Оғир жудолик: Васила Иноятова оламдан ўтди

Ўзбекистон фуқаролик жамияти оғир жудоликка учради.

19.05.2018

“Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси, йирик жамоат арбоби, таниқли ҳуқуқбон, толмас курашчи, азиз устозимиз Васила Иноятова оғир хасталикдан кейин бугун, Рамазон ойининг учинчи куни, 2018 йилнинг 19 май, шанба, Ўзбекистон вақти билан тонгги соат 04:00 да Тошкент шаҳридаги касалхонада 62 ёшида оламдан ўтди.

Бу ҳақда Васила Иноятованинг қизи Зиёда хабар қилди. Зиёда билан ҳозир телефон орқали қисқа суҳбатлашдик.

Васила Иноятованинг дафн маросими бугун, Тошкент вақти билан соат 13:00 га белгиланган.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Уста Олим кўчаси 1-тор кўча, 3-уй.

Жаноза намозидан кейин Васила Иноятова Тошкентдаги “Кўкча” қабристонига дафн этилади.

“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти Ўзбекнинг Азамат Фарзанди Васила Иноятованинг вафоти муносабати билан Опанинг яқинларига, оила аъзоларига, дўстларига ва барча устозларимиз ҳамда сафдошларимизга, фуқаролик жамияти фаолларига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдириб, таъзия изҳор этади.

Қулоқларимизга ҳеч ишонгимиз келмайди…

Чуқур қайғуга ботдик…

Оғир жудоликка учрадик…

Мотамдамиз…

Васила Иноятованинг хотираси қалбларимизда яшайди!

Опани шундай улуғ кунларда Аллоҳ раҳмат айласин! Жойларини жаннатдан қилсин! Охиратлари обод бўлсин!

АЛВИДО, ВАСИЛА ОПА, АЛВИДО!!!

Чуқур қайғу ва мотам билан,

“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Собиқ сиёсий маҳкум Ғанихон Маматхоновни реабилитация қилиш масаласи Олий судда кўрилиши бошланди
    • Iyun 18, 2019

    Бугун собиқ сиёсий маҳкум, жасоратли, халол ва пок, инсон ҳуқуқи ғояларига садоқатли бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг ўзига нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни талаб қилиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга, Республика…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    “Эзгулик” жамияти фаоли Абдуҳаким Пўлатов озод қилиниши керак!
    • Iyun 11, 2019

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдуҳаким Пўлатов қамоққа олинди. У…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading