16.12.2014 кунлик архив

2014 йил орамиздан кетганлар: Елена Рябинина

Елена Рябинина кўплаб марказий осиёлик қочқинларни ҳимоя қилган россиялик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси эди.

Рябинина хоним жорий йилнинг май ойида 60 ёшида оғир хасталикдан вафот этди.

У Москвада жойлашган «Фуқаровий кўмак» қўмитаси фаоли сифатида Россия ҳудудида қочқин мақомини қўлга киритиш истагида юрган инсонларга ёрдам бериб келган.