Ўтюраклар Клуби: «Биз Қирғизистон мухолифотини қўллаб қувватлаймиз!»

Снимок,,,,,,,

«Ўтюраклар» Клуби номла инсон ҳуқуқларинп ҳимоя қилиш ташкилоти

БАЁНОТ ТЕЛЕГРАММАСИ

Россиялик сиёсатчи Жириновсий ўзбек ҳалқини энг аввало қўйга ўхшатди: Не эмиш, Президент Каримовнинг 25 миллионта қўйи бор эмиш. Ҳар не қилинса ҳам индамасмиш.

Кейинчалик у адашганлигини тан олди ва ўзбек ҳалқини балиққа ўхшатди. Не эмиш, қўйнинг қорни очса ҳеч бўлмаса марар эмиш, балиқ эса оч қолса ҳам, касал бўлса ҳам садо чиқармасмиш.

Кейинчалик бу фикридан ҳам қайтди. Не эмиш, балиқ ҳеч бўлмаса оқимга қарши сузармиш, ўзбек ҳалқида бирор бир нарсага қаршилик билдириш қобилияти йўқ эмиш.

Ўзбеклар чувалчангга ўхшармиш, танасини бошидан жудо қилсанг индамай икки томонга қараб кетармиш. Ҳар нечук Жириновсий чувалчангданда лоқайд, ўз тақдирига бефарқ махлуқни топа олмади шекилли, ўзбек ҳалқи ҳақидаги фикрини чувалчангда тўхтатди. Лекин ўзбек халқи қўрқоқ эмас, балким андишали, ориятли ҳалқ.

26 март 2005 йил

Тошкент, Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига.    Президент Ислом Каримовга;

Нусхаси: Тошкент, Шевченко кўчаси 6 уй. БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига;

Нусхаси: Тошкент, Хукумат уйи, Олий Мажлис Сенат раиси Мурод Шарифхўжаевга;

Нусхаси: Тошкент, Хукумат уйи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасига Бош вазир Шавкат Мирзиёевга;

Нусхаси: Тошкент, Олий Мажлисининг Демократик Институтлар, Нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмитаси раиси Акмал Саидовга;

Нусхаси: Тошкент, Академик Яҳё Ғуломов кўчаси 1 уй. Ўзбекистон Республикаси бош Прокуратурасига;

Нусхаси: Тошкент, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигига;

Нусхаси:Тошкент, Олий Мажлисга;

Нусхаси: Тошкент, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Омбудсман Сайёра Рашидовага;

Нусхаси: Тошкент, Ҳамид Олимжон кўчаси, Европада Ҳамкорлик ва Хавфсизлик ташкилотининг (ОБСЕ) Ўзбекистондаги Ваколатхонасига;

Нусхаси: Тошкент, Президент девони Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссиясига;

Нусхаси: Тошкент, Абдулла Қодирий кўчаси 1 уй. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига;

Нусхаси: Тошкент, Сайилгоҳ кўчаси 7 уй. Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати кўмитасига;

Нусхаси: Тошкент, Матбуотчилар кўчаси 32 уй «Халқ сўзи» газетаси бош муҳаррири Аббосхон Усмоновга;

Нусхаси: Тошкент, Навоий кўчаси 69 уй. Республика Телерадиокомпанияси раиси Абдусаид Кўчимовга;

Нусхаси: Тошкент, Усмон Юсупов кўчаси 1-а уй. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси бошқарувига;

Нусхаси: Тошкент, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига;

Нусхаси: Тошкент, Матбуотчилар кўчаси 32 уй. «Ишонч» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент, Ўзбекистон Республикаси Хотин қизлар Кенгашига;

Нусхаси: Тошкент, Моварауннахр кўчаси 6 уй. Республика Оқсоқоллар Кенгаши ва «Маҳалла» Жамғармаси бошқаруви рахбари Аъзамжон Гадойбоевга;

Нусхаси: Тошкент, Матбуотчилаир кўчаси 32 уй. «Маҳалла» газетаси бош муҳаррири Чори Латиповга;

Нусхаси: Тошкент, Республика Соғлиқни Сақлаш Вазири Феруз Ғофуровга;

Нусхаси: Тошкент, Ўзбекистон Ишбилармонлар ва Тадбиркорлар Либерал Партияси Марказий Кенгашига;

Нусхаси: Тошкент, «ХХ1 аср» газетаси бош муҳаррири Муродил Абдурахмоновга;

Нусхаси: Тошкент, Миллий Тикланиш Партияси Марказий Кенгашига;

Нусхаси: Тошкент, «Миллий тикланиш» газетасига;

Нусхаси: Тошкент, Адолат Социал Демократик Партияси Марказий Кенгашига

Нусхаси: Тошкент, «Адолат» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент, Ўзбекистон Ҳалқ Демократик Партияси Марказий Кенгашига;

Нусхаси: Тошкент, Матбуотчилар кўчаси 32 уй. «Ўзбекистон Овози» газетаси бош Муҳаррири Сафар Остоновга;

Нусхаси: Тошкент, Навоий кўчаси 23 уй. «Хуррият» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент, «Фидокор» Миллий Демократик Партияси Марказий Кенгашига;

Нусхаси: Тошкент, «Фидокор» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповга;

Нусхаси: Тошкент, Матбуотчилар кўчаси 32 уй. «Ҳуқуқ» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент, Матбуотчилар кўчаси 32 уй. Россия Федератив Республикасининг «Труд» газетаси Ўзбекистон бўйича вакиллигига;

Нусхаси: Тошкент, Матбуотчилар кўчаси 32 уй. «Қадрият» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент, Сайилгоҳ кўчаси 35 уй. Юридик институт қошидаги «Давлат ва Ҳуқуқ» Илмий назарий журнали бош муҳаррири Мирзаюсуф Рустамбоевга;

Нусхаси: Тошкент, Навоий кўчаси 65 уй. Республика «Моҳият» газетаси бош муҳарририга;

Нусхаси: Тошкент, Ўзбекистонда фаолият юритаётган Ҳалқаро ташкилотлар, Ҳалқаро Матбуотлар журналистларига ва Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига;

Нусхаси: Тошкент, Республика ва махаллий матбуотларда ишловчи журналистларга, шоирларга, ёзувчиларга, адибларга;

Нусхаси: Тошкент, Ўзбекистон Республикаси «Камолот» Жамғармаси Бошқарув Ҳайъатига;

Нусхаси: Тошкент, Матбуотчилар кўчаси 32 уй. «Туркистон» газетаси бош муҳаррири Салим Ашуровга;

Нусхаси: Фарғона водийсидаги барча ташкилотлар, корхоналар, муассасаларга

Ўзбек ҳалқига, ҳалқаро жахон ҳамжамиятига, ҳалқаро ва маҳаллий матбуотлар журналистларига, шунингдек Қирғизистон Республикаси Мухолифотига

«Ўтюраклар» Клуби номла инсон ҳуқуқларинп ҳимоя қилиш ташкилотининг

Б А Ё Н О Т И

«Ўтюраклар» Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш ташкилоти қўшни Қирғизистон Республикаси
мухолифотини харакатларини қўллаб қувватлайди.

«Ўтюраклар» Клуби «Фуқаролик жамияти» номли ҳалқ харакатини тузишга қарор қилди ва Харакат Низомини жуда қисқа кунларда муҳокамага қўймоқчи.

Энг ёвуз зўравонлик— қонун соясига беркиниб, адолат байроғи остида иш кўради.
Ш.Монтескье.

«Ўзбекистон истиқлолга эришгандан буён Юртбошимиз раҳнамолигида олиб борилаётган доно ички ва ташқи сиёсат туфайли мамлакатимизда барқарорлик, фаровонлик, яратувчилик кайфияти хукм сурмоқда. Шу билан бирга тинчлик — омонлик шундай бир хилқатки. у доимо Ватан ўғлонларидан садоқатни, эътиқодга собитликни, қатьиятлиликни талаб қилади. Шукрки, Ўзбекистонимизда ўзаро якдиллик, ҳамфикрлилик, бир ёқадан бош чиқариб. ислохотлар муваффақиятини таьминлашга интиқлик фазилатлари шаклланганлиги боис эл тинч. юрт тинч, миллат тинч…»

Мухтарам ўқувчи!

