Озодлик радиоси: “Адолат йўли”дан адолат талаб қилинди
16.09.2005
«Фуқаролик жамияти» халқ ҳаракати, 2004 - 2005 йиллар, АНДИЖОН ҚИРҒИНИ, АРХИВ, Жамоат хавфсизлигига таҳдид, ЖИНОЯТ ИШИ, Қамоққача, МАҲКАМАЛАР, МЕДИА, МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА, ОАВ биз ҳақда, Ўтюраклар клуби, ЭПИЗОДЛАР
No comments
15 сентябрь куни бир гуруҳ фуқаролар Фарғона вилояти прокуратураси биносини пикет қилиб, мазкур идора нашри бўлмиш “Адолат йўли” газетаси фаолиятидан норозилик билдирди.
М.Тожибоеванинг билдиришича, газета прокуратура нашри бўлса-да, унда кишилар шахсини камситувчи мақолалар ҳам чоп этилади.
“Газета Фурқат туманилик ҳамшира Хуршида Мелиеванинг шахсини булғаб, мақола эълон қилган. Биз жабрланувчининг вакили сифатида газетадан 100 миллион сўм маънавий зарарни ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилганмиз. Газета судни менсимай, вакилини жўнатмади. Бу иш уч ойдан бери чўзилиб келяпти”, – деди М.Тожибоева.
Пикет иштирокчиси Фарҳод Охунбобоевнинг таъкидлашича, газета мухбирлари Марғилон судида аризаси кўрилаётган бир гуруҳ акциядорлар манфаатига зид ҳолда иш юритган. Яъни улар жавобгар томон манфаати йўлида елиб-югурмоқда.
“Адолат йўли” газетаси бош муҳаррири Алишер Ибодиновнинг айтишича, Марғилон шаҳри судида кўрилаётган иш бўйича газета мухбирлари текширув олиб борган. Улар суд тугамагани учун ҳали мақола ҳам тайёрламаган.
Пикетчилар вилоят прокуратураси вакиллари норозилик чиқишига ҳеч қандай муносабат билдирмаганини маълум қилди.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish