Маълумки, 26 февралда ВСКнинг “Номзодлар билан дебатлар дастури”нинг илк сонида Президентликка номзодлар Мирраҳмат Мўминов ва Дилшод Усмоновлар иштирок этиб, ўзаро баҳслашдилар.
Мазкур дебат дастури бошланишидан аввал ВСК веб-саҳифасида бир “Сўровнома” эълон қилинган. Сўровнома бир кеча-кундуз сайтда нашр қилингданидан кейин олиб ташланди. Натижалар эса, қўйидагича бўлди:
Дилшод Усмановга овоз берганлар — 22,22% — 6
Миррахмат Мўминовга овоз берганлар — 44,44% — 12
“Ҳеч бирини лойиқ деб ўйламайман”, деб овоз берганлар — 33,33% — 9.
Навбатдаги шу каби “Сўровнома” кейинги дебат дастури бошланишидан аввал ва натижаси эса, эртаси куни эълон қилинади.
ВСК Матбуот Хизмати
27.02.02015 йил