16.11.2005 кунлик архив
Маъруф Усмонов раҳбарлигида қийноқ қўлланган баъзи жабрланувчилар рўйхати
16.11.2005
2002 - 2003 йиллар, 2004 - 2005 йиллар, АРХИВ, ЖИНОЯТ ИШИ, Қамоқда, Қамоққача, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, ЎТЮРАКЛАР КЛУБИ, Ўтюраклар клуби, Ҳибс ва тергов
No comments
М.Тожибоева хибсга олинган пайтида уйидан олиб кетиб, кейинчалик суд хукми билан йўқ қилинган хужжатлар ичидан тергов пайтида 16.11.2005дан 07.12.2005 йилгача № 11 коробкадаги 504 вароқли «Қийноқлар» папкасидан Тожибоева кўчириб олишга улгурган маълумотлар
1. Бувайда тумани Жалоер ҚФЙ 2–Қўрғонча қишлоғида яшовчи Шокир Ориповни 2000 йил 2–июнда Бувайда туман Ички ишлар бўлими Жиноят Қидирув Бўлими бошлиғи Шавкат Одилов қийнаб ўлдирган. Шавкат Одиловни қотил эканлигини исботловчи хужжатлар етарли бўлишига қарамасдан Маъруф Усмонов Фарғона вилоят прокурорининг 1–ўринбосари сифатида бу ишни бости–бости қилган.