26.02.2014 кунлик архив
Евгений Дьяконов: Европа нашриётлари Ўзбекистон каби қалтис мавзудаги китобни чоп қилишни исташмади
Жорий йилнинг 22 февраль куни Норвегияда муҳожиротда яшаётган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли ва мустақил журналист Евгений Дьяконовнинг “Uz ҳудудида” номли китоби ёруғ кўрди.
“Жараён”га берган интервьюсида Евгений Дьяконов Ўзбекистондаги қамоқхона ва тергов ҳибсхоналарида одамларга нисбатан қўлланиладиган қийноқ ва ғайриинсоний муносабат ҳақида ёзилган китоби хусусида сўзлаб берди.