22.11.2005 кунлик архив
Махбуса Мўътабар Тожибоеванинг ўзига нисбатан қўлланилаётган қийноқлар бўйича Кўргазмаси
Мен эса тергов изоляторида менга нисбатан қийноқ қўлланилаётганлиги, бунинг натижасида тинимсиз жисмоний ва маънавий азоб тортаётганим учун ЖПКнинг 108–моддасини 2–қисмига кўра илгари берган кўргазмаларимни тўлдиришни хоҳлашимни, шунинг учун мени дарҳол сўроқ қилишни сўраб 25–октябрь, 4–ноябрь, 18 ва 19–ноябрь кунлари терговчи Н.Сулаймонов номига, Жиноят Ижроия Кодексининг17–моддасига асосан назоратга олиб менга нисбатан уюштирилаётган фитналар ташкилотчиларига қонуний чора кўришни сўраб вилоят прокурори А.Ҳолмаҳматов номига 4–ноябрь кунги ёзган аризаларим оқибатсиз қолдириб келинмоқда.
Мўътабар Тожибоеванинг 22–ноябрь куни вилоят прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи Нурмуҳаммад
Сулаймоновга ўзига нисбатан қўлланаётган қийноқ бўйича
К Ў Р Г А З М А С И
Мен 7–октябрь куни ғайриқонуний тарзда хибсга олинган кунимдан буён тинимсиз, яъни узлуксиз тарзда қийноққа солиняпман.
Менга нисбатан қийноқ қўллаётган рахбар ходимларга қонуний чора кўрмагунингизча «очлик» эълон қилишга мажбур бўламан.
Мени қабул қилиб ғайриқонуний ҳатти–харакатлар содир этаётган ходимларга қонуний чора кўрмагунингизча «очлик» эълон қилишга ва қийноқларга чек қўйишни талаб қилишга мажбур бўламан.
10–сонли тергов хибсхонаси бошлиғи А.Узақовга
Нусхаси: Матбуотларга бериш учун адвокатларимга
Махбус Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ АРИЗА
Мўътабар Тожибоева ҳибсхонада интизомий жавобгарликка тортилди
Фарғона вилоятидаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевага ҳам ҳибсхонада ноқонуний муносабатда бўлинаётгани ҳақида хабарлар бор. Унинг адвокати Дилафрўз Нурматованинг сўзларига кўра, М.Тожибоевани интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ҳуқуқ ҳимоячиси ҳибсхона ходимларига қўпол муомалада бўлишда айбланган. “М.Тожибоева бу қарор аввалдан тайёрлангани, ўзига уюштирилаётган навбатдаги туҳматлардан бири эканини айтяпти”, – деди Д.Нурматова.
Садриддин Ашур
22.11.2005