Ҳамид Ғиёсов: Сизга қойилман жаноб адвокат!
Хозир Сиздек истеъдодли, моҳир адвокатларга анча қийин бўлиб қолди. Гоҳида фуқаролар ичидан уларнинг ишонч вакиллари, жамоатчи ҳимоячилари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вакиллари судьяларда пайдо бўлиб қоляпти, ғалаба қилишяпти ҳам.
Агар судларда мустақил журналист Мўътабар Тожибоева қатнашиб қолса борми? Суд мажлислари жонли ўтади, дув-дув гапларга нима дейсиз? Мижозларингизни сафини камайишига олиб келмоқда. Нима қилиш керак дўстим? Фақат чидаш керак!
Куни кеча Мўътабар Тожибоева томонидан ёзилган «Башаранг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама» номли баёнот кўп давлат элчихоналарига, ташкитлотларга тарқатилган.
Ушбу баёнотда Фарғона вилоятида ноқонуний фаолият юритгувчи адвокатларни хатоларини рўйи-рост очиб ташлаб, сизни исми шарифингизни ҳам тилга олганига нима дейсиз? Жуда-жуда ачиндим, ахир тўрт йилдан буён суд мажлисларида биргамиз. Кўз меҳрда дегандай, сизни моҳирлик билан қилган ишларингизга қойил қолиб, мухлисингизга айланиб қолибман.
2001 йил, янги пенсияга чиққан вақтим, қарилик ҳам бир омонат давр экан. Вақт кўп, нима қилишингни билмайсан. Гоҳида дунёга сиғмагандай, ҳеч кимга керак бўлмайдигандай хис қиласан одам ўзингни. Лекин на чора, чидайсан. Аллоҳ берган синовлардан ўтасан, умрни яшайсан.
Ҳаёлларим тебраниб турган бир пайтда Олтиариқдан Абдухамид Сатторов келиб, мени хўжалик судида ўзининг ишончли вакили бўлиб қатнашишимни сўради. Энг кучли адвокат олганини ҳам маълум қилди. Шунда мен бу ишда иштирок этишимга адвокатни ғаши келиши мумкин деб, розилик беришимдан олдин адвокатдан мени ишда қатнашишимга розилигини олинглар деб, туриб олдим. Сатторов адвокатини розилигини олиб келди. Адовакати Қодир Эргашев деган ҳуқуқшунос экан. Олдинлари Фарғона вилоят судида судья, Фарғона шаҳрида прокурор бўлиб ишлаган, бир сўз билан айтганда, жуда кучли одам.
Суд бошланадиган бўлди. Менда ҳаяжон. Мен судларни ҳалоли-пок, иймонли диёнатли, улуғ инсонлар деб билганман. Адвокатларни ўйласам, негадир Хиндистон фильмларидаги суд жараёнлари эсимга келади.
Хуллас жавобгар томонидан Вохид Содиқов келганди. Вилоят партия кўмитасида саноат бўйича котиб, Республикада Вазир, газ қурилиши трести бошқармаси бошқарувчиси, бир сўз билан айтганда забардаст, бутун шахс. Судья Раҳматилло Бозоров эди, жудаям иймонли, диёнатли, ўз касбини билимдони экан.
Жавобгар Вохид Содиқовни адвокати йўқ эди. Суд мажлисида саволлар берила бошланди. Мен ҳам қўрқа писа мулк дахлсизлиги бўйича савол бердим. Жавобгар асабларини аранг жиловлаб турар эди. Охири у судьяга «Адвокат олсам майлими?» деган эди, даъвогар адвокати Қодир Эргашев кесатиқ билан «Бир эмас, ўнта адвокат олинг» деб, унинг шахсиятига тегди. Низо чиқиб кетишига озгина қолди.
Ташқарига чиққанда, Қодир акага, «Билиб-билмай нотўғри савол бермадимми?» десам, «Тўғри савол бердингиз» деди. Кўнглим кўтарилди. Вақт ўтарди, жавобгар томон машҳур адвокат Аҳмадали Қурбоновни топиб келди. Олдин Адлия бошқармасини бошлиғи бўлган, суд ишлари бўйича билимдон.
Ана энди иккита кучли авдокат, адолат жанги бошланди. Негадир узоқ-узоқ, хафта-хафта танаффус бўлар эди. Шунда тадбиркор судни олдига кириб ишни нимага чўзилаётганини сабабини сўрашимни илтимос килди. Судьянинг олдига кирдим ва ишнинг кўрилиши чўзилаётганини сабабларини сўрадим. Қодир Эргашевга ўзбошимчалигим, одобсизлигим малол келди. Мени мутлақо ёмон кўриб қолди. Менга ҳам буларни ичида ёш боладек довдираб юришим малол келарди.
Бир кун университет томондан уйимга келаётсам, хўжалик суди олдида ҳаммаси тўпланиб туришибди. Салом бериб ўтиб кетмоқчи бўлгандим, балога қолдим. Вохид Содиқовни асаби бузуқ, жаҳли чиққан, адвокат Қодир Эргашевга бир нима деб гапирган эди, Қодир Эргашев «Тадбиркорни бўлиши шарт эмас, мана уни ишонч вакили, процессни бошлайверамиз» деса бўладими. Вохид Содиқов бор нафратини менга сочди, бехурмат қила бошлади. Мен унга «Тўхтанг! Мен сиздан қарз сўраганмидим? Кабинетингизга иш сўраб борганмидим? Нега менга бундай муомала қиласиз, ҳақорат қилаиз?» десам, «Мен сенларни прокуратурага бераман, жавобгарликка торттираман» деб яна бақирди, «Беринг, жиянингиз, ёки фарзандларингиз қамалади, мени ҳеч нима қилолмайсиз» деганимдан кейин мендан нарига кетди. Ҳаммани нигоҳи бизда эди. Ўша куни суд бўлмади.
Кейинги сафар олдимга тадбиркор келиб, «Суд мажлисига кирманг экан, жанжал чиқиб кетади деяпти адвокатимиз Қодир ака Эргашев» деди. Менга жудаям маъқул келди, енгил нафас олиб уйга кетдим. Ўша кунги суд тадбиркорнинг ғалабаси билан якунланибди, лекин тадбиркор адвокат Қодир Эргашевга айтилган маблағни вақтида топиб бера олмабди. Шунинг ораларида низо чиқиб, адвокат ишдан воз кечди.
Тадбиркор ўзини бахтли хисоблар, лекин кейин нима бўлишини билмас эди. Узоқ жимликдан сўнг вилоят хўжалик судидан аудит текшируви бўлишини айтишди. Аудит ходими олдинига жавобгар томонга «Сизларда инсоф борми?» деб танбеҳ бериб турди. Кейинчалик ўзгарди қолди, мутлақо бошқача ишлаб судга ўзини хулосасини берди.
Ҳўжалик судининг Аппеляция суд хайъатида иш 15 дақиқадагина мухокама қилиниб, ишни тугатиб, олдинги ҳал қилув қарорини бекор қилишга ажрим чиқарди. Бунда асос қилиб, «Электрод» заводи, «Сохибназар» хусусий корхонаси билан шартнома тузганда 40 сотих ер заводники бўлмаганлигини айтишди.
Жаноб Аҳмадали Қурбонов сиз кўп меҳнат қилдингиз, шу баҳонани сиз излаб топдингиз, яшанг! Сизга қойилман.
Сиз судларни шундай сеҳрлаб қўйдингизки, бизнинг қонуний эътирозларимизни бир тийинга олишмади. Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, ўзини ери бўлмаган жойга шартнома тузган «Электрод» заводи фирибгарликда айбланиши керакмиди? Ҳа! Лекин айбланиш ўрнига тадбиркор мулки унда қолди.
Янаям кулгили жой шундаки, тадбиркор қурган АЁҚШ, меъёрий хужжатда сизни ҳимоянгиздаги жавобгарга 249335 сўмга сотилган эди. Бу ҳам етмагандек ҳўжалик судининг аппеляция ажримида тадбиркордан 300.000 сўм аудит хизмати ундириш кўрсатилган.
Хўжалик судидаги малакали судяларга нима дейиш мумкин?
Биринчидан: Тадбиркорни текшириб беринглар деб ҳеч ким судга ариза ёзмаган бўлса;
Иккинчидан: АЁҚШ сизни ҳимоянгиздаги жавобгарга 249335 сўмга сотилган бўлса, қандай қилиб сотилган баҳодан кўп хизмат ёзилди. Судялар ўйламаган ҳолатларни сиз мутлақо ўйламадингиз. Судни хатоси сизни обрўйингизни кўтарадими?
Сиз билан кейинчалик Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди олдида учрашиб колдик. Сиз ғолиб сифатида маъноли, ғурур билан менга «Қалай?!» дедингиз. Мен сиздан ўшанда хурсанд бўлдим. Бир оддий камтар одамни олдида мақтандингизга, адолатсиз ғалабангиз билан. Рахмат жаноб адвокат. Мен сизга жавобан бу ишдаги жиноят аломатларини, холатларини санаб берганимдан кейин, «Криминал мени ишим эмас» дедингизда, тезда олдимдан кетдингиз.
