Озодлик радиоси: Конгрессменларга наманганча “меҳмондўстлик” кўрсатилди
“Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг таъкидлашича, маҳаллий ҳокимият вакиллари захира маркази ноқонуний фаолият кўрсатяпти, деган важ билан унинг дарвозасидаги идора белгисини олиб ташлаган.
Учрашув иштирокчилари орасида шу кунларда хизмат сафари билан Ўзбекистонда бўлиб турган АҚШ Конгрессининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Роберт Блэр, сиёсий масалалар бўйича кузатувчи Майкл Грейт, “Freedom house”нинг Тошкентдаги ваколатхонаси ва АҚШ элчихонаси ходимлари бор эди.
Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдусалом Эргашевнинг “Озодлик” мухбири билан суҳбатда маълум қилишича, учрашувда водийдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият муҳокама этилган.
“Тадбир ўтказилаётган “Freedom house”нинг Намангандаги захира маркази атрофини маҳаллий ҳокимият, маҳалла ва хотин-қизлар ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўраб олди. Улар учрашувни бузиш ҳаракатида бўлиб, тадбирдан чиқаётган меҳмонларни ҳақоратли сўзлар билан қаршилади”, – деди Абдусалом Эргашев.
“Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг таъкидлашича, маҳаллий ҳокимият вакиллари захира маркази ноқонуний фаолият кўрсатяпти, деган важ билан унинг дарвозасидаги идора белгисини олиб ташлаган.
М.Тожибоева учрашув иштирокчиларига нисбатан жисмоний куч ишлатилмагани, аммо руҳий тазйиқ ўтказилганини билдирди.
Маълум бўлишича, учрашувга келган барча иштирокчилар захира маркази биносини тарк этгандан кейин уларни таъқиб қилган маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳам тарқалган.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish