Мўътабар Тожибоева: Коррупция жинояти ҳақида шошилинч хабар!

Снимок,,,,,,,

Коррупционер сенаторлар ва депутатлар, маъмурий органлар вакиллари ўз жиноий хатти харакатлари учун қачон жавоб берадилар? Хукуматга ёқмай қолганидан кейингинами? 

Ёхуд коррупция жинояти ҳақида шошилинч хабар!

Т Е Л Е Г Р А М М А

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига. Президент Ислом Каримовга;

Нусхаси: Тошкент. Хукумат уйи, Мустақиллик майдони 1–уй. Олий Мажлис Сенат раиси Мурод Шарифхўжаевга;

Нусхаси: Тошкент. Хукумат уйи. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасига Бош вазир Шавкат Мирзиёевга;

Нусхаси: Тошкент. Академик Яхё Ғуломов кўчаси 1–уй, Ўзбекистон Республикаси бош Прокуратурасига;

Нусхаси: Тошкент. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Омбудсман Сайёра Рашидовага;

Нусхаси: Тошкент. Ҳалқлар дўстлиги 1–уй. Олий Мажлиснинг Матбуот кўмитасига;

Нусхаси: Тошкент. Сайилгоҳ кўчаси 7–уй, Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати кўмитасига;

Нусхаси: Тошкент. Мустақиллик майдони 1–уй. Парламент қошидаги хукумат комиссиясига;

Нусхаси: Тошкент. Республика Олий хўжалик суди раисига;

Нусхаси: Тошкент. Чилонзор д.Ц.Чўпон ота 6–уй. “Хўжалик ва ҳуқуқ” журналига;

Нусхаси: Тошкент. Юнус Ражабий кўчаси 1–уй. Республика Ички Ишлар Вазирлигига;

Нусхаси: Тошкент. Юнус Ражабий кўчаси 1–уй. “Постда” газетаси бош мухарририга;

Нусхаси: Тошкент. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига;

Нусхаси: Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 32–уй. “Қишлоқ ҳаёти” газетаси бош мухаррири А.Усмоновга;

Нусхаси: Тошкент Навоий кўчаси 69–уй, Республика Телерадиокомпанияси раиси Абдусаид Кўчимовга;

Нусхаси: Тошкент. Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмитаси раиси Акмал Саидовга;

Нусхаси: Тошкент. Ўзбекистон Ҳалқ Демократик Партияси Марказий Кенгашига;

Нусхаси: Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 32–уй. “Ўзбекистон овози” газетаси бош мухарририга;

Нусхаси: Тошкент. “Фидокор” Миллий демократик партияси Марказий Кенгашига;

Нусхаси: Тошкент. Амир Темур кўчаси 2–уй. “Фидокор” газетаси бош мухарририга;

Нусхаси: Тошкент. “Адолат” Социал демократик партияси Марказий Кенгашига;

Нусхаси: Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 32–уй. “Адолат” газетаси бош мухарририга;

Нусхаси: Тошкент. “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашига;

Нусхаси: Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 32–уй. “Миллий тикланиш” газетасига;

Нусхаси: Тошкент. Ўзбекистон Ишбилармонлар ва Тадбиркорлар Либерал Партияси Марказий Кенгашига;

Нусхаси: Тошкент. «ХХ1–аср» газетаси бош мухаррири Муродил Абдурахмоновга;

Нусхаси: Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 32–уй, «Халқ сўзи» газетаси бош мухаррири Аббосхон Усмоновга;

Нусхаси: Тошкент. Тошкент Моварауннахр кўчаси 6–уй, Республика Оқсоқоллар Кенгаши ва «Маҳалла» Жамғармаси бошқаруви рахбари Аъзамжон Гадойбоевга;

Нусхаси: Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 32–уй. “Махалла” газетаси бош мухаррири Чори Латиповга;

Нусхаси: Тошкент. Академик Яхё Ғуломов кўчаси 66–уй. “Ҳуқуқ” газетаси бош мухарририга;

Нусхаси: Тошкент. Буюк Турон кўчаси 41–уй. “Марказий Осий маданияти” халқаро газетасига;

Нусхаси: Тошкент. Амир Темур кўчаси 1–тор кўча 2–уй. “Оила ва жамият” газетасига;