Шу кундан бошлаб сизга ҳам маъқул келмай қолдим.
Бечора Абдулҳамид Сатторов қарз қавола қилиб, янги адвокат Мухаббатхон Жумаевани олиб, Тошкентга – Республика Олий Ҳўжалик судига адолат қидириб, шикоят қилишга кетди. Унинг аҳволи жуда танг эди. Кўп марта қаттиқ нон билан марковка еб ўтирганини гувохи бўлганман. Ноумид қайтди, чунки Олий хўжалик суди бу ишни фуқаролик тартибида кўрилиши керак бўлган иш деб баҳолади.
Яна Сизга омад ҳамда ғалаба.
Вилоят хўжалик судидаги кўп йилдан буён ишлаётган судьялар наҳотки салкам икки йил мобайнида кўраётган ишларини хўжалик иши ёки фуқаролик ишига тегишли эканлигини билмаган, фарқига бормаган бўлсалар.
Бу оралиқдаги оворагарчиликлар, бекор кетган вақтга ким жавоб беради? Судья ҳам, адвокат ҳам эмас, яна вақт исрофгарчиликлар ўз ҳуқуқларини яхши билмаган, юзи-хотир деган фуқаро хисобига қолаверади. Албатта давлатимиз ҳам катта зарар кўради.
Фуқароларда адолат ғалабасига бўлган ишонч тобора камайиб боради. «Ҳақиқат учун курашиш бефойда» деган ўй ҳаёл уларни қалбини ўраб олади. Бундай ҳолатлар фуқаролик жамиятини қуришга салбий таъсир кўрсатади. Лекин сиз олий маълумотли ҳуқуқшунос адвокатлар, судьялар буларни ўйламайсизларми? Қайғурасизларми, билмадим?
Ҳа майли яна йўлга чиқайлик. Иш Риштон туманлараро фуқаролик судига келди. Холатга тўлиқ хукмронлик қилавердингиз. Давлат божи баҳонаси билан ишни суд кўрмади. Тадбиркорни егани нони йўқ, қаердан 4 млн.сўм пул топсин? Лекин дунёда инсофли, диёнатли одамлар, ҳуқуқшунослар кўп. Тадбиркорга ҳуқуқий ёрдам беришди. Давлат божини кечиктирилди. Энди эса судья учун бир оғиз сўзингиз қонун бўлиб, муддат ўтиб кетган деган баҳона билан яна иш кўрилмади. Шу аҳволда тадбиркор яна салкам икки йил кўчаларда сарсон эди.
Жонидан тўйган, чарчаган тадбиркор Абдулҳамид Сатторов, Президент И.Каримов номига 7 вароқдан иборат шикоят аризасини юборади. Унда баён қилинган жиноят холатлари ҳақида батафсил ёзилгани сабабли бироз жонланиш бошланади. Тадбиркорда умид пайдо бўлди. Ғалаба яқинга ўхшар эди. Лекин унга анча бор эди.
Яна Риштон туманлараро судида бир оғиз сўзингиз билан муддат ўтиб кетган дейилган баҳона билан иш кўрилмаслигига ажрим чиқарилди.
Тадбиркор иккаламиз маъюс уйга қайтдик. Жаноб Аҳмадали Қурбонов нимагадир сизни ёз пайтида шафтоли дарахтини соясида «лола» шафтолисидан рохатланаётган одамга ўхшатгим келарди. Чунки дарахтдан ҳам, мевасидан фойдаланишни биласиз. Қобилиятли, мохир бўлсангиз нима? Фақат сизга қойил қолиш керак.
Лекин мен сизга қойил қолмаяпман энди. Мен билан тадбиркор чўлдаги йўловчига ўхшардик, сув чашмасини излардик, адолат булоғини излар эдик.
Тадбиркор Абдулҳамид Сатторов охири Президентга иккинчи марта мурожаат қилди. Унда янада нозик ҳолатларни баён қилди шекилли , Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Аппеляция ҳайъатида ишни кўриб чиқиб, олдинги барча қабул қилинган ҳал қилувчи қарор, ажримларни бекор қилиб, ишни қайта кўриш учун яна Риштон туманлараро фуқаролик судига юборди. Иш энди Орифжон Ишматов деган судьяга тегди. Иккинчи марта судга жавобгар томон келмади. Охири Олтиариқ томонда иш кўриладиган бўлди, 2-марта яна бўлмади, овора бўлиб қайтиб кетдик.
Кези келганда айтиш керакки, Орифжон Ишматовга ҳам қойил эдим. Ахир ҳамкасабаларни айбини қандай очади, инсофдан эмаску. Суд бўлиши белгиланган 5чи мартасида Акрам Содиқов билан сиз келдинглар судга. Мен бу ишни тергов органига топшириб, ҳолатлар бўйича жиноят иш очишни таклиф қилдим. Сизга маъқул келмади, қонунни билмаслигимни, ишларни бошида мен турганимни, жиноят бўлсада муддат ўтиб кетганини ва мени исботлай олмаслигимни юзимга солдингиз. Мен қайсар, одобсиз бўлиб туюлдим сизнинг назарингизда, чунки исботлай олишимни дангал айтдим. Шу пайт кўзингизга худди типратиканга ўхшаб кўрингандирман. Қани иложи бўлса бир тепиб, йўлдан олиб ташласангиз. Лекин илож қанча, чексиз обрўйингиз, қонун йўл бермас эди.
Хозир Сиздек истеъдодли, моҳир адвокатларга анча қийин бўлиб қолди. Гоҳида фуқаролар ичидан уларнинг ишонч вакиллари, жамоатчи ҳимоячилари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вакиллари судьяларда пайдо бўлиб қоляпти, ғалаба қилишяпти ҳам.
Агар судларда мустақил журналист Мўътабар Тожибоева қатнашиб қолса борми? Суд мажлислари жонли ўтади, дув-дув гапларга нима дейсиз? Мижозларингизни сафини камайишига олиб келмоқда. Нима қилиш керак дўстим? Фақат чидаш керак!
Куни кеча Мўътабар Тожибоева томонидан ёзилган «Башаранг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама» номли баёнот кўп давлат элчихоналарига, ташкилотларга тарқатилган.
Ушбу баёнотда Фарғона вилоятида ноқонуний фаолият юритгувчи адвокатларни хатоларини рўйи-рост очиб ташлаб, сизни исми шарифингизни ҳам тилга олганига нима дейсиз? Жуда-жуда ачиндим, ахир тўрт йилдан буён суд мажлисларида биргамиз. Кўз меҳрда дегандай, сизни моҳирлик билан қилган ишларингизга қойил қолиб, мухлисингизга айланиб қолибман.
Ўйлаб кўринг 4 йилдан буён мана-ман деган судьяларни оғзингизга қаратиб, сеҳрлаб келаяпсиз, улар билади хато қилаётганини, лекин нима қилишсин?
Сизни мижозингиз зўр одам, Вохид Содиқовни ким билмайди дейсиз?!
Судьялар телефон қўнғироқларидан чарчашган. Илтимослар тўлиб кетади. Хозир нимагадир мени кўз олдимга ҳалқаро ринглар келяпти, профессионал боксда 12-раунд, ҳар бир раунд 3 минут. Бизни, мижозлар жанги ҳам 12-раундга яқинлашяпти. Чунки низо 1994 йилда бошланган, боксчилардан буларни фарқи, улар раунди бир йил. Даъвогар томон ҳам жуда чарчади. Суд деса кўнгил ғаш бўладиган бўлиб қолади. Сизни ҳам тоқатингиз қолмади. Бечора тадбиркор Абдулҳамид Сатторов анча муддатга касал бўлиб қолди. 12-рануд жанги Марғилон туманлараро фуқаролик судида давом этиши кутилмоқда. Анча муддатдан кейин тадбиркор Абдуҳамид Сатторов соғлиги бироз тикланди.
Марғилон шахар туманлараро фуқаролик судида иш судья Ф.Маткаримовга тушибди. Май ойини бошларида биринчи суд мажлиси бўлди. Ишончнома асосида мен ҳам қатнашдим. Ота-бола Содиқовлар жавобгар, мен ва тадбиркор даъвогар. Судья тинчлик йўлини, келишув шартномаси қилиш мумкин эканлигини айтганда тадбиркор менга қаради. Судья навбат бергандан сўнг мен келишув шартномачи тузишни умуман иложи йўқлиги, 4 йилдан буён шу аҳвол эканлигини эслатганимдан кейин ишни кўриш бошланди, биз ишга алоқадор барча гувоҳларни сўроқ қилишни талаб қилдик.
17 май 2005 йил кечки суд мажлисига битта нотариус вакили келди холос. У ҳам охири кетиб қолди. Вохид Содиқов анча чарчаган, қўлида хасса, нимагадир машинадан ташқарига чиқмади. Уни ўғли Акрам Содиқовни асаблари бузилган, олдимга келиб «Нима бўлади энди?» деганди, мен содда одам тўғрисини айтдим, «Тадбиркор ғалаба қилади». Бундай жавобимни эшитганидан кейин унинг рангида қон қолмади, жаҳл билан «Ҳеч қачон» деб бақирди. «Мен мана кўрасиз, албатта ғалабага эришади» деганимни биламан, суд биноси олдидаги гавжум одамлардан ҳам хижолат бўлмасдан, катта кўчада мени ҳақорат қилиб, чопиб келиб ортимдан тепди. Унга жавоб қайтармадим, чунки унинг мақсадини тушунгандим. Бир иложини қилиб, мени йўлдан олиб ташлашни режалаштираётган эдилар. Мен ўзимни қўлга олиб, олдинга қараб кетдим, чунки мен тадбиркорни, унинг ғалабасини ўйлардим. Одамлар олдидаги кўрсатган шармандали томошаси учун отасидан танбеҳ эшитди шекилли, Акрам Содиқов ҳам машинага ўтирганича қайтиб тушмади машинадан.
Олий маълумотли журналист Акрам Содиқов нега ҳалқ орасида обрўси тўкилишини ўйламайди? Ахир унинг турмуш ўртоғи Шаҳзода Содиқова ҳам Республика телевидениесини махсус мухбири бўлган, хозир Фарғона вилоят телевидениясида ишлайди. Нега Содиқовлар оила обрўсини, журналистлик одобини ўйламайди.
Бунга иккита сабаб бор.
Биринчиси: 4 йиллик курашда асаблар ишдан чиқди, чарчади. Лекин бу тадбиркор Сатторов Абдулҳамид билан отаси, собиқ вазир Воҳид Содиқов ўртасидаги мулк можоросига аслида уни алоқаси йўқ. Лекин ака укалари ичида билимдон, обрўлиси Акрам Содиқов эканлиги сабабли уни аралаштириган бу можорога. У эса нима бўлса бўлаяпти.
Иккинчидан: Энг оғир холатларда ҳимоя қилишга қурби етадиган Аҳмадали Қурбоновдек машҳур адвокатлари бор. Лекин Аҳмадали Қурбонов нега судга келмади? Ёки узоқ йиллик низолардан чарчадими? Ич-ичидан шу ишга аралашганига пушаймон бўлса керак. Нега дейсизми? Ахир Аҳмадали Қурбонов Фарғона вилоят адвокатлар уюшмасини раиси бўлса, агар тадбиркор ғалаба қилса нима бўлади?
Судья Ф.Маткаримова ҳамкасабалари қилмаган ишни қилмоқда.Республикадан газ қурилиш трестидан вакил чиқариб, шартнома тузган Воҳид Содиқовни ўғли Одил Содиқовни, АЁҚШни сотиб юборган ўғли «Вохид» деҳқон фермер хўжалиги бошлиғи Зафар Содиқовни ва бошқаларни сўроқ қилмоқчи. Улар судда янграйдиган саволларига жавоб бера оладиларми, йўқми? Ким билади дейсиз?
Аҳмадали Қурбонов нега суд мажлисига келмаяпти. Жудаям нозик ҳолат рўй берганда келадими? Буни вақт кўрсатади. 4 йилдан бери судьяларга қўнғироқ қилиб, таъсир ўтказиб келган, Содиқовлар оиласини ҳимоя қиладиган амалдорларни ҳам кўпи ишдан кетган.
Наҳотки, 4 йил бекор кетган вақтларга, асаб бузилишларга, чиқарилган адолатсиз қарорлар, ажримлар учун ҳеч ким жавоб бермаса? Албатта жаноб адвокат сиз жавоб бермайсиз, судьялар ҳам эмас, чунки улар даҳлсиз.
Аммо Фарғона шаҳар туманлараро фуқаролик судининг раиси А.Содиқовни пора олишда қўлга тушиб, қамоққа олингани хунук бўлади-да. Шуни айтади-да қуш қанча баланд учмасин барибир ерга қўнади. Ҳаёт ўз тузатишларини қилаверади, иродасизлар йўлга тушаверади.
Мен оддий одам, сиздек улуғ ҳуқуқшуносни тилга олганимга хижолатман.
Сизга қойилман жаноб адвокат!
Ҳамид Ғиёсов
Инсон ҳуқуқлари Ҳалқаро жамиятининг вакили.
Фарғона
2005 йил май
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish