Чаласавод ва порахўр прокурор истеъфосини талаб қиламиз!

Снимок,,,,,,,

Т Е Л Е Г Р А М М А

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига.
Президент Ислом Каримовга

Шунчалик чаласавод одам вилоят прокурори ўринбосари лавозимида ўтириши фожеа эмасми?

Чаласавод прокурор ўринбосари ёзганидек биз чақирув қоғози олиб судга бормаган бўлсак ва Сизни алдаб телеграмма юборган бўлсак прокурор бизга тухмат учун жиноят иши қўзғамасмиди?

20.11.2004 йил

Жаноб Президент!

Сиз Фарғона вилоятида ўтказилган ташкилий сессияда «Қонун бузилишларга чек қўйиш, вазиятни соғломлаштириш прокуратуранинг зиммасида» дегандингиз. Лекин ҳалқнинг қонини ичаётган бу балохўр ташкилот рахбарлари ҳанузгача ҳалқни хукуматга қарши қайраш билан банд бўлмоқда.

Мисол тариқасида шуни маълум қилишимиз керакки, Олтиариқ тумани маъмурий органлар рахбарлари ва маҳаллий хокимият амалдорларининг жиноий кирдикорлари ва уларнинг жиноий шериклари Риштон туманлараро фуқаролик суди судьяси Ориф Ишматовнинг хужжатлар қалбакилаштираётганлиги ва бошқа кирдикорлари фош этилган 7154 сўмлик ва 4184 сўмлик 2 та телеграммани 27 октябрь куни жўнатган ва жиноятчи амалдор кимсаларнинг жиноятлари учун истеъфога чиқаришни, акс ҳолда Сиз бошқараётган хукуматнингг истеъфога чиқарилишини талаб қилиб норозилик тадбирлари ўтказишга мажбур бўлишимизни билдирган эдик.

Ушбу телеграммаларимизни «Фуқароларнинг мурожаатлари ҳақида»ги Қонунга зид равишда бизда мавжуд бўлган далиллар билан қизикмасдан, суриштирув ишлари олиб бормасдан, биз билан сухбатлашмасдан туриб Фарғона вилоят прокурорининг порахўр ва чаласавод ўринбосари Азизхон Хакимов 16 ноябрь куни 114-281-04 рақамли хат билан онгсизларча жавоб йўллабди.

Унинг жавоб хати бўйича Олтиариқ туман хокимияти, туман молия бўлими, ИИБнинг бир гуруҳ ходимлари ва Жиноят ишлари бўйича судининг раиси Тожиддин Вахобовни ноқонуний ҳатти-харакатлари оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш учун Турсунов Шамсиддинни манфаатини кўзлаб адвокат Б.Абдуллаев, Хусниддин Турсунов ва Мўътабар Тожибоеваларнинг даъво аризалари бўйича юритилган фуқаролик ишлари Риштон туманлараро судининг 28 октябрь кунги ажрими билан даъвогарлар бир неча марта чақирилганликларига қарамасдан судга келмаганликлари сабабли Ўз.Рес.ФПКнингг 97-моддаси 4-бандига асосан фуқаролик ишлари кўрмасдан қолдирилибди.

Шунчалик чаласавод одам вилоят прокурори ўринбосари лавозимида ўтириши фожеа эмасми? Ахир биз 27 октябрь куни Олтиариқ туман Жиноят ишлари суди биноси ёнида жавобгарларни келишини кеч соат 15гача кутганлигимиз, жавобгар Тожиддин Вахобов ҳам қочиб кетгани ҳақида ёзганмизку ўз талабномамизда. Риштон туманлараро фуқаролик суди судяси Ориф Ишматов ўзи ҳам 27 октябрь куни жавобгарларни судга чақириб келтира олмай ўтирганди-ку?

Чаласавод прокурор ўринбосари ёзганидек биз чақирув қоғози олиб судга бормаган бўлсак ва Сизни алдаб телеграмма юборган бўлсак прокурор бизга тухмат учун жиноят иши қўзғамасмиди?

Бу чаласавод прокурор Сизга юборилган телеграммалардаги важларни «…мазкур фуқаролик ишлари билан бирга ўрганиб чиқилди» деб ёзган. ФПКнинг 13-боби 132, 133, 134, 135, 136, 137-моддаларида суд хабарномалари ва чақирувлари ҳақида аниқ ва равшан қилиб ёзиб қўйилган.

Биз эса 22 октябрь куни ўтказиладиган суднинг чақирув қоғозини 21 октябрь куни кеч соат 21да олдик. ФПКнинг 134-моддасига асосан судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақт бўлиши кераклиги боис, шунингдек 22 октябрь куни Қува туман жиноят ишлари судида иштирок этишимиз шартлиги туфайли Риштон туманлараро фуқаролик судига зудлик билан телеграмма юборганмиз Телеграммани суд раиси котибаси қабул қилиб олган. 27 октябрь куни Риштон туманлараро фуқаролик судига борганимизни эса 50дан ортиқ одам кўрган ва улар гувохлик беради.

12-ноябрь куни Риштон туманлараро фуқаролик судига бориб судья Ориф Ишматовдан ишни қачон курилишини сўраганимизда, у ўзи хабар беришини айтди. Ажрим ҳақида ҳеч нарса демади. Чунки Азиз Хакимовни алдаш мумкин. Унга ёлғон гапирса манфаат кетидан қувиб, пора эвазига индамай қолади. Биз эса бизни алдашларига йўл қўймаймиз.

Судья Ориф Ишматов нафақат ушбу фуқаролик ишларида, балким Хасанова Саодат, Хасанов Шухрат, Хасанов Муродлардан моддий ва маънавий зарар 1400 минг сўмни даъвогар Мамажонова Дилдорага ундириш ҳақида чиқарган ноқонуний қарорини ўз кучида қолдириш учун ҳар қандай жирканчликлардан қайтмаяпти.

Хасанова Саодат, Хасанов Шухрат ва Хасанов Муродлар Олтиариқ туман ИИБ рахбарлари томонидан уюштирилган фитна туфайли маъмурий жавобгарликка тортилганлар. Судья Тожиддин Вахобов хужжатларни қалбакилаштириб, ғайриқонуний қарор чиқарган. Унинг қарори Жиноят ишлари бўйича вилоят судида, кейин Тошлоқ туман судида бекор қилинган,

Ушбу қарорларга асосан фуқаролик тартибида кўрилган ва қабул қилинган қарор бекор бўлиши аниқ.

Судья Ориф Ишматовнинг 25 август кунги ғайриқонуний қарорини бекор қилишни талаб қилиб аппеляция шикояти ёзсак қабул қилмади. Биз аппеляция муддатида почта орқали юборсак, ноқонуний равишда «аппеляция шикоятини кечикиб берилгани учун қабул қилинмади» деб қайтариб юборган. Аслида ажрим чиқариши керак эди.

Фарғона вилоят фуқаролик ишлари аппеляция судлов хайъатига 11 ноябрь куни ариза билан мурожаат қилиб ФПКнинг 92-моддасини 4-бандига кўра ушбу ишга бевосита боғлиу бўлган маъмурий иш хозирда вилоят жиноят ишлари судида аппеляция инстанциясида кўрилаётганлиги боис иш юритишдан тўхтатиб туришни талаб қилгандик.

ЖИБ суди судяси Тожиддин Вахобов ва фуқаролик суди судьяси Ориф Ишматов Олтиариқ туман ИИБдаги наркобарон шерикларини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай жирканчликлар қилишяпти.

Улар томонидан расмийлаштириладиган қалбаки хужжатларни ёзиб, тинимсиз жиноятлар содир этадиган югурдаклари фуқаролик суди котиби Жахонгир ва Жиноят ишлари Олтиариқ туман суди котиби Илхом Райимовлар 19 ноябрь куни кечаси 22ларда Хасанова Саодатни уйига бостириб боришиб, 20 ноябрь шанба кунига вилоят фуқаролик суди судьяси Мавлуда Арзибоева олдига эрталаб соат 10га етиб боришини айтиб чақирув қоғози бериб, чақирув қоғозини олганлиги ҳақида имзо чектириб олишган.

20 ноябрь куни нафақат Саодат Хасанова, барчамиз, яъни унинг ишончли вакиллари ҳам судга борсак вилоят судида семинар бўлаётган экан ва шанба иш куни деб эълон қилинмаган экан.

Биз 3 декабрь Ҳалқаро ногиронларни ҳимоя килиш кунигача Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг раиси Тожиддин Вахобовни, Риштон туманлараро фуқаролик суди судьяси Ориф Ишматовни, ногирон аёлни алдаган югурдаклар фуқаролик суди котиби Жахонгирни, Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди котиби Илхом Райимовни, бу жиноятчиларнинг ҳомийси чаласавод ва порахўр Фарғона вилоят прокурори ўринбосари Азизхон Хакимовни истеъфога чиқариб, ушбу судлардаги ишларимизни қонуний хал этилишига амалий ёрдам бермас экансиз, 3 декабрь куни Фарғона вилоят прокуратураси биноси рўпарасида «Меҳр ва мурувват йили»да фуқароларига зулм ва жабр кўрсатаётган хукуматнинг истеъфосини талаб қилиб Инсон ҳуқуқлари фаоллари, тарафдорларимиз, яқинларимиз билан биргаликда норозилик намойиши ўтказамиз.

Ўтказилажак намойиш учун қонун олдида жавоб беришга тайёрмиз.

Ўтказилажак намойиш ташкилотчилари:

«Ўтюраклар» Клуби Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ташкилоти рахбари, мустақил журналист Мўътабар Тожибоева

Фаоллар Махбуба Пирматова, Ҳамроқул Пирматов

20.11.2004. Chalasavod va porahur prokurorni istefosini talab qilamiz

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.