» ОАЖ директории Абдуллаев Аҳмадулло ва собиқ бош хисобчиси Қорабоев Хафизиддин Тожидиновичларни Улуғнор туман прокуратураси томонидан уларга нисбатан қўзғаттирилиб, тергов қилинаётган жиноят ишида иштирок этиб, ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам сўраб келганларидан фойдаланиб, уларга ҳар бири учун ушбу терговда қатнашишига 100000 сўм, жаъми 200000 сўм беришларини айтиб, уларни алдаш йўли билан ишончига киради ва эртаси куни ўз уйида А.Абдуллаевдан 100000 сўм пулни олган бўлсада, уларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бирон бир процессуал харакатлар жараёнида ҳимоячи сифатида қатнашмаган.

Сўнгра 2004 йилни декабр ойини охирларида М.И.Таджибаева фуқаро А.Абдуллаев ва Х.Қорабоевларни уларга нисбатан тергов харакатлари якунланиб, жиноят иши судга юборилганлиги сабабли ушбу судда қатнашиб уларни ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашларини сўраб келишганидан яна фойдаланиб, уларга 900 АҚШ доллари олиб келишларини, чунки жиноят иши мураккаб ва катта хажмли эканлигини, шу сабабли адвокат опаси Мухаррам Тожибоева билан биргаликда ушбу судда қатнашишини айтиб, уларни алдаб, ўзига бўлган ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзини уйида улардан 900 АҚШ долларини қўлга киритиб, судланувчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бирон-бир харакат қилмаган.

М.И.Таджибаева юқоридаги харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168–моддаси 2–қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этган.

Бундан ташқари, М.И.Таджибаева ноқонуний моддий бойлик орттириш йўналишидаги жиноий харакатларини давом эттириб, 2004 йилни 04–апрель куни Андижон вилояти Улуғнор туманидаги «Андижонбалиқ» ОАЖга қарашли Н-7 кўлни ушбу жамият ишчиси Мамадаминов Тохир Исақович балиқ махсулоти етиштириш учун ижарага олганидан фойдаланиб, унга «Андижонбалиқ» ОАЖ олдидаги 2004 йилга балиқ махсулоти етиштириш бўйича белгиланган режасини бажаришида ҳомийлик қилиб, омухта ем, аммиакли селитра, суперфосфат ва бошқа материаллар билан таъминлаш, қилган харажатларини эса етиштирилган балиқ хисобидан қоплаш ва ижарачи жамият олдидаги режани бажаргач, қолган махсулотни сотишдан тушган даромадидан 20 %ни ўзига олиш ҳақида Т.И.Мамадаминов билан шартнома тузган.

М.И.Таджибаева ушбу шартномада кўрсатилган мажбуриятларни умуман бажармасдан, ижарачи Т.И.Мамадаминовга омухта ем, аммиакли селитра, суперфосфат ва бошқа материаллар етказиб бермаган.

2004 йилни сентябр ойини охирларида Т.И.Мамадаминов унга кўлни бир томонидан девори ўпирилиб, балиқларни асосий қисми зовурга окиб кетганлигини, шу сабабли кўлдан тутиб олинган жаъми 1,7 тонна балиқларни «Андижонбалиқ» ОАЖга режа хисобидан топшириб юборганлигини айтганидан сўнг Т.И.Мамадаминов ва уни оила аъзоларига нисбатан мунтазам равишда зўрлик ишлатиб, уни қаматиб юбориш ва ўлдириш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан 1 млн. сўм беришини талаб қилган ва бу харакатларини 2005 йилни октябрь ойига қадар давом эттириб келиб, жабрланувчини ўзини мулкини унга беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйган.

2005 йил 6–октябрь куни ўтказилган тадбир давомида фуқаро М.И.Таджибаева фуқаро Т.Мамадаминовдан талаб қилган 1 млн. сўмдан 350000 сўм пулларни товламачилик йўли билан ўз уйида олиб, бундан қониқмай, яна 7–октябрь куни 250000 сўм пул олиб келишни, қолган 400000 сўм пулларни йил охирига қадар беришини талаб қилган ва 07–октябрь куни ўз уйида фуқаро Т.Мамадаминовдан қолган 250000 сўм пулларни олган пайтда вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, холислар иштирокида ундан ушбу 250000 сўм пул ашёвий далил тариқасида олинган.

М.И.Таджибаева юқоридаги харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165–моддаси 2–қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни содир этган.

Шундай қилиб, Таджибаева Мўътабар Ибрагимовна ўзининг юқоридаги харакатлари билан, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан «Андижонбалиқ» ОАЖ директори А.Абдуллаев ва собиқ бош хисобчиси Х.Қорабоевларни кўп миқдордаги 100000 сўм пул ва 900 АҚШ долларини эгаллаб, фуқаро Т.Мамадаминов ва унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, ундан кўп миқдордаги 1 млн. сўм пулини беришни талаб қилиб, уни ушбу пулларни беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, товламачилик қилиб Ўзбекистон Республикаси Жкнинг 168–моддаси 2–қисми «а» банди ва 165–моддаси 2–қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятларни қасддан содир этган.

Фарғона вилоят прокуратураси
ИЖ ва КҚКБ бўлим бошлиғи Б.Маматов: имзо

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.