Мўътабар Тожибоевага эълон қилинган айблар ойдинлашмоқда
12.10.2005 йил
Фарғонадаги мухбиримиз йўллаган хабарда таъкидланишича, ҳуқуқ ҳимоячиси, «Ўтюраклар» клуби рахбари Мўътабар Тожибоевага нисбатан илгари сурилаётган айбловлар бир қадар ойдинлашган.
Бизнингча, Мўътабар Тожибоеванинг қандайдир қилмишида (агар у содир этилган бўлса ҳам) бу аломатларни юзага келтирувчи омил кўринмаяпти. Яъни у мансабдор ҳам, аввал фирибгарлик содир этган ижтимоий хавфли шахс ҳам эмас. У бор–йўғи Каримов режимини фош этаётган ҳуқуқ ҳимоячисидир.
Вилоят прокуратурасига кўра, дастлабки тергов органи Тожибоевага нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 165–моддаси (Товламачилик), 168–моддаси (Фирибгарлик), 210–моддаси (Пора олиш) сингари айбловларни илгари сурмоқда.
Жабрланувчилар эса шахси бизга маълум бўлмаган фуқаролар бўлиб, улар вилоятда балиқ етиштирувчи бир хўжалик аъзоларидир.
Шуни таъкидлаш керакки, Жиноят Кодекиснинг мазкур моддалари мохияти бир-бирига тамоман зид бўлиб, унинг бирини содир этган шахс мантиқан бошкасини такрорламаслиги керак.
Яъни, пора олиш эпизоди мансабдор шахс томонидан содир этиладиган жиноий қилмиш бўлиб, жиноятнинг объекти хокимият ва бошқарув органларининг нормал ишлашига қаратилган.
Юқоридаги 165 ва 168–моддалар предмети эса алдов йўли билан ўзганинг мулкини ўзлаштиришдир.
Бизнингча, Мўътабар Тожибоеванинг қандайдир қилмишида (агар у содир этилган бўлса ҳам) бу аломатларни юзага келтирувчи омил кўринмаяпти. Яъни у мансабдор ҳам, аввал фирибгарлик содир этган ижтимоий хавфли шахс ҳам эмас. У бор–йўғи Каримов режимини фош этаётган ҳуқуқ ҳимоячисидир.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish