Россия Федерацияси ҳудудида “муваққат қочқин” мақомига эга бўлган ҳамда 2014 йилнинг 7 май куни Москвада полиция ходимлари тарафидан ҳужжат текширилаётган пайтда қўлга олинган ва номаълум томонга олиб кетилган Ўзбекистон фуқароси Акмал Жонқулов ҳам ана шундай йўл тутишга қарор қилди.
Ўзбекистонда Акмал Жонқулов ва унинг хотини Дилафруз Ҳусейновага мамлакат Жиноят кодексининг 159 ва 244-моддалари бўйича айблов қўйилган, улар аксилконституциявий фаолият, ноқонуний диний гуруҳларга алоқадорлик ва диний адабиёт тарқатганликда айбланмоқдалар.
Шунингдек, Акмал Жонқулов ўзбек махсус хизматлари томонидан “жиҳодчилик” ҳаракати ва “ваҳҳобийлик” оқимига алоқадорликда ҳам айбланган.
Қуйида эътиборингизга “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти кўмагида “Жараён”нинг Россиядаги манбалари томонидан тайёрланган “Хор бўлаётган миллат нидоси” деб номланмиш видеоматериални ҳавола қиламиз. Унда ўзбек қочқини Акмал Жонқулов оиласининг оғир вазияти ҳақида батафсил ҳикоя қилинади.
“Жараён” таҳририяти
Fikr bildirish