«Ўтюраклар» Клуби вакиллари маддохликни бошлабдилар» деб аттанг билан бош чайқашга шошилманг. Биз маддоҳ ва ёлғончи ўзбек матбуотининг қўшни Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтаётган ўта жиддий сиёсий ўзгаришларга кенг жамоатчилик фикрини чалғитиш учун ўз матбуотларида ёритаётган мақолаларидан бир парчани хукмингизга хавола қилдик холос.

Бу жарангдор сўзлар Қирғизистонга чегарадош бўлган Андижон вилояти хокимлиги муассислигидаги «Андижоннома» газетасининг 26 март кунги 26-сонида А.Абдуллаев муаллифлигида «Қўшнинг тинч — ўзинг тинч» рукни остида чоп этилган «ОМОНЛИК- БУЮК НЕЪМАТ» номли мақоладан олинган.

Албатта бунингдек ёлғонларга ўзга бир мамлакатнинг вакили бўлганимизда ишонишимиз ҳам мумкин эди, Ўзбекистон қандай «жаннат» давлат экан деб. Афсуски ўша «Жаннат» деб аталмиш дўзаҳда яшашга махкум қилинган «гунохкорлар»миз.

Ўзбекистон Республикаси хукумати амалдорлари ўзбекистонликларнинг паймонаси тўлиб тошганлигини, адолатсизлик разолат, жаҳолат ўзбек ҳалқининг тинкасини қуритганини жуда ҳам яхши билади. Шунинг учун ҳам қўшни давлатдаги холатга ҳаққонийлик билан ёндаша олмайди

Россиялик сиёсатчи Жириновсий ўзбек ҳалқини энг аввало қўйга ўхшатди:

Не эмиш, Президент Каримовнинг 25 миллионта қўйи бор эмиш. Ҳар не қилинса ҳам индамасмиш.

Кейинчалик у адашганлигини тан олди ва ўзбек ҳалқини балиққа ўхшатди. Не эмиш, қўйнинг қорни очса ҳеч бўлмаса марар эмиш, балиқ эса оч қолса ҳам, касал бўлса ҳам садо чиқармасмиш.

Кейинчалик бу фикридан ҳам қайтди. Не эмиш, балиқ ҳеч бўлмаса оқимга қарши сузармиш, ўзбек ҳалқида бирор бир нарсага қаршилик билдириш қобилияти йўқ эмиш.

Ўзбеклар чувалчангга ўхшармиш, танасини бошидан жудо қилсанг индамай икки томонга қараб кетармиш. Ҳар нечук Жириновсий чувалчангданда лоқайд, ўз тақдирига бефарқ махлуқни топа олмади шекилли, ўзбек ҳалқи ҳақидаги фикрини чувалчангда тўхтатди. Лекин ўзбек халқи қўрқоқ эмас, балким андишали, ориятли ҳалқ.

Тан олиш керакки, ҳали у ерга, ҳали бу ерга, ҳаттоки Президент девонига ҳам кўринмас қалпоқча кийиб олган «террористлар» кириб бориб портлатаверганидан кейин, ҳақиқий жиноятчилар очиқликда давру-даврон суриб, амал курсиларини эгаллаб, адолатсизликка қарши бир оғизгина гапирган ёки ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилган фуқаронинг чўнтагидан наша, героин ёки хизб-ут-тахрир варақаси «чикиб» қолаверганидан кейин, ўзбек ҳалқининг Алпомишдек йигитлари турмаларда сил касалликларига, ҳаттоки СПИД касалликларига чалиниб, рамақтажон бўлиб қайтаётганликларини, қийноқларга солиб ўлдирилган маҳкумларни танасини яқинларига кўрсатмасдан, қариндошларини қўрқитиб кўмаётганларини кўриб-билиб турган ҳар бир ўзбек йигити қўрқади-да.

Ўша Жириновский мард бўлса бизнинг Ўзбекистонга келиб яшасин эди, христиан динида бўлишига қарамай, бизнинг азамат милиция ёки миллий хавфсизлик хизмати вакилларимиз аллақачон унинг чўнтагидан ҳам «хизб-ут-тахрир» варақасини «топган» бўлардилар.

Албатта, узоқ йиллардан буён ўзбек матбуоти вакиллари айтганидек «жаннатда яшаяпмиз». Лекин ота боболаримиз жаннат ҳақида гапирганларида гунохдан фориғ бўлган Муҳаммаднинг умматлари фақатгина рохат фароғатда бўлишлари ҳақида эшитардик.

Лекин бизнинг «жаннат»имизда фақатгина дўзоҳнинг иси уфуриб туради. Азоблар ҳам шунга яраша. Ўзбекистондаги ҳар бир соха дўзохнинг алоҳида алоҳида азоб бериш худудларини эслатади. Хикоя қилинадиган жаннатда ариқларда сутлар оқиб, хуру ғулмонлар умматларнинг хизматида бўладилар. Бизнинг «жаннатимиз»да эса ҳар қанча хурмат-у, эҳтиромга азроиллар томонидан ташкил этилган қўшмачихоналар, фоҳишахоналардаги «фаришталар» эга чиқиб, давру-даврон сурадилар. Ҳаттоки бизнинг жаннатимиздан бундай «фаришталар» қалдирғоч сингари қанот чиқариб, парвоз қилиб ўзга мамлакатлардаги фуқароларнинг ҳам «хожатини» чиқармокдалар.

«Бахту-саодатдан кўнгли тоғдек ўсган» умматлар эса негадир бу рохат фароғатга кўникмай, «кўрнамаклик қилиб» ўзга Мамлакатларга мардикорлик қилиш учун бош олиб кетяптилар. Не эмиш, болалари очликдан ўлмаслиги учун мардикорлик қилиб бўлсада пул топиш керакмиш. «Жаннат»да пул, нон кимга керак? Ахир боланг очидан ўлса ҳам Ўзбекистон деб аталмиш «жаннат»да ўлади-ку, шунга шукр қилмайсанми? Улар ўз «жаннат»ини қадрига етмаганликлари учун «Ўзбекистонлик қуллар» тамғасига эга бўлиб, ўзга давлатларда хор бўляптилар.

Жаннатдаги азроилларнинг чўнтагини долларларга тўлдириш учун эса болалар эксплуатация қилинади, адашиб кетдим шекилли, меҳнатга муҳаббат рухи сингдирилади ва пахта далаларида ишлатилади. Қариялик гаштини сураётган пенсионерлар эса нафақасини ўз вақтида ололмаётганидан нолийди.

Бизнинг гўшамиз «жаннат» деб аталсада, борган сари «кам таъминланган оиламан» деб моддий ёрдам пули, болалар пули беришни талаб қилиб ариза ёзувчи умматлар сафи кенгаймоқда. Яхшики, давлат бюджети маблағларини ўғирлашда устаси фаранг Молия тизимидагилар лимит деган нарсани маҳалла фуқаролар йиғинларига уқтириб қўйишган, моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган маҳалла фуқароларига ҳам балли – «қонунда ўзгача-ку» деб оғиз очишолмайди. «Жаннат»да ўз ҳаққи-ҳуқуқини билмайдиган умматлар қанчалик кўп бўлса, «жаннат» йўғ-е, жаннат эгалари шунчалик оромда яшайдилар.

Агар бизнинг «жаннат»имиздаги вазифалар бўлинса, албатта қонунлар ишлаб чиқувчи, лекин ўша қонунларга энг аввало ўзлари умуман итоат этмайдиган, қонунларни оёқ ости қиладиган кимсаларга юқорида ёзганимиз азроил лавозими насиб этса керак. Ашаддий жиноятчилар Қўқон шаҳар Хокими Маъруф Усмонов ва Охунбобоев тумани хокими Ноъмонжон Омоновларнинг сенаторликка «ҲАЛҚ ХОҲИШ ИСТАГИ БИЛАН САЙЛАНГАНЛИКЛАРИ (1??)» ҳолати ҳам бизни фикримизни тасдиклайди.

Божхона ва солиқ деб аталмиш мункар накирлар эса 5-6 асрлардаги савдогарларга хужум қилувчи қароқчиларга ўхшайдилар. Фақат уларнинг қароқчилардан фарқи давлат вакили хисобланадилар. Бу қароқчилар ўзларини гўёки ҳалқни сифатсиз махсулотлар истеъмол қилишдан ҳимоя қилаётгандек кўрсатадилар, лекин ўша «сифатсиз» махсулотларни савдогарлардан тортиб олиб, назаримизда «филтрлаб» истеъмолга яроқли холатга келтириб, кейин ҳалққа сотадилар ва пулини чўнтакка урадилар.

«Жаннатимиз»даги гиппократ қасамини ичган суд психиатрик экспертизаси ва суд тиббий экспертизаси билан шуғулланувчи оқ халатли шифокорлар эса азроиллар истаган соғлом одамни рухий касалга, рухий касал одамни соғломга, оғир жарохат олганни енгил жароҳатга айлантириш, енгил жарохатни оғир жарохатга айлантира олиш қобилиятига эгадурлар. Агар бирор бир уммат азроилларнинг шериги бўлган фохиша ва қўшмачиларни мушугини пишт деб қўйган бўлса фохиша ва қўшмачилар «оғир жарохат оладилар».

Агар фохиша ва қўшмачилар азроиллар ғашига тегаётган умматларни аёвсиз калтакласалар, арқон билан бўғиб ўлдирмоқчи бўлсалар ҳам, уларнинг қурбонлари бўлмиш умматлар «ўта енгил жарохат олган» хисобланадилар ва фошиҳалар, кечирасиз «хуру-ғулмонлар» ва «рухий касал»га айланган ашаддий жиноятчилар жавобгарликка тортилмайдилар.

Бу «жаннат»да жамоат ташкилотлари ҳам, яъни азроилга қарашли бўлмаган, умматнинг савобини ёзиб турадиган фаришталар ҳам азроилнинг чизиб қўйган чизиғидан чиқишмайди. Натижада маҳалла жамғармаларидан тортиб сарой хонимлари хисобланмиш хотин қизлар кенгашлари, касаба уюшмалари-ю, 4-хокимият вакиллари журналистлар, маддоҳ-у, ёлғончи сарой шоирлари, ёзувчилар-у, адиблар барча-барчаси азроил буюртма берган музикага ҳиром этадилар.

Тизгини «Азроил»нинг қўлида бўлган чўнтак сиёсий партиялар фақатгина сайловлар пайтида ёмғирдан кейин чиққан қўзиқориндек ҳар қадамда, ҳар сонияда дуч келиб ғашингга тегади, телевизорни ёқсанг ҳам «Мени сайланг», газетани варақласанг ҳам «Мени сайланг», кўчага чиқсанг ҳам пешонанг тақ этиб партияларнинг ҳалқ маблағини сарфлаб ўзини реклама қилган полотноларга уриласан, сайловдан кейин уларни топиб кўр-чи! Бу сайловдан кейин яна 5 йиллик уйқуга кетадиган айиқполовонлар нафақат ҳалқ вакилларини азроиллардан ҳимоя қила олмайдилар, балким дўппи тор келганда ўзининг энг фидойи фаолларини азроилга қурбонликка берадилар.

«Жаннатимиз»да яна бир фаришта бор. Унинг номи Сайёра Рашидова бошқараётган Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили «ОМБУДСМАН»дир.

2004 йил ноябрь ойининг охирги хафтасида бу фариштанинг жаннатга қўшаётган хиссаси ҳақида, яъни унинг беш йиллик фаолиятига доир хисоботи эшитилди.

Қарангки, «жаннат»нинг умматлари қанчалар кўрнамак. 5 йил ичида бу фариштага конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги ҳақида 25 мингта мурожаат ёзишибди, гўёки бу фаришта ҳуқуқингни тиклаб қўяди.

Шу тушган шикоятлардан 1500 тасини фариштамиз ижобий ҳал этибди. 92 фоизи эса 5 йилдан буён ижрода экан. Яхшики азроиллар тўпланган йиғилишда умматлар қатнашмайди. 23500 та мурожаат ҳал этилмаганлиги фожеа эмас, ахир тушган мурожаатнинг 8 фоизи ижобий ҳал этилибди-ку. Фариштанинг олиб борган ишлари азроиллар томонидан қониқарли деб топилибди. Айтадилар-ку «Сендан угина, мендан бугина» деб. Ахир асосий шикоятлар мана шу азроилларнинг қонунларни оёқ ости қилаётганликлари, жиноятчи эканликлари ҳақида ёзилади-да.

Бу фариштага энг кўп диний эътиқоди сабабли жавобгарликка тортилганлар мурожаат қилишади. Яхшики бизнинг «жаннатимиз»да бундай сиёсий махбусларни алоҳида назоратда сақлайдилар.

Мана Қирғизистонда биронта ҳам сиёсий махбус йўқ эди. Асқар Акаевни қаранг: «Демократия-демократия» деб ҳоли нима кечди шўрликни? Яхшики, бизда демократиянинг номи бор-у, ўзи йўқ. Шунинг учун кўнгил тўқ.

«Жаннат»имизда Конституция деб аталмиш азиз китобимиз бор. Унинг 44-моддасида «Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали химоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний ҳатти-харакатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади» дейилган.

Бу «жаннат»да чиқарилган қонунлар ҳам, конституция ҳам ишламайди. Буни жон олгувчи азроиллар вакилларидан бири Риштон туманлараро фуқаролик суди раиси Абдуқаҳҳор Қодирқулов ўзининг 25 март кунги чиқарган ғайриқонуний ажримида ёзиб, жимжимадор имзоси билан яна бир бор тасдиқлади.

Бу ғайриқонуний ажримда фуқароларнинг бир марта эмас бир неча маротаба жавобгарликка тортиб, уларнинг конституцион ҳуқуқларини топтаб, оёқ ости қилган, уларга хибсда азоб берилишига асосий сабабчи бўлган, кейинчалик унинг Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарган ғайриқонуний фатволари бекор қилинган бўлсада, ҳанузгача ўз лавозимида, яъни Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси лавозимида ишлаётган Тожиддин Вахобов ва Олтиариқ туманининг Ҳамза шаҳарчасидаги қўшмачихоналар ва фохишахоналар эгаси Ички Ишлар бўлими бошлиғи Мусо Хонкелдиев фуқаролик судига жавобгар сифатида жалб қилиниши мумкин эмас эмиш.

Суд раиси Абдуқаҳҳор Қодирқулов ўзининг фикрини қуйидагича расмийлаштирган. «…Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 14.12.2000 йилдаги «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 69-моддасининг 3-қисмига кўра судьядан кўрилган ёки иш юритишидаги ишлар мохияти бўйича бирон бир тушунтиришлар беришни…талаб қилиш таъқиқланади…

Даьвогар Турсунов Хусниддин, ишончли вакили Тожибоева Мўътабархонни жавобгар жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Тожиддин Вахобов, Олтиариқ туман молия бўлими, Олтиариқ туман ИИБ маъмурияти, бошлиғи Мусохон Хонкелдиев, профилактика инспекторлари И.Умурзақов, З.Шерматовга нисбатан «маънавий зарар ундириш ҳақида»ги 345-05 сонли фуқаролик иши бўйича даъвогар Хусниддин Турсунов, ишончли вакили Мўътабар Тожибоевани суд раиси Тожиддин Вахобов, ИИБ бошлиғи Мусо Хонкелдиевни жавобгар сифатида судда иштирокини таъминлаш ҳақидаги талаби асоссиз бўлгани учун рад этилиб, Тожиддин Вахобов ва Мусо Хонкелдиевлар жавобгарлар сафидан чиқарилсин».

Қарангки, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео Ван Бовен 2002 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрганида Турсунов Хусниддин билан учрашган, сухбатлашган, унга қўлланилган қийноқлар бўйича ва уларни қилмаган жиноятлари учун жабр тортаётганликлари ҳақида Ўзбекистонга бағишланган докладида алоҳида тўхталган ва хукуматдан уни ва акаси Турсунов Шамсиддинга алоқадор жиноят ишини хукумат назоратига олиб қонуний бахо беришни талаб қилганди.

БМТнинг вакили жаврайверадида, бизни «жаннатимиз» ишига аралашиб нима қилади?! Унинг аралашувидан ғаши келган бизни азроилларимиз Турсунов Хусниддин 2004 йил 7 сентябрь куни «Ўтюраклар» Клуби томонидан ташкил этилган Ҳалқаро терроризмга қарши ўтказилган пикетда қатнашиб, «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистондаги қийноқларга қўйишни хукуматдан қатъий талаб қилсин» деган ёзувли плакатни кўтариб тургани учун клуб аъзолари билан биргаликда 27 сентябрь куни ғайриқонуний намойиш ўтказганликда айблаб, суд қилишди ва жавобгарликка тортишди.

«Қарға қарғанинг кўзини чўқимас» деб бекорга айтишмайди. Бундан 8 ой аввал судга берилган туя гўшти еган даъво аризани ҳали-хануз жавобгарликка кимни жалб қилиш, қилмаслик масаласини ҳал эта олмаётган судьяларни қайси ақлли кимса судялик лавозимига тавсия этди-ю, нимага асосланиб Мамлакат Президенти уларни судьялик лавозимига тасдиқлади.

Агар бизнинг «жаннат»имизда қонунларни менсимасдан жуда кўп марта ғайриқонуний якун ясаган судья фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузганлиги учун хаттоки фуқаролик судига ҳам жавобгар сифатида жалб қилинмас экан, бизга бундай жаннат, бундай фаришталар, бундай шароитлар керак эмас.

Америка Президенти Билл Клинтон ўз Мамлакати қонунларини ўта хурмат қилганлиги учун судда жавобгар сифатида қатнашди. Ўзбекистоннинг оддий бир туман суди раиси Америка Президентидан кўра имтиёзга эга экан, бизга бундай «демократик жаннат» керак эмас.

Ҳеч бир давлат қонунида, ҳаттоки демократик бўлмаган давлатларда ҳам «судьядан кўрилган ёки иш юритишидаги ишлар моҳияти бўйича бирон бир тушунтиришлар беришни… .талаб қилиш тақиқланади…» дейилмаган. Қонунни бузган кимса ким бўлишидан қатъий назар суд олдида жавоб беради.

Биз бу «жаннат»даги мухитни янгилаш ишларида фаол иштирок этишга бел боғладик. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон хукумати амалдорларининг ғайриқонуний ҳатти харакатларига чек қўйишда кўмаклашиш мақсадида ҳар бир хоҳлаган фуқаро аъзо бўлиши мумкин бўлган «Фуқаролцк жамияти» Ҳалқ харакатини ташкил этишга қарор қилдик.

Биз хокимиятни эгаллашга интилмаймиз, бундай фикрдан буткул йироқмиз. Лекин жамият манфаатларини химоя килиш ниятида Халк харакатининг асосий максад йўналишига қуйидагиларни киритишга мажбурмиз:

ҲУҚУҚИЙ ХАРАКАТЛАР: – Жамиятда ҳуқуқ маданиятини, умумҳалқ характери билимини ва инсон ҳуқуқларини тарқалиш ишларини, ҳамда уларни ҳимоясига замин бўладиган процедураларни қўллай бошлаш, яъни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузган ҳар қандай амалдорни, у ким бўлишидан қатъий назар унинг ғайриқонуний ҳатти-харакати устидан маҳаллий ва Ҳалқаро судларга даъво ариза билан чиқишни оммавийлаштириш.

Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан қабул килинган, лекин амалда ишлатилмайдиган қонунлар, қарорларни варақа тариқасида чоп этиб, кенг жамоатчиликка тарқатиш, жамоатчилик тўпланадиган жойларда ушбу қонунларни мухокама қилиш.

СИЁСИЙ ХАРАКАТЛАР: – Ҳалқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари орқали хукуматга тўғридан-тўғри ёки қисман сиёсий босим ўтказиш. Бундай тадбирлардан мақсад ҳуқуқ тизимига ёки давлат органларининг амалий фаолиятига ўзгаришлар киритишдир.

Сиёсий харакатларни давлатнинг ичида ва ташқарисида утказиш. Олиб борилаётган ишларимизга махсус докладчи ва ишчи гуруҳларни эътиборини қаратиб, жалб қилиш. Инсон ҳуқуқларини бузилишига ҳалқаро ташкилотларни танқидий эьтиборларини тортиш. Европа Иттифоқи Парламент ассамблеясида ёки Европа парламентида шу масалаларни кўришни ҳал қилиш мақсадида бошқа чораларни кўриш.

ЗЎРАВОНЛИКСИЗ ЖАМОАТ ХАРАКАТЛАРИ: – Давлат ва унинг фуқаролари орасидаги муносабатларни узиш, ҳамкорлик қилишдан бош тортиш, иш ташлашлар, йиғилишлар, митинглар, намойишлар, кўча юришлари, чодирлар тикиб очлик эьлон қилишлар, пикетлар, байкотлар ташкил қилиб ўтказиш, турли тўловларни тўлашдан бош тортишлар, давлат ташкилотларининг ишига тўсқинлик қилиш, яьни телефонларни блокировка қилиш, биноларни тинч йўл билан босиб олиш, қонунбузар ташкилотларни нормал ишига тўскинлик қилувчи ариза ва судга арзномаларни оммавий ёзиш, одатда амал қилинмайдиган қоида ва нормаларга тўла тўкис амал қилишга хукуматни мажбурлаш.

ФУҚАРОЛАР ИТОАТСИЗЛИГИ: – Фуқаролар итоатсизлиги шахсий манфаат эмас, принциплар ҳимояси учун қўлланилади. Фуқаролар итоатсизлиги, яъни бўйсунмаслик сиёсий тизимни қулатишга эмас, уни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Биз бу ғоямиз учун қамоққа олинишга ҳам, хукумат томонидан уюштириладиган бошқа барча ғайриқонуний харакатларга ҳам тик қарашга, хаттоки азобланишга ҳам тайёрмиз.

«Фуқаролик жамияти» Ҳалқ харакатининг биринчи тадбири норозилик намойишини жуда тез кунларда Қирғизистон Республикасига чегарадош бўлган Риштон туманининг туманлараро фуқаролик суди биноси рўпарасида порахўр ва чаласавод кимсаларни, жиноятчиларни судьялик лавозимига тавсия этган Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссиясини, ва уларни тасдиқлаб лавозимга қўйган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бошқараётган хукуматни истеъфога чиқарилишини талаб қилиш билан бошлаймиз.

Шунингдек Қирғизистон мухолифотини қўллаб қувватлаб, айнан Олтиариқ туман ИИБ мансабдорлари, Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Тожиддин Вахобов ва Риштон туманлараро фуқаролик суди судьяларининг ғайриқонуний хатти-харакатлари туфайли ҳуқуқ ва эркинликлари паймол этилган фуқаролар, иш жойидан айрилган хиссадорлар, вақтида ойлик маошини ололмаётган ишчи-хизматчилар билан биргаликда узлуксиз давом этадиган норозилик намойиши бошлаймиз ва Риштон туманлараро фуқаролик суди биносини тинч йўл билан эгаллаймиз.

Қонунбузар судьялар ишловчи бу судга оммавий равишда ўз шериклари хисобланмиш маҳаллий хокимият ва маъмурий органлар рахбарларининг ғайриқонуний хатти-харакатлари устидан оммавий равишда шикоят аризалар беришни бошлаймиз. Бу билан уларни нормал ишлашларига тўсқинлик қиламиз ва одатда амал қилинмайдиган қоида ва нормаларга тўла тўкис амал қилишга хукуматни мажбурлаймиз.

Бундан ташқари бутун ўзбек ҳалқига мурожаат қилиб суд идораларидан жабр тортганларни барчасини Биз Риштонда намойиш бошлаган пайтимизда ўз худудларидаги суд идоралари олдида хукумат истеъфосини талаб қилиб, Қирғизистон мухолифотини қўллаб-қувватлаб узлуксиз намойишлар бошлашга чақирамиз.

Шу Билан биргаликда биз бошлаган норозилик намойишида иштирокчи сифатида қатнашсалар улар хеч қандай жавобгарликка тортилмасликларини, балким қонун бўйича ташкилотчи сифатида фақатгина бизлар жавобгарликка тортилишимизни, биз аса адолатсизликка қарши курашганимиз учун жавобгарликка тортилишга ҳам, қамалишга ҳам тайёр эканлигимизни ҳалқ вакиллари тушунишларини хоҳлардик.

Билмадик, ўзбек ҳалқининг неча фоизи уйида қоларкин, бу тадбирга бефарқ бўлиб, тасаввур қила олмаяпмиз Чунки Ўзбекистоннинг ҳар бир бурчаги ва ҳар бир хонадонида адолатсиз судлов туфайли жабр тортган фуқаролар топилади.

«Фукаролик жамияти» Халк харакатининг асосчиси,
«Ўтюраклар» клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш ташкилоти рахбари, мустақил журналист
Мўътабар Тожибоева:

Манзилимиз: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри
Зуҳро кўчаси 31 уй 31 хонадон.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.