Нурматова Матлуба: Солиқ департаменти босқинчиларидан дод!
Мен сиздан Марғилон шаҳар департамент ходимларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг бир қатор моддаларида белгилаб қўйилган қонун талабларини қўпол равишда бузганликлари учун, уларга нисбатан тегишли қонуний чоралар кўришликни илтимос қиламан ва беркитиб қўйишган тилло буюмлар ва пулларимни топиб беришларини сўрайман.
Марғилон шаҳар департамент ходимлари ўзларига берилган мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, фуқароларни қонуний ҳуқуқларини паймол қилишлари, хусусан уй-жой, мулк даҳлсизлиги каби конституцион ҳуқуқларини паймол қилишлари мумкин деб, қайси қонунда белгилаб қўйилган?
Фарғона вилоят прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департамент бошлиғи Ж.Исақовга
Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Янги-Марғилон шаҳарчаси Истиқлол кўчаси 48/2 уйда яшовчи Нурматова Матлубахондан
А Р И З А
30 июнь 2005 йил
Мен, Нурматова Матлубахон, юқорида кўрсатилган манзилгохда онам, турмуш ўртоғим ҳамда 2 нафар фарзандларим билан бирга яшаб тураман. Онам мен билан яшайди. Опамлар ўзлари эртаю кеч ишда, фарзандлари ўқишда бўлганликлари учун ўзларини 20-З0 йил мобайнида тўплаган тилло тақинчокларини онамда сақлашар эди.
Бу тақинчоқларни йиллар давомида оиламиз билан меҳнат қилиб топган пулларимиз эвазига сотиб олган эдик. Аниқроғи Наманган, Андижон ва Тошкентларга иш билан борган вақтларда дўконлардан турли суммаларда сотиб олиб, оғир кунимизда ишлатиш учун уйда тўплаб қўйган эдик.
Шу кунларда Холисхон ва Зулайҳо опамлар ҳамда мен тўй қилмоқчи бўлган эдик. Бирини ўғли 26 ёшга, бириники эса 25 ёшига тўлган. Шунинг учун пул керак бўлиб, тилло тақинчоқларни сотмоқчи бўлдик. Бу ҳақда тилло тақинчоқларни олди-бердиси билан шуғулланувчи Марғилон шаҳридаги кўз таниш аёлларга уйимдаги тиллоларни сотишим ҳақида айтиб, «Харидор бўлса, уйимга жўнатинглар» деб айтган эдим.
Шу сабабли икки нафар аёлларга адресимни кўз таниш тилло тақинчоқлар савдоси билан шуғулланадиган аёллар айтган бўлса керак деб ўйлаганман. 18 июн куни кечки пайт тахминан соат 20-00ларда мени уйимга нотаниш аёллардан бири қўнғироқ қилиб, ўзини Санобар опа деб таништириб, тилло тақинчоқлар сотиб олиш мақсадини айтди.
Унинг айтишича у Сурхандарёнинг Денов шаҳридан бўлиб, Фаргонага 20 тонна шакарни сотгани олиб келганини ва якшанба куни қўлига пул тушишини, душанба куни меникига келишини айтди. Менинг телефонимда 25-80-24 рақамли телефоннинг номери аниқланди. Лекин душанба куни у аёлдан хабар бўлмади. 22-июнь сешанба куни эрталаб соат 10-00 чамасида у аёл менинг уйимга яна қўнғироқ қилди ва хозир меникига келишини айтди. Телефонимда 33-26-19 рақамли телефондан қўнғироқ қилгани аниқланди.
Мен турмуш ўртоғим Нурматов Зафаржон, онам ҳамда жияним Шерзодбеклар билан уйда ўтирган эдик, бу вақтда уйимизда икки нафар мардикор усталар иш қилаётган эди. Шу вақтда кўчадан мени икки нафар нотаниш аёллар чақириб келишди. Уларни олдига чиқсам, улар менга ўзларини Сурхондарё вилоятидан келганлигини, менда сотиладиган тилло тақинчоқлар борлигини эшитиб билганлигини айтишди. Мен уларга ҳақиқатдан ҳам менда сотиладиган тилло тақинчоқлар борлигини, уларни сотишлигимни айтдим.
Шундан сўнг уларни кўчадан уйга бошлаб кирдим ва турмуш ўртоғим билан онамга бу аёлларни тилло тақинчоқлар сотиб олгани келишганини айтдим. Кейин онам ва турмуш ўртоғим билан маслаҳатлашиб тилло тақинчоқларни ўша аёлларга сотишга келишдим ва мен у аёлларга тилло тақинчоқларни олиб чиқиб кўрсатдим.
У аёллар тилло тақинчокларни кўришиб, ўзларига ёққанларини танлаб сотиб олишга рози бўлишди ва тилло тақинчоқларни бирма бир кўриб, бир қисмини рўмолчаларга ўраб, кўкракларига, бир қисмини эса қора рангли дипломат сумкага солишди. Иккаласи ҳам танлаган занжирларни бўйинларига, узукларни қўлларига тақишди. Мен улар танлаб олган нарсаларни ўзимни ён дафтарчамга ёздим.
Санобар аталмиш аёл эса ўзини кора рангли дафтарчасига ёзди. Кейин пулни хисоб-китоб қилиб, жаъми 5 миллион сўмга келишдик, қолганини эса сотиб олмасликларини, пуллари етмаслигини айтишди. Кейин ўша аёллардан бири бизга пул берди, мен оила аъзоларим билан бирга пулларни санаб олаётган вақтимизда, иккинчи аёл кўчага машинада қолган пулни олиб келаман деб, кўчага чиқиб кетди ва у кўчага чиқиб кетиши билан бирданига кўча дарвозамиздан 12 нафар турли фуқаролар уйимизга ҳеч бир сабабсиз бостириб киришди ва барча тилло тақинчоқларни ҳамда санаётган пулларни олишди.
Мен улардан “Кимсизлар? Документларигни кўрсатинглар?”, деб сўрадим. Улар шошилиб сўридаги бор нарсаларни тез-тез ола бошлашди. Жияним Шерзодбек “Кимсизлар, акалар? Нимага унақа қиляпсизлар?” деса, “Сен аралашма” деб жавоб беришди. Биз оила аъзоларимиз билан уларни ишларига қаршилик кўрсатдик, яъни тилло такинчоқларни ва пулларни бермасакда, улар бизга куч ишлатишиб, турмуш ўртоғим Нурматов Зафаржонни З киши қўлидан қайириб ушлаб, кран томонга судраб боришди. Онам “Дод босқинчилар” деб, пакетдаги пулни ушлаб олса, бир киши пакетни тортиб, онамни итариб юборди, онам йиқилиб тушди, иккитаси эса онамни ерга босиб, махкам ушлаб туришди.
Мен сумкани оламан деб харакат қилдим, улар эса сумкани худди тўпдай бир-бирига отишди ва олиб кўчага қочишди. Мен сумкани орқасидан югуриб, кетишиб қолмасин деб, юриб турган машинани олдига ўтириб олдим. Орқада эса 2 ёки З нафар киши сумкамни устига ўтириб олишган эди. Аёллар эса битта машинанинг бири олдига, бири орқасига ўтириб, сумкалари ва пакетлари билан бирга катта тезлик билан кетишди. Мени Марғилон шаҳар прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш департаментига олиб боришиб, мени бир хонага олиб кириб қўйишди, уйимдан олинган тилло тақинчоқларни ва пулларни эса бу вақтда кўрмадим.
Шундан сўнг орадан бироз вақт ўтиб мени департамент бошлиғи С.А.Волков чақириб, менга шу вақтдан қамоққа олинганлигимни, жиноий жавобгарликка тортилишимни, шунинг учун тилло тақинчоқлар билан савдо сотиқ қилиб тураман, тиллоларни сотиб, анча фойда кўрдим деб ёзиб беришимни, шундагина мени қўйиб юборишларини айтган эди. Мен уларни бу гапига кўнмадим ва бу тилло тақинчоклар оила аъзоларимизни мулки эканлигини ва ярмидан кўпи менинг Холисхон ва Зулайхо опамларникилигини, Зулайхо опам ўтган йили машинасини сотиб, ўғлимни тўйини қиламан деб, пулни тилло тақинчоқларга айлантириб қўйганлигини айтдим.
