06.04.2016 кунлик архив
Мўътабар Тожибоева: Навбатдаги фитна фош бўлди
ЎХХ сайти – Малоҳат Эшонқулова: Ҳеч бир чора қолдиришмаяпти-ку!
БИЛДИРУВ: «Навбатдаги фитна фош бўлди» деб номланган қуйидаги мақолани сайтимизда эълон қилганимдан кейин ушбу мақолада баён қилинган холат бўйича масалага ойдинлик киритган Муҳаммадсолиҳ Абутовни Малоҳат Эшонқулова билан ёзишмаларини ва ЎХҲ сайти модераторига ёзган хатини ундан розилик сўрамасдан чоп қилганим учун у ўз норозилигини билдирди. Ҳақиқатан ҳам Муҳаммадсолиҳ Абутовни огоҳлантирмасдан туриб унинг ёзишмаларини сайтда чоп қилинган мақолада чоп қилганим учун шахсан мен – Мўътабар Тожибоева Муҳаммадсолиҳ Абутовдан узр сўрайман ва мақоладаги унга тегишли бўлган ёзишмаларни олиб ташлаганимни маълум қиламан.
Лекин мен Абутов айтганидек бебурдлик қилмадим, субутсизлик қилмадим. Фақатгина қамалишимдан олдин ва бугунги кунда шахсан мендан ва «Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотидан ўзларини, оила аъзоларини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилган ва қилаётган инсонларни ҳаёти хавф остида қолаётгани, уларнинг шантаж қурбони бўлаётганлари сабабли уларни ҳимояси учун ҳам ушбу мақолани чоп этишим шарт деб хисобладим ва чоп қилдим.
Мўътабар Тожибоева