«Солиқлар ва тўловлар» газетаси: Мўътабар бону «Туҳмат»

Тухмат-page-001 - копия

Soliqlar va tulovlar – Tuhmat

Одатда меванинг сарасини қурт еганидек, бўҳтон ҳам яхши одамларга ёпишади.
Ж.Свифт

Мўътабар бону «Тухмат»

Муниса янги иш бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмай, қуруқ тухматга учради.

“Нарсамни йўқотдим” дея безрайиб ўтирган ходимнинг кўзларига тикилди:

– Гулнора, йўқотган нарсангизни сиз кимдан гумон қиляпсиз? Нима учун менга ҳамма нафрат кўзи билан қараяпти?

– Мен катта қимматдаги буюмимни йўқотдим, ҳаммадан гумон қилишга ҳақлиман, – дея жеркиб берди Гулнора.

Шу куни Муниса уйга дард-алам билан кириб келди. Ҳеч ким билан гаплашмай, изтироблари билан ёлғиз қолди. Оила аъзолари атрофида парвона: “Нима бўлди ўзи? Нечун йиғламоқда?” Оиладагиларга “Мени ўғриликда гумон қилишмоқда” дея қандай айтсин?!

Кечаси билан мижжа қоқмай, ўйланиб чиқди. Эрталаб кўзгуга қараса, ранги бир аҳволда, сочига оқ оралабди. “Туҳмат балоси, намунча бешавқатсан?” – дея нидо қилди.

Муниса ўзини қўлга олишга, бардам кўринишга ҳаракат қилди. Ишхонасига ҳеч нарса бўлмагандек кириб борди.

Мунисанинг ўғрилигига ишонган ёки унинг ўғри бўлиб чиқишини истаган ҳамкасбларига бу кутилмаган ҳол эди.

– Мамлакатхон, қаранг, яна қайси юз билан ишга келди экан-а?

– Ҳа-я, худо кўрсатиб қўйди-ку, уятсиз. Мен сени ўрнингда бўлганимда бу ерга иккинчи қадам босмас эди. Харомдан топганинг фарзандингни ўлигига буюрсин, илойим.

– Мамлакат опа, нима учун мени ўғрилик қилганимга шунчалик ишоняпсизлар? Биттагина фарзандимга ўлим тиламанг. Мен ҳақиқатни тагига етаман – ўғри эмаслигимни исботлайман.

– Шунақами? Фолбин ўғри сен эканлигингни аниқ айтиб берди-ку!

Мунисанинг хўрлиги келди. Ўрнидан туриб хонадан чиқиб кетмоқчи бўлган эди, қўз олди қоронғулашиб беҳуш йиқилди…

Муниса кўзини оҳиста очди. Қаерда ётганини билмоқчи бўлиб атрофига аланглади.

– Аяжон, кўзингизни очдингизми? Ҳайрият, энди касал бўлманг – дея қизи Мухайё онасини қучди.

– Муҳайё менга нима бўлди, қизим? – сўради қизидан.

– Кеча эрталаб ишхонангиздан Сизни шифохонага олиб кетишгани ҳақида хабар қилишди. Кечадан буён ўзингизни билмай ётибсиз, нима бўлди сизга?

– Ҳеч нарса бўлгани йўқ. Бироз мазам қочди, холос…

Шу пайт эшик очилиб Муниса ишлайдиган корхона раҳбари кириб келди.

– Мунисахон яхши бўлиб қолдингизми? Бўлиб ўтган гапларни унутинг. Тезроқ соғайиб ишга қайтинг, – дея Мунисани кўнглини кўтарди.

– Саломат Ҳакимовна, менга туҳмат қилишди. Буни қандай унутай? Мен ҳеч нарса ўғирлаганим йўқ, ахир!

– Гулноранинг “Йўқолган буюмни Муниса олган, фолбин буни аниқ айтиб берди” деган гапига мен ҳам лаққа тушибман.

Аслида, ҳеч қандай ўғрилик содир бўлмаган экан. Гулнора сизни ёмонотлиқ қилиб, сиз эгаллаб турган лавозимни олиш мақсадида туҳмат уюштирган экан. Барча ходимлар гувоҳлигида у ўз қилмишига иқрор бўлди. Муниса, гапларимни эшитяпсизми?

Муниса жавоб бермади. У юзини ўгирганича юм-юм йиғларди.

Мўътабар бону

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.