12.11.2005 кунлик архив
Мен ўзимга юкланаётган айбларни қанчалар даражада сохта эканлигини фош қилишимга кўмак беришларингизни илтимос қиламан
«Фуқаролик жамияти» ҳалқ харакатига асос солганимдан кейин 20–куни, яъни 15–апрель куни эрталаб соат 9–9.30ларда Тошкентнинг катта кўчасида таксида кетаётган пайтимда Республика миқёсида давлат идоралари амалдорлари томонидан ўғирлаб кетилиб, 4 соатдан ортиқ қийноққа солинганлигимни, жирканч кимсалар томонидан тахқирланганимни, фақатгина кечқурун уларнинг ходимлари томонидан уйимга ташлаб кетилганим сабаби ҳам мана шу Ўзбекистон Республикаси хукумати олиб бораётган сиёсатнинг амалда қўллашга харакат қилганлигим бўлган.
Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6–уй. Президент девонига. Президент Ислом Каримовга;
Нусхаси: Тошкент. Шевченко кўчаси, 6–уй. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига;
Нусхаси: Тошкент. Х.Олимжон кўчаси. Ҳалқаро Европада Ҳамкорлик ва Хавфсизлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига;