17.01.2006 кунлик архив
Ҳалқ Демократик Партиясини Хода думлилар Партияси деб атаганман – Шу фикримда қатъий қоламан!
Сени ўзинг партиянгни қайси иши билан мақтана оласан? Ҳалқ учун нима қилдинг? Мен давлатга қарши қаерда, қачон, қандай намойиш ўтказдим? Қайси чет элликни топшириғини бажардим? Мени характеримни яхши биласан, нималарга қодирлигимни ҳам биласан.
Мени қамоқда ўлдириб юборишмаса, қачондир озодликка чиқсам, албатта ўша куни ўзим ва тарафдорларим билан кейинчалик Мухаммад Даминов томонидан менга яширинча қайтариб берилган Хода Думлар Партияси билетини очик ошкора ёқаман.
Мен ўз эътиқодимга содиқман ва Хода Думлилар Партияси билан алоқамни узганимдан фахрланаман.
17.01.2006 йил
Мўътабар Тожибоеванинг қамалиши Андижон воқеаларига боғлиқми?
Мўътабар Тожибоева 2005 йил 4-апрель куни мамлакат Президенти Ислом Каримовга 12 минг сўмлик телеграмма, Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёевга, Республика Бош прокуратурасига, Республика Ички Ишлар Вазирлигига, Омбудсман Сайёра Рашидовага, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги судьяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссиясига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига, Ўзбекистон Республикаси МҲХ Кўмитасига, Ўзбекистон ишбилармонлар ва тадбиркорлар либерал партияси бошқарувига, «21-аср» газетасига, «Ҳалқ сўзи» газетасига, Республика Телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси бошқарувига, Республика оқсоқоллар Кенгаши ва «Маҳалла» жамғармаси бошқарувчи рахбари Аъзам Гадойбоевга, Республика Соғлиқни сақлаш Вазири Феруз Ғофуровга, «Андижоннома» газетаси бош муҳарририга, Андижон вилоят телерадиокомпаниясига буюртма хатлар орқали «Ўзбекистонлик ишбилармон ва тадбиркорларга қарши хужум кучайиб, улар қийноққа солинмоқда» деб номланган «Фуқаролик жамияти» Ҳалқ Харакати ва «Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти номидан баёнотини юборган.
17 январь 2006 йил
ИЗОҲ: Ушбу телеграммага фақатгина Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Б.Р.Эргашев номидан 14–апрель кунги 12–р–2005 рақам билан аризани Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг раиси А.Манноновга юборилганлиги ҳақида Тожибоевага жавоб бериш билан чегараланган холос. Фуқароларнинг мурожаатлари ҳақидаги ва бошқа қонунларга биноан юқорида санаб ўтилган нуфузли хукумат идоралари, сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлар, матбуотлар қандай ҳуқуқий харакатлар қилишлари керак эди-ю, улар нима қилдилар?