Опамлар кун бўйи ишда бўлганликлари сабабли буюмларини онамизда сақлашар эди. Мен шу кунларда ўғлим ўқишдан келаётганлигини, ўғлимни уйламоқчи бўлаётганимни, уйларимизни ремонт қилаётганимизни, шунга пул керак бўлиб, тилло тақинчоқларимизни сотганимизни айтсам ҳам, мени гапимга қулоқ солмади.
Шу тариқа улар мени обед қилиб олишимга ҳам рухсат беришмасдан, департамент биносини эшигини қулфлаб қўйишиб, мени ташқарига чиқармасдан, ушлаб тураверишди. Орадан анча вақт ўтгандан сўнг, соат 17-18ларда бўлса керак, департамент ходимлари қаердандир бизни оилага тегишли бўлган тилло тақинчоқларни мени олдимга олиб келишди ва бу тиллоларни олингани ҳақида баённома тузиш кераклигини айтишиб, ўша ерда бирма бир тилло тақинчоқларни рўйхатини туза бошлашди.
Шунда қарасам мени уйимдан олинган тилло тақинчоқларни ярмидан кўпроғи, яъни 10 миллион сўмга яқин тилло тақинчоқларимиз йўқ экан. Мен улардан қолган тилло тақинчоқлар қаердалигини сўраганимда, улар бори шу эди деб, тан олишмади. Орадан 6-8 соатлар чамаси ўтса ҳам, улар мени чиқариб юборишмади, улар менга тилло тақинчоқларни сотиш билан шуғулланаман, тилло тақинчоқларни сотиб, фойда кўрдим деб ёзиб беришимни ҳамда опамлар уйимиздаги контрол закупкага берилган пуллардан қолиб кетган 350.000 сўмни олиб келишса, департамент ходимлари тузган баённомага ҳеч бир эътирозсиз имзо қўйиб берсам, шундагина мени қўйиб юборишларини, бўлмаса шу ердан тўғри қамоққа жўнатиб юборишликларини айтишди.
Мен эрталаб ноништа қилмаганим учун, департамент ходимлари қамаб қўйишиб, обедга ҳам чиқаришмагани учун, департамент биносида соат 10-30лардан бошлаб соат 20-00га қадарли ушлаб турилганим учун ҳамда департамент ходимлари мени қаттиқ қўрқитишиб, ҳаттоки бўйнимдаги тилло тросимни ҳам олишиб олгани учун, ўзим аёл киши бўлиб бундай жойларга биринчи бор кирганим учун, қўрқиб кетдим ва департамент ходимлари ўзлари нималарнидир ёзган барча хужжатларга ўқимасдан тезроқ уларни қўлидан қутилиб чиқиш илинжида, имзо қўйиб бердим, лекин нималарга имзо қўйганимни билмайман.
Департамент ходимлари ўзлари талаб қилган хужжатларга имзо қўйиб берганимдан сўнг, мени 20-00ларда департамент биносидан ташқарига чиқаришди. Бу вақтда мени қариндош-уруғларим ташқарида кутиб туришган эди. Мени соат 20-00 қадарли департамент ходимлари обед қилишга ҳам чиқаришмасдан ушлаб туришганини оила аъзоларим ва қариндош уруғларимиз тасдиқлайдилар, чунки улар мени орқамдан департамент биносига келиб туришган.
Соат 20-30ларда уйга кетдик, кейин мен бўлган воқеаларни, яъни департамент ходимлари мени қўрқитишиб, мени қамоққа жўнатиб юборишни айтишганини, бўйнимдаги тилло тросимни ҳам олиб қўйишганини айтиб бердим. Менга департамент ходимлари томонидан ўтказилган тайзиқларни турмуш ўртоғим Нурматов Зафаржон эшитган сўнг, у “ўз оиламни ҳимоя қила олмас эканманда” деб, калтакланиб, оила аъзоларимни ҳимоя қила олмаганидан тушкунликка туша бошлади ва шундан сўнг у ўша куни департамент ходимларини қилган ноҳақликларига чидай олмасдан, ўзини ўзи ўлдирмоқчи бўлиб, тунда кўлларини томирларини лезвия билан кесиб юборибди. Хозирда турмуш ўртоғим оғир аҳволда Марғилон шаҳар шифохонасида ётибди. Қолаверса, бизнинг уйга бостириб кирган департамент ходимлари турмуш ўртоғимни қўлларини қайирган вақтда, уни қўлини бармоғига ҳам жароҳат етказган экан.
Ҳақиқатдан ҳам 5 миллион сўмлик тилло тақинчоқларни сотганимиз тўғри, лекин бу тилло тақинчоқларни барчаси соф олтиндан қилинган бўлиб, барчасини этикеткаси бор тилло заводларида ишлаб чиқарилган тақинчоқлар эди. Бу тақинчоқларни йиллар давомида оиламиз билан мехнат қилиб, топган пулларимиз эвазига сотиб олган эдик. Аниқроғи Наманган, Фарғона, Андижон ва Тошкентларга иш билан борган вақтларда тилло магазинларидан турли суммаларда сотиб олиб, оғир кунимизда ишлатиш учун уйда тўплаб қўйган эдик.
Шу кунларда биз тўй қилмоқчи бўлганимиз учун ҳам пул керак бўлиб, тиллоларимизни сотмоқчи бўлган эдик. Бу ҳақда тилло тақинчоқларни олди-бердиси билан шуғуллануви Марғилон шаҳридаги кўп таниш аёлларга уйимдаги тиллоларни сотишим ҳақида айтиб, ҳаридор бўлса уйимга жўнатинглар деб айтган эдим. Шу сабабли ўша икки нафар аёлларга мени адресимни ўша кўп таниш тилло тақинчоқлар билан шуғулланадиган аёллар айтган бўлса керак деб ўйлаганман ва уларни мен тилло тақинчоқлар олгани келишганига ишонганман ва уларни менда тиллоларни борлигини қандай билди экан деб, шубҳа пайдо бўлмаган.
Мен сиздан Марғилон шаҳар департамент ходимларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг бир қатор моддаларида белгилаб қўйилган қонун талабларини қўпол равишда бузганликлари учун, уларга нисбатан тегишли қонуний чоралар кўришликни илтимос қиламан ва беркитиб қўйишган тилло буюмлар ва пулларимни топиб беришларини сўрайман.
Марғилон шаҳар департамент ходимлари ўзларига берилган мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, фуқароларни қонуний ҳуқуқларини паймол қилишлари, хусусан уй-жой, мулк даҳлсизлиги каби конституцион ҳуқуқларини паймол қилишлари мумкин деб, қайси қонунда белгилаб қўйилган?
Нима учун департамент ходимлари бизни хонадонимизга 12 нафар фуқаролар билан бостириб киришади, уларни бостириб киришлари учун нима асос бўлган, мен ўша аёлларга ўз уйимда оила аъзоларимни розилиги билан ва уларни ўзларини иштирокида тилло тақинчоқларимизни сотган бўлсам, бизни бу харакатлдаримизни жиноят деб, хисобланиши қайси қонунда белгилаб қўйилган? Мен ёки оиламиз аъзолари жиноят содир қилмаган бўлсада, у ҳолда нима учун департамент ходимлари қонун тили билан аталмиш “ВОҚЕА Ж0ЙИ” ҳисобланган бизни оиламизга тегишли хонадонга киришади ва кўздан кечиришади?
Департамент ходимлари ҳеч бир асоссиз тилло тақинчоқларни ва пулларни бизга зўрлик ишлатиш билан очиқдан-очиқ ҳеч қандай хужжат тузмаган ҳолда очиқдан очиқ олиб кетишди. Ахир қонун талабларига кўра улар холислар иштирокида киришлари (аслида бизни хонадонга киришга ҳеч қандай ваколатлари бўлмаган), ўзларини таништиришлари ва шундан сўнг бизни уйни кўздан кечиришга асос бўлган тегишли қарорни ўқиб беришлари, шундан сўнг воқеа жойни кўздан кечириб, тегишлича нарсаларни бирма-бир барчага кўрсатиб баённомага тушириб, ўраб, муҳрлаб, бизга баённомани нусхасини бериб, кейин олиб кетишлари шарт ва лозим бўлганку? Ахир тилло буюмларни ўраб мухрлаш унча кўп вақт ва унча кўп меҳнат талаб қилмайдику?
Қолаверса, бу тилло тақинчоқларни хозирга келиб ярмини департамент ходимлари йўқ қилиб юборишган. Агарда улар ўз харакатларини қонуний бажариб, қонун талабларига тўла риоя қилган бўлганларида эди, тилло тақинчоқларни ярми йўқ бўлиб кетмас эди. Бу холатларга департамент ходимлари қасддан ўзаро келишган ҳолда йўқл қўйишган деб, ҳисоблайман, ахир бу шахслар қонунларни ЖУДА ЯХШИ биладиган, қонун устиворлигини таъминлашда хизмат қилаётган давлат хокимияти вакиллари-ку?
Бундан ташқари қонунчиликда фуқарони тегишли давлат идорасига олиб келинганидан сўнг З соатдан ортиқ муддат ушлаб турилмаслиги қатъий белгиланган. Лекин алоҳида ҳоллардагина бу муддат узайтирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Лекин мени соат 10-30ларда департамент биносига олиб кетиши соат 20-00 қадарли ташқарига чиқаришмасдан, обед қилиб олишим учун ҳам рухсат беришмасдан ҳуқуқларимни чеклаб қўйиб, шундан сўнг мени ташқарига чиқариб юборишди.
Департамент бошлиғи ва унинг ходимлари биз З кунга қадарли ушлаб туришимиз мумкин деб, айтишмоқда. Тўғри, қонунчиликда З сутка муддат ичида фуқарони жиноят иши қўзғатмасдан туриб ҳам ушлаб туришлик белгилаб қўйилган, буни ҳеч ким инкор қила олмайди, лекин қачон, қайсики ҳолларда бу муддатда ушлаб туришга йўл қўйилади, бу муддатда ушлаб туриш жараёнида қандай процессуал харакатлар суриштирувчи, терговчи ва прокурор томонидан амалга оширилиши, лозимлиги ҳам қонунчиликда қатъий белгилаб қўйилган-ку?
Мени департамент ходимлари 10 соат давомида ушлаб туришди, шу муддат ичида улар мени ушлаб туриш ҳақидаги бирор бир қарор ёки хужжат билан таништиришмади, Мени шаҳсий кўрикдан ўтказиб, тегишли баённома тузишмади, мени нимада гумон қилинаётганлигимни маълум қилишмади: фақатгина менга ўзлари ёзган қандайдир хужжатларга имзо қўйиб беришимни, шундан сўнг қўйиб юборишларини талаб қилиб тураверишди.
Мени 10 соат давомида ушлаб туриш жараёнида қандай харакатлар амалга оширилиши ЖПК моддаларида ҳамда Олий Суд Пленуми қаророларида ҳам яққол белгилаб қўйилган-ку? Департамент ходимлари менга ва оила аъзоларимга тайзиқ ўтказиб, зўравонлик йўлини тутишди, турмуш ўртоғим Нурматов З.Н.ни қўлини бармоғига жароҳат етказишди, буни шаҳар прокурорига айтилсада, сабабсиз прокурор ўз вазифасини ўз вақтида бажармади, яъни турмуш ўртоғимни суд тиббий экспертизига юбориш чораларини ҳанузгача кўргани йўқ. Шуни натижасида турмуш уртоғим ноҳакликка чидай олмасдан ўзини ўлдиришга қасд қилиб, оғир аҳволда шифохонада ётибди.
