ББС: Жерар Депардье Россия фуқаролигини олди

Россия Президенти Владимир Путин ўз фармони билан франциялик актёр Жерар Депардьега Россия фуқаролигини берган. Жаноб Депардье ўз ватанидаги юқори солиқлар туфайли аввалроқ Бельгияга кўчиб ўтишни режалаётганини билдирганди.

Фармондан аён бўлишича, Депардье Россия фуқаролигини сўраб ўзи мурожаат этган.

» Россия Федерацияси Конституциясининг 89-моддасининг «а» пунктига биноан, 1948 йилда Францияда туғилган Депардье Жерар Ксавиенинг Россия Федерацияси фуқаролигини олиш борасидаги аризаси қониқтирилсин», – дейилади Кремль интернет саҳифасида чоп қилинган фармонда.

Ўтган ой Депардье «ўта юқори» француз солиқларини тўламаслик учун қўшни Бельгия кўчиб ўтишни мўлжаллаётганини эълон қилганида, Франция оммаси ва ҳукуматида қаттиқ танқидларга учраган. Бошқа эҳтимолий манзиллари сифатида у Черногория ва Россияга ишора қилганди.

«Масала ижобий ҳал қилинди»

18 декабрда Франциянинг Le Monde газетаси Депардье Россия фуқаролигини олиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатиб, унинг «Путин менга аллақачон паспорт юборди» деган гапларини чоп қилганди. Унда Владимир Путин маъмурияти бу сўзларни ҳазилга йўйган.

«Бундай гапни эшитганим йўқ», – деб айтганди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Бунинг эртасига Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Депардьени Чеченистонга қабул қилиш истагини изҳор қилганди.

«Агар давлат раҳбарияти ижобий қарор қабул қилиб, унга Россия фуқаролигини берса, биз унинг учун юксак маданият арбобига мос келадиган шароитларни ўзимизда яратиб беришга тайёрмиз», – деб айтган жаноб Қодиров. У француз актёрини «буюк одам» деб ҳисоблашини билдирганди.

Сўнгра Путин 20 декабрда ўтган катта матбуот анжуманида Депардьега Россия паспортини олишга ёрдам беришга ваъда берди.

Депардье солиқ тўлашни истамагани учун танқидларга учраганда, уни Франциянинг яна бир юлдузи Катрин Денёв ҳимоя қилиб чиқди

«Агар Жерар ҳақиқатдан ҳам Россияда яшаш учун рухсат ёки Россия паспортини олишни истаса, унда бу масала ҳал қилинди ва ижобий ҳал қилинди деб ҳисоблашимиз мумкин», – деб айтган президент.

Айни дамда Франция Конституцион маҳкамаси декабрь охирида Франсуа Олланд ҳукуматининг даромади 1 миллион евродан ошиқ бўлган фуқароларга 75 фоизлик солиқни тадбиқ қилиш ташаббусини ноқонуний деб топган.

Лекин, Президент Олланд бу чорани кучга киритиш режаларидан қайтадиган кўринмайди.

Ўзбекча ришта

Россия олтмиш ёшли жаноб Депардье ўз юрагига яқин ҳисоблаган ягона собиқ шўро давлати эмас. У ўтган ноябрь охирида Ўзбекистонга сафар қилиб, Тошкент, Бухоро ва Самарқандни бориб кўрган.

У Ўзбекистонни «ақл бовар қилмас манзаралари, бойлиги ва сокинлиги» учун олқишлаган.

Сафар ортидан Депардье Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова ва Акбар Ҳакимов қаламига мансуб экани айтилган сценарий асосида тарихий телесериалда роль ўйнаши эълон қилинди. Аввалроқ Депардье кичик роҳиб ролини ижро этиши айтилганди, энди эса у Византия императори ролига тайёрланаётгани айтилади.

Ўзбекистонга сафари чоғида жаноб Депардье Каримова хонимнинг яна бир лойиҳасида иштирок этган: у Гулнора Каримова куйлаган «Небо молчит» қўшиғида президентнинг қизи ёзган шеърни ўқийди.

Актёрнинг Франция маҳкамаси томонидан «диктатор» дея тан олинган президент қизи билан бу каби ҳамкорликка кириши баъзи халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан танқидларга учради.

Парижда жойлашган «Ўтюраклар клуби» раҳбари Мўътабар Тожибоева баёнот чиқариб, Депардьени бу каби ҳамкорликдан воз кечишга чақирди.

«Наҳотки бу қадар машҳур актёр Гулнора Каримова қўл сиқишиб кўришиб бўлмайдиган одам эканини англаб етмаса? Ўзбекистон таклифини қабул қилишдан аввал, наҳотки Депардьенинг ёрдамчилари ва котиблари интернетда оддийгина тадқиқот қилиб кўришмади?», – деб сўраган фаол.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • Iyun 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
    • Avgust 23, 2018

    ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? 19.08.2018Улуғбек Бакир Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман. Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading