Мўътабар Тожибоева: Ўзбек журналистлари адолатсизликка қарши курашга отланинг!

Снимок,,,,,,,

Ёхуд рухий касалликлар шифохонасида даволанаётган бемор суд психиатрик экспертизаси хулосасига кўра соғлом деб топилди.

Абдуллаев Комил 1965 йилдан буён рухий касалликнинг “шизофрения” тури билан касалланиб, бир неча маротаба рухий касалликлар шифохонасида даволанган ва рўйхатда турган. Андижон вилоят рухий асаб касалликлари шифохонаси томонидан Абдуллаев Комилга нисбатан суд психиатрик экспертиза ўтказилиб, унинг хулосасига кўра битимларни расмийлаштирган пайтда рухий касалликлар шифохонасида даволанаётган бўлган Абдуллаев Комил соғлом, ўз харакатига ўзи жавоб бера олган” дейилган бўлсада, шу касалхонанинг ўзи 2004 йил 30 апрель куни 149 сонли хатида “у касалликдан бутунлай соғайиб кетмайди” деб кўрсатилган.

Т Е Л Е Г Р А М М А

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девони. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга ва Президент хузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссиясига;

Нусхаси: Андижон. Бобир шох кўчаси 26 уй. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди судьяси Рохатой Қодировага;

Нусхаси: Фарғона шаҳри. Янги сой қўчаси 2 уй. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раёсатига;

Нусхаси: Тошкент. Навоий кўчаси 19 уй. “Хуррият” газетаси тахририятига;

Нусхаси: Тошкент. А.Навоий кўчаси 23 уй. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигига;

Нусхаси: Тошкент. Сайилгоҳ кўчаси 5 уй. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигига

Фуқаровий жавобгарлар Хабибулло Абдуллаев, арапова Гўёхон, Мамаражаб Акрамов, Ёрмухаммад Акрамов ва уларнинг қонуний вакили Мўътабар Тожибоевалардан

Иш юритишни тўхтатиб туриш ва хизмат текшируви ўтказиб, интизомий иш қўзғаш, лавозимлардан четлаштириш ҳақида

                              ТАКРОРИЙ АРИЗА ТАЛАБНОМА!!!

5 октябрь 2005 йил

Биз ушбу мурожаатномамиз билан сизларга қуйидагиларни билдирамиз:

1. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси Абдурасул Мадрахимовга ва 34 та Республика хукумати идораларига 29 май куни Арапова Гўёхон, Абдуллаев Хабибулло, қонуний вакиллари Мамаражаб Акрамов, Ёрмухаммад Акрамов, Мўътабар Тожибоевалар номидан юборилган назорат тартибидаги шикоятига қўшимча равишда 29 июнь куни назорат тартибида шикоят аризага қўшимча ёзиб, йигирмага яқин хукумат идораларига, шахсан Президент Ислом Каримовга, Президент хузуридаги судьяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссиясига ва бошқа нусхалари буюртма хати орқали Республика матбуотлари ва хукумат идораларига юборилган эди.

Абдурасул Мадрахимов 29 май кунги ёзган назорат тартибидаги шикоят аризада келтирилган важларни атрофлича ўрганиб чиқмасдан, қонунга зид равишда, орадан 3 ой ўтказиб, 31 август кунги №5 232, 252 1949 рақамли хат билан жавоб бериш билан чегараланди. 29 июнь кунги буюртма хат орқали юборилган назорат тартибидаги шикоят аризага қўшимчамизни назорат тартибида кўриш жараёнида қўлида бўлишига қарамасдан, инобатга олмади. Назорат тартибида қўриш жараёнида шахсан иштирок этишимизни сўраб ёзган талабномамизни ҳам қаноатлантирмасдан бизнинг иштирокимизсиз қўрди, жавоб ҳам бермади.

2. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судининг раиси Абдурасул Мадрахимов ушбу низоли масала юзасидан Абдуллаев Хабибулло ва Абдуллаева Гўёхонларнинг назорат тартибида ёзган шикоят аризаларига 2001 йил 27 сентябрь куни 4ф 82 672 рақамли ғайриқонуний жавоб хати йўллаган. Иккинчи маротаба жавоб йўллашда биринчи жавобини аксини йўллаши умуман мумкин эмас. Шунинг учун ҳам 2001 йил 27 сентябрь кунги юборган биринчи ғайриқонуний жавоб хатидан четга чиқмаган ҳолда 2005 йил 3 август кунги жавоб хатини ҳам қонунга зид равишда назорат тартибида ёзилган шикоят важларини текширмасдан жавоб бериш билан чегараланган.

3. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судининг аппеляция судлов хайъатига Бўз туман прокурори З.Рустамовнинг Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг даъвогар Алимов Хайруллон Акрамов Мамаражаб ва Олтинкўл туман хокимлигига нисбатан иморатга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги қарорини қисман бекор қилиш, ўзбошимчалик билан қурилган бинони бузиш ва ердан фойдаланиш чегарасини белгилаб беришликни сўраб ёзган даъво аризасини мухокама қилиб, уни даъвосини қаноатлантириб, 24 март 2004 йил кунги чиқарилган хал қилув қарорига нисбатан аппеляция тартибида келтирилган 2004 йил 14 апрель кунги № 98 03 сонли протест ва жавобгар Мамаражаб Акрамовнинг аппеляция шикояти Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг аппеляция судлов инстанциясида 2005 йил 22 апрель куни кўрилиб, 3 2 сонли ажрим чиқарилган.

Ушбу ажримда “Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг 24.03.2004 йилдаги даъвогар Алимов Хайруллони жавобгар Акрамов Мамаражаб ва Олтинкўл туман хокимлигига нисбатан иморатга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги қарорни қисман бекор қилиш, ўзбошимчалик билан қурилган бинони бузиш ва ердан фойдаланиш чегарасини белгилаш ҳақидаги даъвоси бўйича фуқаролик иши юзасидан чиқарилган хал қилув қарорини бекор қилиниб, ишни янгитдан бошқа суд таркибида кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга, аппеляция шикояти ва протести қаноатлантиришга қарор қилинган.

Кейинчалик бизга маълум бўлишича Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди аппеляция судлов хайъати ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари К.И.Исаров протест келтирибдивабу иш Фуқарлик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Раёсатида кўрилар эмиш.

Фуқаролик Процессуал Кодексининг 355 моддасида “Тарафларга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга уларнинг иш бўйича келтирилган протестнинг нусхаси юборилади. Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади.

Протестниннг нусхалари ишда иштирок этутвчи шахсларга суд томонидан юборилади. Суд ишни кўриш вақтини тайинлаганида ишда иштирок этувчи шахслар протест юзасидан ёзма тушунтиришларини (эътирозларини) ва кўшимча материалларини судга тақдим қилиш имкониятига эга бўлишларини хисобга олади” дейилган.

Лекин Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари жаноб Исаров ушбу қонун талабларини манфаатдорлик илиндижа ўта қўпол равишда бузиб, қасддан, Алимов Хайруллонинг манфаатларини кўзлаган холда ўзи томонидан киритилган протестнинг нусхасини жавобгарларга юбормаган. Жавобгарлар фақатгина 2005 йил 13 сенятбрь кунги ФСХ 404 05 рақам билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатининг раиси Балкибоева имзо чеккан. Ушбу низоли масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисининг ўринбосари келтирган протестига асосан раёсатда кўриб чиқиш учун юборилаётганлиги, мазкур фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига ва томонларга қонунда белгиланган муддатда юборишингизни сўрайман” деб, у ҳам жавобгарларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қасддан бузиб, судда ишни кўриш вақтида тарафларни иштирок этиши ва протест билан танишиб, эътирозлари ёки тушунтиришлари, қўшимча материалларини судга тақдим қилиш имкониятидан махрум қилган.

Жавобгарлар 26 сентябрь кунигина Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судига ёзма мурожаат қилгандан кейин Олий суд раиси ўринбосари Исаровнинг ғайриқонуний протестидан нусха олишга эришдилар холос. Протестда “Даъвогарлар Хайрулло Алимов судга жавобгар Мамаражаб Акрамовга ҳамда Олтинкўл туман хокимиятига нисбатан хокимнинг эгалик ҳуқуқини бериш ҳақидаги қарорини қисман бекор қилиш, ўзбошимчалик билана қурилган қурилмаларни бузиш ва ердан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги даъво талаблари билан мурожаат этиб, 1999 йил 6 мартда нотариал ҳолда тасдиқлаган олди сотди шартномасига асосан Олтинкўл тумани Хонбоғи маҳалласида жойлашган турар жойни К.Абдуллаевдан сотиб олганлиги, олди сотди шартномаси бўйича турар жой жойлашган ер майдони 2084 квадрат метрни ташкил этишини, қўшниси М.Акрамов унинг тасарруфида бўлиши лозим бўлган ер майдонига В литердаги иморатни қурганлиги, ушбу иморатга нисбатан М.Акрамовнинг эгалик ҳуқуқи туман хокимининг қарори билан эътироф этилганлигини, хозирда жавобгар М.Акрамов унинг тасарруфида бўлиши лозим бўлган ер участкасининг ноқонуний равишда эгаллаб турганлигини кўрсатиб, хоким қарорини қисман бекор қилишни, уни ер участкасида жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган барча қурилмаларни бузиб ташлашни ҳамда ердан фойдаланиш тартибини белгилаб беришни сўраган” деб ёзган ва шу асосда протестни расмийлаштирган.

Вахоланки Олий суд раиси ўринбосари Исаров фуқаролик ишини назорат тартибида ўрганиш натижасида протест киритган бўлса нима учун иш материаллари ичидаги қуйидаги мухим хужжатларга ҳуқуқий бахо бермади?!

Судга жавобгарлар Олтинкўл туман Марказий шифохонасининг 29 май 2002 йилдаги 1 сонли маълумотномаси хавола қилинган эди. Бу маълумотномада Абдуллаев Комил 1965 йил 10 июндан бошлаб Олтинкўл туман рухий касалликлар шифохонасида “Д” хисобда туриши, ташхиси шизефрения эканлиги, 29541 рўйхатда туриши, бирини марта АВРССМда 1965 йил 10 июнь кунидан 26 июлгача даволангани, 1999 йилдан унга 2 гуруҳ ногирони мақоми берилганлиги, 2001 йил 18 февралда вафот этганлиги муносабати билан Олтинкўл туман рухий асаб касалликлар шифохонаси “Д” хисобидан чиқарилганалиги ёзилган.

1999 йил 28 апрелда АВРССМ шифохонасига ётқизилиб, 26 майгача даволанганлигибаён қилинган 1420 сонли касалхонадаши беморнинг тиббий баёнида ҳам Абдуллаев Комилга шезофрени ташхиси қўйилганлиги кўрсатилган.

АВРССМнинг 6 отделениеси бемори Абдуллаев Комилга берилган “Выпиской эникриз” из п.б.1420да ҳам қуйидагилар ёзилган:

“Больной Абдуллаев Комил 1933 года рождения. Прож.Алтынкуль.р-н. К-з «Хакикат» вдрв. Имеет 2 детей, инвалид 2 групп. Поступил 28 апрел 1999 года. Выписан 29 мая 1999 года.

Диогноз: Шизофрениянапреросьно текушая параноидная форма 295.32.

Поступает повторно в связи с иземением психич.

Состояния: не спит ночами, разговаривает сам собой, угрожает соседям, набрасивается на них, беспокойний, ругается с ними.

Из анеамнеза душевно болен много лет. На дисп.учете с 1965года. Неоднократно лечился стационарно. Песчение болезни приступообразна-прогреднестное. В клинической картине обострений галмоцинатороно-бредовая-симптоматика…

Кон-ция терапевта: ИБС, атеросклероз коронарних сосудов и аорты. Хронический бронтхит. Неврогически Атеросклероз сосудов головного мозга.

Психика: Сознание и ориентировка сохранены, оющих фон настроения неустойчивый, легковозбудим, раздражителен. В беседе доступен, последователен, сообщил, что внутры головы слишний «голоса» иногда «голос» Ленина, Сталина, но содержание их не раскрывает. Бредовы идеи не продуцириет. Внешние неопретен, критика формальная. Обвиняет сноху и сына в том, что они не ухаживают за ним, поэтому он завещал всё своё имущество своему племяннику. Сон прерывается перевожный…

Выписиваемся домой в сопровождением дочери для дальнейшего наблюдения по месту жительства уч.Психиатром.
Леч.врачРахимова Д.К»

Бу эса Абдуллаев Комилни 1999 йил 6 март куни тузилган олди-сотди шартномасини тузиш даврида руҳий касалликлар шифохонасида, кучли назоратда бўлганлигини тасдиқлайди. Суд Абдуллаев Комилни даволаган даволовчи шифокорларни гувоҳ тариқасида чақириб, унинг бу касаллик холатида давлат идораларида санғиб юришига шифохона маъсуллари қандай қараганликларини аниқлашлари, айни шифохонада даволанаётган холатида ўзини ўзи бошқара олган олмаган бўлишлигини текшириши шарт эди.

Васиятномада ҳам, олди сотди шартномасида ҳам Абдуллаев Комилни муомалага лаёқатлилиги текширилди, у соғлом деган тарзда расмийлаштирилган. Нотариал идора натуриуси ўзининг бу ғайриқонуний хатти харакатлари билан 1997 йил 28 апрелдаги Адлия Вазирлигининг хайъати йиғилиши қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат нотериал идораларининг нотариуслари ва хусусий амалиёти билан шуғулланувчи нотариусларнинг нотариал харакатларини амалга ошириш тўғрисида”ги қўлланмасига зид фаолият юритиб, қонунни бузган.

Ушбу қўлланманинг 13 моддасида “Нотариал гувоҳлантириладиган барча хужатлар нотариус иштирокида имзоланади. Фуқаро жисмоний ожизлиги, касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа хужжатни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1124 моддаси талаблари асосида ўзга фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал харакатини амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахс хужжатини имзолай олмаслиги кўрсатилиши лозим” дейилган.

Ушбу қўлланманинг 31 қисмида эса “Нотариусда битим қатнашчиларининг бирининг руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз харакатларини аҳамиятини тушуна олмайдиган ва айни шу харакатларни бошқара олмаслиги оқибатида ўз оиласини оғир моддий ахволига солиб қўяди деб хисоблаш учун асос бўлса, шу фуқаронинг эса муомалага лаёқатсиз деб ёки муомалага лаёқати чекланган деб топилганлиги тўғрисида қарори бор йўқлигини аниқлайди.

Агар бундай масала суд томонидан қўтарилмаган бўлса, нотариус Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 294 моддасида кўрсатилган шахслардан ёки ташкилотлардан бирига ўзининг таклифи ҳақида хабар қилади. Ёхуд мустақил равишда мазкур шахснинг муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чкланган деб топиш ҳақидаги масалани суд олдига қўяди. Нотариус ўз хатида қабул қилинган қарорлар тўғрисида хабардор қилишини сўрайди. Нотариус эса шу шахс (ташкилот) қабул қилган қарорига қараб ё битимни амалга оширади ёки ишнинг судда кўриб чиқилишигача нотариал харакатини амалга оширишни тўхтатиб туради” дейилган.

Абдуллаев Комил ҳақиқатан ҳам 1999 йил 28 апрелда рухий касаллиги туфайли келини томонидан шифохонага ётқизилган ва уни 26 майгача у ерда даволаниб, шифокорлар назоратида бўлган. У 28 апрелда шифохонага ётқизилганида мол мулкини жиянига васият қилганлигини баён қилган. Агар Абдуллаев Комил рухий касалликлари шифохонасига масъул ходимлари томонидан назоратсиз қолдирилиб, нотариал идорага бориб келишга бефарқ қараганларида эди, у мол мулкини сотиб юборганлигини гапирган бўлар эди.

Бундан ташқвари унга уйга жавоб берилаётган пайтида қизининг бошқарувида юборилган ва яшаш жойидаги психиатр врачининг назоратига қўйилган. Абдуллаев Комил 1965 йилдан буён рухий касалликнинг “шизофрения” тури билан касалланиб, бир неча маротаба рухий касалликлар шифохонасида даволанган ва рўйхатда турган. Андижон вилоят рухий асаб касалликлари шифохонаси томонидан Абдуллаев Комилга нисбатан суд психиатрик экспертиза ўтказилиб, унинг хулосасига кўра битимларни расмийлаштирган пайтда рухий касалликлар шифохонасида даволанаётган бўлган Абдуллаев Комил соғлом, ўз харакатига ўзи жавоб бера олган” дейилган бўлсада, шу касалхонанинг ўзи 2004 йил 30 апрель куни 149 сонли хатида “у касалликдан бутунлай соғайиб кетмайди” деб кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2004 йил 24 сентябрь кунги 14 сонли қарорининг 20 моддасида “Судлар уйнинг олди сотди, хадя ва шу каби шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги низоларини зал этишда Фуқаролик Кодексининг битимларни ҳақиқий эмаслигига оид нормаларига амал қилишилари лозим.

Амалда ер участкаси сотилганалигини ниқоблаш мақсадида тузилган олди сотди, хадя, уй ижараси шартномалари ва бошқа шартномалар Фуқаролик Кодекси 114 моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган оқибатлар билан ҳақиқий эмас деб топилади”.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 213 моддасида алдаш, зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек, фуқаро оғир холатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги кўрсатилган. Шунингдек ушбу моддада “агар битим юқорида кўрсатилган асослардан бирига кўра ҳақиқий эмас деб топилса, иккинчи тараф жабрланувчига унинг битим бўйича бажарган ҳамма нарсасини қайтариб бериши керак. Бундан ташқари жабрланувчига иккинчи тараф унинг қилган харажатларини, унинг мол мулки йўқотилиши натижасида етказилган зарарни тўлайди” дейилган.

Фуқаролик Кодексининг 114 моддасида “ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган вақтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир” дейилган. Даъвогар Алимов Хайрулло 1965 йилдан буён рухий касаллиги учун рўйхатда турувчи Абдуллаев Комилни биринчи оиласидан Одилжон ва Хабибулло исмли ўғиллари ва Бахрихон исмли қизи борлигини билгани ҳолда 31 март 1998 йилдан Олтинкўл туманида давлат нотариал идораси бўлгани ҳолда Андижон шаҳар 1 давлат нотариал давлат идорасидан Абдуллаев Комил саводсиз, ўзидан бошқа хеч ким йўқ деган ёлғон маълумотнома тақдим этиб, ўзининг қайноғаси Дехқонов Фазлиддинни холис гувоҳ тариқасида қатнаштириб ва Абдуллаев Комил номидан ўзининг қариндоши Дехқонов Фазлиддинга васиятномага имзо чектиргизиб, ўз номига васиятнома расмийлаштирган.

Алимов Хайрулло Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1142 моддаси талабларига кўра васиятномани мазмунидан қатъий назар Абдуллаев Комилнинг фарзандларини меросдан хисса олиш ҳуқуқи борлигини билгани холда, ўзининг номидан ҳеч қандай Абдуллаев Комилжонни розилиши ёки ваколатини олмасдан туриб, Олтинкўл туман БТИсига эгалик ҳуқуқини тиклаш ҳақида ариза берган. Бу аризага Олтинкўл туман Охунбобоев ҚФЙни хўжалик дафтаридан бир жойда яшаган фуқаролар ҳақида маълумотнома ва Абдуллаев Комилни ер майдони ҳақида маълумотнома олмасдан Ўзбекистон Республикаси Уй жойлардан фойдаланиш давлат кўмитасини Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигини январь 1998 йилдаги шу жойда яшаган фуқароларни розилигини олиш лозимлигига эътибор қилмасдан, асосий меросхўрларни яширган ходда БТИ ходимларини шу жойни ўлчаганида қанча чиққан бўлса, шу ҳақида 17 апрель 1998 йилдаги 21 сонли далолатномасидан бошқа хужжат тақдим қилмасдан хокимликни 9 январь 1999 йилдаги 12 К сонли қарорини чиқартиришга эришган.

Ушбу холатларга ойдинлик киритилмасдан туриб чиқарилган протест раёсатда жавобгарларнинг иштирокисиз, уларнинг тушунтиришлари ва қўшимча хужжатларисиз кўрилиб, ғайриқонуний бир хулосага келингандан кейин кейинчалик албатта Олий суди раиси ўринбосари Исаровнинг протестини, протестга асосан қабул қилинган қарорни қўллаб қувватланади ва йиллар давомида сарсон саргардон бўлаётган жавоблар яна адолатсизлик қурбони бўладилар.

4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 92 моддасининг 4 қисмига асосан “Фуқаровий, жиноий ёки маъмурий суд ишларини юритиш тартибида қурилаётган бошқа иш хал қилинмасдан олдин кўришнинг имкони бўлмаса суд иш юритишни тўхтатиб туриши шарт” дейилган.

Биз 29 май 2005 йил куни судья Рохатой Қодировага ва Сизларнинг барчангизга, яъни Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди раисига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги судьяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссиясига иш юритишни тўхтатиб туриш учун ариза бериб, телеграмма шаклида юборгандик. Лекин ушбу қонуний талабнома телеграммамизга на Рохатой Қодировадан, на бошқалардан қонунда белгиланган муддатда жавоб олмадик.

29 май куни 6657 сўм тўлаб, 5401 рақамли квитанция билан телеграмма юборган жавобгарлар қўлида ушбу телеграммани 30 май куни Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судидан имзо чекиб қабул қилиб олганликлари ҳақидаги телеграфни жавоби бизда мавжуд.

Одил судлов номи билан иш кўриб, қонунларни оёқ ости қилаётган суд амалдорларнинг бу қонунсиз харакатларига чек қўйиш мақсадида қуйидагиларни талаб қиламиз:

1. Республикадаги мустақил газетаа хисобланмиш “Хуррият” газетасининг 2003 йил йил июнь кунги 23(329) сонида “Журналист суриштируви” рукни остидаги Журналист Илхомжон Эгамназаров ва Андижон вилоят адвокатлар хайъати раиси Мухторжон Холматовларнинг айнан мана шу можоро юзасидан “ҚАРОР ҚАТЪИЙ ЭМАС, ШИКОЯТГА ЎРИН БОР! Судья Қозоқовнинг бир мусиқага икки хил рақси номли танқидий мақоласи чоп этилган. Унда Ўзбекистондаги Фуқаролик ишлари бўйича судларининг қонунларни хурмат қилмаслик, қонунларга итоат этмаслик холатлари яққол очиб берилган эди.

Лекин ушбу мақолада кўтарилган муаммолар судьяларнинг саводсизлиги, қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини менсимасликлари туфайли хали хануз бир ечимини топгани йўқ, аксинча вазият тобора кескинлашмоқда. Биз “Хуррият” газетаси тахририятидан мавзуга қайтиб мақола чоп этиш учун судларда қатнашишга ва журналистик суриштирувлар ўтказишга махсус журналистлардан юборишингизни сўраймиз.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан махсус комиссия тузилиб, комиссия вакиллари бизниг қўлимиздаги мавжуд хужжатлар билан танишиб, суд психиатрик экспертизаси хулосасини берган шифокорларни лавозимларидан зудлик билан четлатишларини талаб қиламиз.

3. Рухий касалликлар шифохонасида ётган беморлар Абдуллаев Комилни васиятномада ҳам муомалага лаёқатлилиги текширилди, у соғлом деган тарзда расмийлаштирилган нотариусларни лицензиясидан махрум қилиш учун Адлия Вазирлигидан махсус комиссия тузишларингизни ва бу комиссия вакиллари бизлар билан учрашишларини кескин талаб қиламиз.

4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 92 моддасининг 4 кисмига асосан фуқаровий, жиноий ёки маъмурий суд ишларини юритиш тартибида кўрилаётган бошқа иш хал қилинмасдан олдин кўришнинг имкони бўлмаса суд иш юритишни тўхтатиб туриши шарт дейилган.

Бугунги кунда ушбу низоли иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси ўринбосари К.Исаров келтирган протестига асосан Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Раёсатида назорат тартибида кўрилаётганлигини эътиборга олиб, ушбу ишни атрофлича адолатли кўриб бир якунга келинмагунча Алимов Хайруллони жавобгарлар Арапова Гўёхонни ва Абдуллаев Хабибуллони ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиш ва ховли жойдан кўчиришлик тўғрисидаги даъво аризасини кўриб мухокама қилиб, хал қилинмасдан олдин кўришнинг имкони йўқ.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судидан Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Раёсатида кўриб мухокама қилинмагунча ФПКнинг 92 моддасининг 4 қисмига асосан фуқаровий ишни тўхтатиб турибни такроран талаб қиламиз. Чунки Фуқаролик Кодекси, Фуқаролик Процессуал Кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2004 йил 24 сентябрь кунги 14 сонли қарорига асосан ишни адолатли хал қилиш учун ушбу ишни тўхтатиб туришга мажбурсиз.

5. Шунинг учун ушбу протестни Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Раёсатида кўрилаётган пайтида шахсан бизнинг ўзимизнинг иштирокимизни таъминлашларингизни ва ушбу ғайриқонуний протестга ёзиб топшириладиган эътирозномамизни ва бу эътирозномага кўшиб раёсатга хавола қиладиган хужжатларимизни атрофлича танишиб, ҳар бир важларимиз ва ҳар бир хужжатларимизга ҳуқуқий бахо беришларингизни қатъий талаб қиламиз.

6. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Раёсатида жавобгарлар ва барча вакиллари барчамиз шахсан иштирок этишимиз учун чақиртиришингизни, ушбу масалани бизнинг иштирокимизда мухокама қилишларингизни, ФПКнинг 134 моддаси талабларига бўйсуниб, судга ўзватида етиб келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишимизни мўлжаллаб чақиришингизни талаб қиламиз.

7. Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги судьяларни танлаш, лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссияси томонидан ушбу телеграммамизда келтирилган важларни атрофлича ўрганишга хизмат текшируви ўтказиш учун махсус комиссия ташкил этишни, ушбу комиссия вакиллари бизлар билан шахсан сухбатлашишларини, қўлимиздаги мавжуд хужжатлар билан танишишларини, қонунни оёқ ости қилган судьялар билан юзлаштиришларини, хизмат текшируви натижасига кўра Олий суд раиси ўринбосари К,Исаров ва Андижон вилояти судидаги Алимов Хайруллодан манфаатдорлик илинжида қонунларни бузаётган амалдорларга нисбатан интизомий иш қўзғаб, уларни хизмат вазифаларидан четлатлишларини талаб қиламиз.

Андижон вилояти Олтинкўл тумани Охунбобоев Қишлоқ фуқаролар йиғини Хондибоғ маҳалласида яшовчи Фуқаровий жавобгарлар ва уларнинг қонуний вакиллари: Абдуллаев Хабибулло, Арапова Гўё, Мамаражаб Акрамов, Ёрмухаммад Акрамов, Мўтабар Тожибоева

Акрамов Ёрмухаммад: паспорт № CL 06472220

05.10.2005. Uzbek jurnalistlari adolatsizlikka qarshi kurashga otlaning

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.