Мени ўзимни ҳам мажбурлаб, қўлларимдан ушлашиб, қайиришиб департаментга олиб боришган. Мени соғлигим ҳам йўқолди. 86 ёшдаги онамни ҳам буюмларни олишган пайтида итаришиб юборишган ва натижада онам йиқилиб кетган, уни устига департамент ходими босиб олган ва онам жарохатланиб, соғлиги ёмонлашиб шифокорлар томонидан ёрдам берилмоқда. Онамни ҳам бетоб бўлишига департамент ходимлари сабабчи, яъни улар шу қонунсиз харакатларни амалга оширишмаганида, бу воқеалар содир бўлмас эди.
Бундан ташқари департамент ходимларини бизни оилага провокация қилишди дейишимга асос: улар ўша иккала аёлларни ёллаб, уларга ўзлари пул бериб бизни оилага юборишган, агарда ўша аёллар ҳақиқатан ҳам бошқа вилоятдан келган бўлганларида, уларни тилло тақинчоқлар олмоқчи бўлганликларини департамент ходимлари қаердан билишган?
Хўш, ўша аёллар ҳақиқатан ҳам департамент ходимлари билан келишмасдан биздан тилло буюмларни сотиб олди деб хисобласак, бу аёллар шунча миқдордаги тилло буюмларни нима мақсадда сотиб олишмоқчи бўлишган, бу аёлларни ўзи ким, Марғилон шаҳрида нима қилиб юришибди, балки ўша аёлларни ўзи тилло тақинчоқларни олди соттиси билан шуғулланиб, даромад топадиган аёллар бўлиши мумкин-ку? Нима учун бу ҳолатлар эътибордан четда қолмоқда? Шуларга асосланиб, мен департамент ходимлари томонидан қасддан бизни оилани шаънини булғаш, бизга моддий ва маънавий зарарлар етказиш, бизга тухмат қилиш учун харакат қилишган деб, хисоблайман.
Хозирги кунда Марғилон шаҳар департамент бошлиғи ва ходимлари бизга “Барча хатти-харакатларимиз бехудалигини, барибир бу ўйинда улар ютиб чиқишлигини, шу сабабли келишиб иш қилишни” таклиф қилишиб, гўёки мен тилло тақинчоқларни сотиб, фойдаланмоқчи бўлганман ва бироз фойдаландим деб, тан олиб, ёзиб берсам, опамлар эса уйимда контрол закупкага берилган пуллардан қолиб кетган 350000 сўмни олиб келишса, менга жиноят иши қўзғатилмасдан, енгилроқ жарима тайинлашга ёрдам қилишар экан.
Мен уларга айтдим, ўша бизникига келган аёллар сотиб олган нарсаларни бир қисмини рўмолчаларга ўраб, кўкракларига солган, занжирларни бўйниларига тақишиб, бир неча узукларни қўлларига тақишган, қолган қисмини эса қора рангли дипломат сумкага солишган. Кейин биттаси кўчага чиқиб, бизникига бостириб келган кишиларни чақиришган. Мен департамент бошлиғига ўша аёлларни текширишларини сўрадим. Лекин у мени илтимосимни бажармади. Ўша бизникига келган аёллар нафақат бизни оила аъзоларини алдашган, ҳаттоки уларга ишонган департамент ходимларини ҳам алдаб кетишган.
Хозирги кунга келиб, ўша куни мени сумкамда бўлган 450.000 сўм пулларим, бўйнимдаги тилло тросим ҳамда 2 нафар аёлларга сотган 5 миллин сўмлик тилло тақинчоқлардан ташқари 10 миллион сўмга яқин турли тилло тақинчоқларимизни йўқ қилиб юборишибди. Бундан ташқари ўша аёллар сотиб олган буюмларни рўйхати ён дафтарчамга ёзилган эди. Ўша дафтарчам йўқ. Шунингдек сумкамда лаб бўёғим, рўмолчам, қизил думалоқ кўзгу, оқ елпиғич, 2та ручка, жигаранг рангли чарм хамён, хамённи ичида сариқ қутича, яна битта гуллик зар тикилган хамён, унинг ичида оқ рангли тўрт бурчак шаклидаги қутичалар йўқ.
Бу оиламиз мулки Марғилон шаҳар департамент ходимлари опись қилган вақтда қасддан қўшилмаган экан, ҳозирда описда бу мулкларимиз йўқ. Департамент ходимлари томонидан тузилган баённомада фақат 5212000 (беш миллион икки юз ўн икки минг) сўмлик тилло тақинчоқлар кўрсатилган. Бизнинг оиламиз мулки эса 12831000 (ўн икки миллион саккиз юз ўттиз бир минг) сўмни ташкил этган эди. Мен етишмаган оила аъзоларимизни 7619000 (етти миллион олти юз ўн тўққиз минг) сўмлик тилло тақинчоқларини, сумкамдаги 450.000 сўм пулларимни ва юқорида кўрсатилган барча нарсаларимни топиб беришда ёрдам беришингизни сўрайман.
Бизнинг хонадонимиздан олиб кетилган тилло тақинчоқларни рўйхати:
Рустамова Холисхон опамга тегишли буюмлар:
1. Комплект зумрад кўзлик – 200.000 сўм
2. Комплект гул шаклида ҳаво рангли – 140.000 сўм
3. Комплект думалоқ шаклида ҳаво рангли – 170.000 сўм
4. Билак узук (42 гр.) – 500.000 сўм
5. Занжир Бахор (37 гр.) – 500.000 сўм
6. Ҳар ҳил шаклида 6 дона узуклар. – 350.000 сўм
7. Колье 47 гр. – 650000 сўм
8. Эркаклар узуги Ромбик шаклида – 70.000 сўм
9. Қўлга тақиладиган занжир – 80.000 сўм
10.Қизил кўзли лодка узук – 100.000 сўм
11. Капалак шаклида балдоқ – 80.000 сўм
12.Эркаклар узуги ҳаво рангли – 100.000 сўм
13.Ҳаво рангли кўзи бор коплект – 140.000 сўм
14.Занжир 20 гр. – 220.000 сўм
15. Шахонак узук 15 разм. . – 60.000 сўм
16. Китоб шаклида зумрад кўзли узук – 55.000 сўм
17.Занжир 42гр. -550000 сўм
Жами: 3965000 сўм
Асрарова Зулайхо опамга тегишли тилло тақинчоқларни рўйхати:
1. Китоб шаклида зумрад кўзли комплект – 240.000 сўм
2. Китоб шаклида ҳаво кўзли комплект – 200.000 сўм
3. Қора кўзли комплект – 180.000 сўм
4. Қора кўзли узук – 70.000 сўм
5. Занжир 33,3 гр Бахор – 450.000 сўм
6. Браслет 10гр Бахор -130. 000 сўм
7. Колье 13,5 гр. – 190. 000 сўм
8. Ҳаво рангли комплект (тарелка) – 130. 000 сўм
9. Билак узук 49,5 гр. – 600. 000 сўм
10.Билаг узук 42 гр. (илон оғиз) – 500.000 сўм
11.Трос 40 гр. -450.000 сўм
12. Кўк кўзли комплект (корона) – 100.000 сўм
13. Комплект жемчуг – 70. 000 сўм
14.Комлект сиёҳранг – 80.000 сўм
15.Узук зумрад кўзли – 40. 000 сўм
16.Узук ҳаво рангли – 45. 000 сўм
17.Узук оқ кўзли – 50.000 сўм
18.Узук оқ кўзли – 50.000 сўм
19.Шохонак узук оқ кўзли – 40.000 сўм
20.Браслет арча – 140.000 сўм
21.Сирға саватча – 75.000 сўм
22.Мужская печатка (руно) – 80.000 сўм
23.Комплект сирға, узук – 160.000 сўм
24. Ҳаво рангли комплект – 170.000 сўм
25.Занжир 10гр. – 1З0000 сўм
26. Браслетли соат – 400000 сўм
Жами: 4770000 сўм
Ўзимга тегишли буюмлар рўйхати:
1. Эркаклар узуги – 50.000 сўм
2. Комплект пахта – 120.000 сўм
3. Занжир 6,2 гр. – 60.000 сўм
4. Занжир ва браслет Бахор 31 гр. – 200.000 сўм
5. Сирға пушти кўзли – 50.000 сўм
6. Узук кобра фонон – 65.000 сўм
7. Комплект алондра – 120.000 сўм
8.Узук – 5.000 сўм
9. Комплект туркман боши -110.000 сўм
10. Сирға самовар – 70.000 сўм
11.Занжир2 гр. – 20.000 сўм
12. Занжир – 7.000 сўм
13. Кулон оллоҳ ёзувли – 12.000 сўм
14.Шохонак узук – 20.000 сўм
15.Оқ кўзли узук – 25.000 сўм
16. Зирак малютка 2 дона – 20.000 сўм
17. Оқ кўзли узук – 25.000 сўм
18. Сирға юлдузча – 50.000 сўм
19. Сирға қашқар – 50.000 сўм
20. Тилла соат – 20.000 сўм
21.Узук кўзсиз – 10.000 сўм
22. Комлект китоб – 200.000 сўм
23. Комплект кул – 130.000 сўм
24. Кокил балдоқ – 10.000 сўм
25. Кокил балдоқ – 10.000 сўм
26. Сирға кўк кўзли – 45.000 сўм
27. Сирға сиёҳ ранг кўзли – 65.000 сўм
28. Сирға оқ кўзли – 40.000 сўм
29. Сирға феруза кўзли – 25.000 сўм
30. Сирға алондра – 60.000 сўм
31. Сирға дет. – 20.000 сўм
32. Сирға квадрат – 20.000 сўм
33. Сирға дет. – 20.000 сўм
34. Сирға нўхат кўзли – 15.000 сўм
35. Сирға оқ кўзли – 35.000 сўм
36. Сирға квадрат -20.000 сўм
37. Сирға гул шаклида 30.000 сўм
38. Сирға яшил кўзли – 50.000 сўм
39. Сирға қизил кўзли – 10.000 сўм
40. Сирға уч кўзли – 50.000 сўм
41.Билак узук – 400.000 сўм
42.Узук пахта – 35.000 сўм
43.Цепь 11,10гр. – 150.000 сўм
44. Цепь 10,29 гр. – 130.000 сўм
45.Браслет – 65.000 сўм
46. Цепь 11,20 гр. – 150.000 сўм
47. Цепь нўхатли – 30.000 сўм
48. Сирға зумрад кўзли – 60.000 сўм
49. Шохонак узук – 20.000 сўм
50.Шохонакузук – 15.000 сўм
51. Узук қовун шаклида – 65.000 сўм
52. Цепочка – 50.000 сўм
53. Узук оқ кўзли – 10.000 сўм
54. Занжир – 25.000 сўм
55. Занжир – 60.000 сўм
56. Узук кўзсиз – 10.000 сўм
57. Узук бантик – 35.000 сўм
58. Узук биркали – 40.000 сўм
59.Узук хаворанг – 25.000 сўм
60. Шохонак узук хаво ранг – 25.000 сўм
61. Кулон – 12.000 сўм
62. Комплект феруза кўзли – 110.000 сўм
63. Комплект дет. – 40.000 сўм
64. Комплект мостик – 130.000 сўм
65. Комплект розочка – 90.000 сўм
66. Шохонак узук 5 кўзли – 85.000 сўм
67. Занжир 9 гр. – 90.000 сўм
68. Комплект ягодка – 130.000 сўм
Жами: 4096000 сўм
Ҳаммаси бўлиб бизнинг оиламиз мулки 12.831.000 сўмни ташкил қилади
Аризачи: Нурматова Матлуба
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish