Виртуал Президентликка номзод Моҳира Ортиқованинг Ҳалқаро хотин қизлар байрами муносабати билан табриги

Ўзбекистондаги оилаларни асосан икки тоифага бўлиш мумкин. Барча эркаклари мардикорчилик учун чет давлатларга чиқиб кетган оилалар ва барча эркаклари қамалган оилалар. Ҳар иккала ҳолатда ҳам оила ҳаётидаги бор ташвиш аёлларнинг зиммасига тушади.

Биринчи тоифадаги оилаларнинг аёллари фақат моддий томондан унчалик қийналмасликлари мумкин, аммо рўзғорнинг ғорига кор бўлиш, фарзандлар тарбияси ва бошқа турмуш ташвишларини елкаларида ортмоқлаб яшашга мажбурдирлар.

Иккинчи тоифадаги оила аёлларининг зиммаларидаги юк бундан-да залворли. Улар оиланинг моддий таъминоти ҳақида ҳам қайғуриши, шу билан биргаликда қамоқда ўтирган эркакларининг ҳолидан хабар олиб, уларни ҳам таъминлаб туришлари керак.

Бу масъулият муштдеккина жонлари учун қанчалик оғир бўлмасин аёллар дарду-аламларини ичларига ютиб, мардонаворлик билан ҳаммасини эплашаяпти, гўёки аслида ҳам шундай бўлиши керакдек, гўёки Ўзбек халқининг бор азоби фақат аёл учун ЯРАТИЛГАНДЕК.

Ҳаёт аёлдан бошланар экан, аёлликнинг ўзи энг оғир юк эканлигини, ҳаётнинг бошқа қийинчилик ва ташвишлари унинг олдида ҳеч нарса эмаслигини ҳис қилиш қийин эмас. Аёлларнинг оёқлари остига жаннат тўшалиши ҳам уларнинг қанчалик куч-қудрат эгалари эканлигидан далолат беради.

Ўзбегимнинг мардона аёллари, сиз ҳам бахтнинг киприкларида ардоқланишга лойиқсиз, аёлликнинг энг нафис туйғуларида яшашга муносибсиз, муҳаббатнинг буюк мазмуни бўлишга арзийсиз, фақат ҳаммаси ўзингизнинг қўлингизда!

Байрамингиз муборак бўлсин! Оллоҳ берган куч ва матонат, шу билан биргаликда гўзаллик ва нафосат сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Моҳира Ортиқова

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 1)
    • Iyun 26, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманидаги “Baliqchi” Акционерлик Жамияти раҳбари Абдураҳим Пирвалиев қамоққа олинди
    • Fevral 2, 2019

    Ишончли манбааларга кўра, 2018 йил 01 февраль куни тушдан кейин соат 15:00 ларда Тошкент вилояти прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Қуйичирчиқ тумани Қўрғонча посёлкасида фаолият кўрсатиб…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading