27.12.2018 кунлик архив
«Ана сюрпризу, мана сюрприз!» мақоласи юзасидан Матлуба Азаматованинг журналистик суриштируви
«ҲАҚ ҚОЛИБ, ҲАҚҚОН ҚОЛИБ, ЁЛҒОН БИЛАН ОВВОРАМИЗ!»
Ўзбекистонда фаолият юритаётган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Дилором Исҳоқова интернет саҳифасида эълон қилинган “Ана сюрпризу, мана сюрприз! Аъзам Турғуновнинг “сингилжон”лари ёки Мўътабар Тожибоева “касбини ўзгартирдими?” номли мақолани «туҳмат ва уйдирма» деб баҳоларкан, бу «мақола» муаллифнинг шахсий ғарази ва нафрати натижаси эканлиги кўриниб турганини айтди.
2018 йилнинг 14 ноябрида фейсбук саҳифасида эълон қилинган бу мақола муаллифи кўпчиликка нотаниш бўлган Акбар Шоҳ Ҳумоюнзодадир. Далил ва асосларсиз ёзилган бу мақолани Ўзбекистондаги «Мазлум» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нодавлат ташкилоти раҳбари, собиқ сиёсий маҳкум, сиёсий қатағон ва қийноқ қурбони Аъзам Турғунов ўзининг фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирган.