16.11.2013 кунлик архив
Ўзиникилар ичида бегона
Мақолам миш-миш гапларга асосланган эмас, балки ўз танамда ҳис қилганим дискриминацияга бағишланади.
Мен Россияга бундан икки йил аввал келганман, “муҳожир” мақомига эгаман ва бу сўз гўё ҳукмдек эшитилади. Мен Россиянинг қатордаги одамларидан терим ёки кўзим ранги билан эмас, балки ҳужжатларим билан фарқ қиламан: паспортимда – Тожикистон Республикасининг герби акс этган.
Мўътабар Тожибоева: Жаноб Шодиев, мунофиқлик токайгача?
“Мўътабар Тожибоева масаласига келсак: Одам нима қилишини ёки кимга мурожаат қилишини билмаганида ҳар хил афсоналар тўқий бошлайди. Тожибоева ҳам бундан мустасно эмас. У 2008 йилда аёллар колониясида қамоқ жазосини ўтаётганда оғир касал бўлган, унда аёллар онкологик касаллиги, рак бўлган. Уни ўзи кўзида ёш билан ариза ёзиб, ёрдам кўрсатишни сўраган.
Бундай ҳолларда маҳкумларга тиббий амалиётни амалга ошириш учун маҳкумнинг ўз розилигини олган ҳолда, унга тиббий ёрдам кўрсатишга мажбурмиз. Унда жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди, бунинг учун у бир неча марта миннатдорчилик билдирди. Муддатидан олдин қамоқдан озод қилинди ва унга даволанишни давом эттириши учун мамлакатдан чиқишига рухсат берилди. Шундан кейин сизлар эшитишни хоҳлаган керакли–кераксиз гапларни тарқата бошлади”.