24.06.2013 кунлик архив
Каримовнинг баёноти ўзбек муҳожирлари вазиятида салбий акс этиши мумкин
21 июнь куни ўзининг Жиззах вилоятига сафари чоғида Ислом Каримов Россияда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини “дангасалар” деб атади, уларнинг меҳнат муҳожирлигида юришини эса ўзбек халқи учун жирканч ва шармандали ҳол эканини айтди.
Каримов “Ўзбекистоннинг ўзида ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ”лигини билдириб, тирикчилик илинжида Россияга кетганлар “тезроқ катта пул топишни истаган дангасалар” эканини қўшимча қилди.
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Ислом Каримовнинг бу сўзлари Ўзбекистондаги сиёсий режим табиатини жуда яхши очиб беради, деб ҳисоблайди: унда расмийларнинг халқ иродаси ва эҳтиёжларига мутлақо қарам эмаслиги, жамиятнинг энг ҳимоясиз қатлами ва фуқароларига нисбатан тариқча ачиниш йўқлиги яққол кўринади.