14.04.2016 кунлик архив
Мўътабар Тожибоева: «Замондош»чилар ўз ваъдаларида турмаганларидан афсусдаман!
Ўтган хафтада, аниқроғи 8 апрель куни “Замондош” сайтида “Человек в религиозной маске или вахаббит Абутов – теперь «запел» по другому?” номли мақола эълон қилинди ва 400дан ортиқ электрон почталарга ҳам тарқатилди.
Гап шундаки, 6 апрель куни ташкилотимиз сайтида “Мўътабар Тожибоева: Навбатдаги фитна фош бўлди” номли мақолани эълон қилгандим.
Диққат эълон! Хакерлик хужумига учраган сайтимиз манзили ўзгарди
2016 йилнинг 8 апрель жума куни «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти сайти http://fieryheartsclub.org/ хакерлик хужумига учради.
Бир неча кунлик уринишлардан сўнг ташкилотнинг сайти кеча 13 апрель куни тикланди ва энди сайтга мана бу линк орқали кириб http://mutabar.org/ чоп қилиниб бораётган материаллар ва билан танишишингиз мумкин.
Хакерлик хужумига учраган сайтимизни қайтадан тикланишига яқиндан кўмак берган фуқаролик жамияти фаолларининг интернет нашрларини хавфсизлигини таъминлашга кўмак берувчи Канададаги https://equalit.ie/ ташкилоти ва унинг рахбари Дмитрий Витальевга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.
Хурмат билан
Мўътабар Тожибоева
«Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти рахбари