Ўзбек фаоллари Европада “Tug’yon” радиосига асос солди

radio-thumbnail


Улуғбек Бакиров билан суҳбат

Европадан бошпана топган ўзбекистонлик фаоллар¸ хусусан¸ “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳамда “Муқобил Ўзбекистон” мувофиқлаштириш кенгашининг қўшма лойиҳаси бўлган янги “Tug’yon” онлайн-радиоси 16 январдан иш бошлади.

Радионинг биринчи эшиттириши бундан 24 йил аввал Тошкентда бўлиб ўтган фожеали воқеаларга бағишланди. 1992 йилнинг 16 январида Тошкентда талабаларнинг нон нархи ошганига қарши норозилик чиқиши қонли намойишларга айланиб кетган эди. Ўшанда ҳукумат кучларининг талабаларга қарата ўт очиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.

Радио муҳаррири ва бошловчиси Улуғбек Бакировнинг Озодлик радиосига айтишича, “Tug’yon” радиоси эшиттиришлари кенг жамоатчилик учун мўлжалланган бўлиб, унда асосан, фуқаролик жамияти фаоллари, мухолифат намоёндалари, давлат ва сиёсат ҳамда жамоат ва дин арбоблари, ҳуқуқ ҳимоячилари, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, санъаткорлар ва бошқа соҳа вакиллари ҳамда оддий радио тингловчилар билан суҳбатлар уюштирилади.

“Tug’yon” онлайн-радиоси ҳар ҳафтада энг камида икки маротаба эшиттириш тайёрлайди. Бу эшиттиришларни “Ўтюраклар клуби” ҳамда “Муқобил Ўзбекистон” мувофиқлаштириш кенгашининг веб-саҳифалари ва ижтимоий тармоқлар орқали эшитиш мумкин бўлади.

“Tug’yon” радиоси ҳақида Озодликка Улуғбек Бакиров гапириб берди.

http://www.ozodlik.org/content/article/27500582.html

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Диктатор Ислом Каримовдан қолган мерос – Маъмурий ҳуқуқбузарлик сиёсий қатағон қуроли (Мақола № 2)
    • Iyun 27, 2019

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига “Ўтюраклар Клуби” инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан ТАКРОРИЙ МУРОЖААТНОМА…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Улуғбек Бакир: Фактлар, рақамлар, кузатишлар (1-қисм). Европада тунги клублар ва ичиш-чекиш қандай?
    • Avgust 23, 2018

    ЕВРОПАДА ТУНГИ КЛУБЛАР ВА ИЧИШ-ЧЕКИШ ҚАНДАЙ? 19.08.2018Улуғбек Бакир Чет элдаги 12 йиллик ҳаётим даврида кўп давлатларга баъзан иш юзасидан, баъзан таътил пайтларда саёҳатга, сафарга бораман. Сафарларимнинг асосий қисми Европа давлатларига…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading