Category Archives: Жамоат хавфсизлигига таҳдид
Мўътабар Тожибоева: Руҳий касалликлар шифохонаси бемори суд психиатрик экспертиза хулосасига кўра соғлом деб топилди!
Мўътабар Тожибоева: Ўзбек журналистлари адолатсизликка қарши курашга отланинг!
Ёхуд рухий касалликлар шифохонасида даволанаётган бемор суд психиатрик экспертизаси хулосасига кўра соғлом деб топилди.
Абдуллаев Комил 1965 йилдан буён рухий касалликнинг “шизофрения” тури билан касалланиб, бир неча маротаба рухий касалликлар шифохонасида даволанган ва рўйхатда турган. Андижон вилоят рухий асаб касалликлари шифохонаси томонидан Абдуллаев Комилга нисбатан суд психиатрик экспертиза ўтказилиб, унинг хулосасига кўра битимларни расмийлаштирган пайтда рухий касалликлар шифохонасида даволанаётган бўлган Абдуллаев Комил соғлом, ўз харакатига ўзи жавоб бера олган” дейилган бўлсада, шу касалхонанинг ўзи 2004 йил 30 апрель куни 149 сонли хатида “у касалликдан бутунлай соғайиб кетмайди” деб кўрсатилган.
Озодлик радиоси: Бензин танқислиги фожеаларга сабаб бўляпти
Фарғонада юзага келган бензин тақчиллиги вилоятда жуда кескин вазиятни юзага келтирди. Аҳолининг бу ҳолатдан норозилиги кундан-кунга ортиб бораётгани кузатиляпти.
“Кечанинг ўзида иккита фожеа юз берган. Бири Фарғонада, иккинчиси Қўқонда. Қўқонда ёқилғи қуйиш шахобчаси ёқиб юборилган. Шунинг учун бугундан бошлаб шахобчаларга милиционерлар қўйилган”, – деди М.Тожибоева.
Озодлик радиоси: “Ўтюраклар” очлик эълон қилди
Тошкентда Андижон воқеаларида фаол иштирок этишда айбланаётган 15 фуқаро устидан суд бошлангач, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларга нисбатан тазйиқлар янада кучайди, улар кучли назоратга олинди.
М.Тожибоева ўзининг шаънига айтилаётган айбловлар асоссиз эканини таъкидлади ва суд бошлангандан буён у раҳбарлик қилаётган клуб аъзоларига кучли тазйиқлар бўлаётганини билдирди.
Мўътабар Тожибоева: Жиноятчи сенаторнинг қўли қачонгача баланд келади?
Жамоатчилик назорати хукуматга керакми, ёки хукумат рахбарлари»Фуқаролик жамияти қурамиз» деб жаҳон ҳамжамиятини ва ўз ҳалқини алдаяптими? Жиноятчи сенаторнинг қўли қачонгача баланд келади?
Турдалиев Мухторга нисбатан зудлик билан жиноят иши қўзғашни қатъий талаб қиламиз.
Ушбу қонуний талабларимиз бажарилмасдан туриб Маъмиржон Мисиралиенга айб эълон қилинса Ўзбекистон Республикаси хукуматининг Фуқаролик жамияти қуриш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасида амалий ишлар қилаётганлиги ҳақидаги сиёсати амалда йўқлиги, фақатгина қуруқ гаплар билан кенг жаҳон ҳамжамиятини ва жамоатчиликни алдаётганлиги, аслида фуқаролик жамияти қурилишига хукуматнинг ўзи тўсқинлик қилаётганлиги, хукумат рахбарларининг фуқаролик жамияти қуриш ҳақидаги маърузаларини тинглаб, фуқаролик жамияти қуришга ёрдам бермоқчи бўлаётган фаол фуқаролардан қақшатгич ўч олаётганлигини, Ўзбекистонда сенаторлик курсиларини жиноятчи кимсалар эгаллаганлигини билдириб, рухсат олмаган ҳолда норозилик тадбирлари бошлашга мажбур бўламиз.
Озодлик радиоси: “Адолат йўли”дан адолат талаб қилинди
15 сентябрь куни бир гуруҳ фуқаролар Фарғона вилояти прокуратураси биносини пикет қилиб, мазкур идора нашри бўлмиш “Адолат йўли” газетаси фаолиятидан норозилик билдирди.
М.Тожибоеванинг билдиришича, газета прокуратура нашри бўлса-да, унда кишилар шахсини камситувчи мақолалар ҳам чоп этилади.
“Газета Фурқат туманилик ҳамшира Хуршида Мелиеванинг шахсини булғаб, мақола эълон қилган. Биз жабрланувчининг вакили сифатида газетадан 100 миллион сўм маънавий зарарни ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилганмиз. Газета судни менсимай, вакилини жўнатмади. Бу иш уч ойдан бери чўзилиб келяпти”, – деди М.Тожибоева.
Озодлик радиоси: Конгрессменларга наманганча “меҳмондўстлик” кўрсатилди
“Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг таъкидлашича, маҳаллий ҳокимият вакиллари захира маркази ноқонуний фаолият кўрсатяпти, деган важ билан унинг дарвозасидаги идора белгисини олиб ташлаган.
Мўътабар Тожибоева: Жаноб Каримов! Зудлик билан милиция ҳақидаги қонунни қабул қилинг! Ҳукуматнинг содиқ хизматчиси милиция терговчисини ҳимоя қилинг!!!
Жаноб Ислом Абдуғаниевич!
“Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти номидан “Зудлик билан милиция ҳақидаги қонунни қабул қилинг – Ўзбек хукуматининг содиқ хизматчиси милиция терговчисини ҳимоя қилинг!!!” дея қатъий талаб қиламиз.
Чунки Ўзбекистонни мустақилликка эришганига бир неча йиллар бўлишига қарамасдан ханузгача милиция ҳақида қонун қабул қилинмаган. Бунинг натижасида Ўзбекистондаги милиция органларида фаолият юритувчи шахслар нафақат Ўзбекистондаги қонунларга бўйсунмасликлари холати, балким уларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имониятлари мавжуд эмас. Бир оғиз сўз билан айтганда милиция ходимларининг қонунбузилиш холатларига қонуний бахо бериш ва ҳуқуқи бузилганларни ҳимоялаш механизми ишлаб чиқилмаган.
Қамоқдаги собиқ терговчи Пирмуҳаммад Хайдаровнинг Ислом Каримовга хасратлари
Ферганару: Андижон фожеасига уч ой тўлди. Қобил Парпиев ҳикоя қилади
“Қонли Андижон жумаси” деб аталган фожеа тўғрисида кўп айтилди, кўп ёзилди.
Бироқ, Ўзбекистон ҳукумати Фарғона водийсидан олинадиган ахборот чекловини кучайтиргани учун, бу воқеанинг кўп тафсилотлари номаълум бўлиб қолмоқда.
Қобил Парпиевнинг интервьюси ана шу номаълум жиҳатларни тўлдиради ва ўша фожеавий тун тафсилотларига айрим аниқликлар киритади. Қобил Парпиев ўша воқеаларда фаол иштирок этган, айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматидан яшириниб мамлакат ташқарисига чиқиб кетган.