27.08.2015 кунлик архив
Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганлар янгиланган рўйхати
«Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши томонидан «Зўрлик остида ва ғайриихтиёрий ғойиб бўлганларни хотирлаш» бир ойлик кампанияси ўз якунига етмоқда.
Бугунги кунгача Ўзбекистон хукумати томонидан ўғирланган ва бугунги кунгача тақдири номаълум қолаётган 25 нафар инсонларга тегишли маълумотлар, янгиликларни ўрганишга харакат қилдик.
МХХ ўғирлаб кетган Маматқул Холмуродов ҳақида
Маматқул Холмуродов Ургут тумани, Чор-Чинор маҳалласида яшаган. Шу ердаги тожиклар яшайдиган Чор чинор қишлоқ масжиди имоми бўлган.
Самарқанд вилояти, Ургут тумани Улуғбек 2-ой проезд кўчаси, 16 уйда туғилган.
Устозлари: Тожикистонда, Убайдуллоҳ махсим,
1997 йилдан то шу кунгача бедарак кетган ҳисобланади. 1999 йилдан кейин оммавий қама қамалар пайтида унинг ўғиллари ҳам қамалган.