Нусхаси: Тошкент. Президент девони. Республика Хотин-қизлар Кенгашига;

Нусхаси: Тошкент. Навоий кўчаси 30–уй. “Соғлом авлод” газетаси бош мухарририга;

Нусхаси: Тошкент. Буюк Турон кўчаси 41–уй. “Саодат” журнали бош мухарририга;

Нусхаси: Тошкент. Сайилгоҳ кўчаси 5–уй. Республика Адлия Вазирлигига;

Нусхаси: Тошкент Сайилгоҳ кўчаси 5–уй. “Инсон ва қонун” газетаси бош мухарририга;

Нусхаси: Тошкент. Навоий кўчаси 32–уй. Республика соғлиқни сақлаш Вазирлигига;

Нусхаси: Тошкент. Навоий кўчаси 16–уй. “Хуррият” газетаси бош мухарририга;

Нусхаси: Тошкент. Навоий кўчаси 65–уй. “Мохият” газетаси бош мухарририга;

Нусхаси: Фарғона вилоят прокуратурасининг нашри “Адолат йўли” газетасига тахрирриятига;

Нусхаси: Фарғона. Шамсуддинов кўчаси 16–уй. Фарғона вилоят прокуратурасига;

Нусхаси: Фарғона. А.навоий кўчаси 19–уй. Фар0она вилоят хокимиятига:

Нусхаси: Фарғона вилояти “Маҳалла” жамғармасининг рахбари Толибжон Хафизовга

Коррупционер сенаторлар ва депутатлар, маъмурий органлар вакиллари ўз жиноий хатти харакатлари учун қачон жавоб берадилар? Хукуматга ёқмай қолганидан кейингинами?  Ёхуд коррупция жинояти ҳақида шошилинч хабар!

“Коррупция, энг аввало, уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки
  тўғридан–тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан
  фойдаланишдир. Бу эса жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига тўғридан
  тўғри тахдиддир”
  Ислом Каримов.

17–июнь 2005 йил

Республика “Мохият” газетасининг 2005 йил 3–июнь кунги 22–сонида журналист Кумуш Мирзакаримованинг “Таасууф: Яхшилик қўлингдан келмаса, ёмонлик қилма” рукни остида “ТАН ОЛИШ МАШАҚҚАТИ” Фарғона вилоят прокурорининг собиқ ўринбосари Маъруф Усмоновга” номли танқидий мақоласи чоп этилди.

Ушбу мақолада Фарғона вилоят прокурорининг собиқ ўринбосари, Қўқон шаҳар хокими сенатор Маъруф Усмоновнинг жиноятлари ҳақида нафақат Фарғоналиклар, балким бутун бир Ўзбкистонликлар хабардор бўлган, ўз вақтида Марказий матбуотларда чоп этилган танқидий мақолаларида, фельетонларида ёзилган далиллар тўплами баён қилинган холос.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 322 – “Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари асослари” моддасининг 3–қисмига кўра “Оммавий ахборот воситалари берган хабарга кўра жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар жиноят иши қўзғатиш учун асос бўлади” дейилган.

Лекин Маъруф Усмонов нафақат Қўқон шаҳар хокими, сенатор, балким кўмита раиси ўринбосари хисобланади. Ўзбекистон қонунлари Маъруф Усмонов учун бошқа фуқаролар сингари баробарми, йўқми, буни келажак кўрсатади.

Яна бир сенатор – Охунбобоев туман хокими Ноъмонжон Омонов ҳақида тўхталсак:

Республика Адлия Вазирлигининг 2004 йил 20–февраль кунги 9–сонли хайъат қарорининг 2.2–бандида “Белгилансинки, ер ажратиш масалаларида суистеъмолчиликка йўл қўйилган холатлар хавфли жиноят деб бахоланади” дейилган. Адлия Вазирининг 15–март кунги 39–УМ рақамли “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислохотларни ривожлантиришга қаратилган қонун хужжатларининг ижросини таъминлаш бўйича чора тадбирлар тўғрисида”ги буйруғининг “Айрим мансабдор шахслар томонидан экин ерлари ноқонуний равишда фуқароларга уй–жой қуришга ва томорқа учун пора эвазига ажратиб бериш йўли билан талон–тарож қилинмоқда. Бу эса ҳақли равишда қишлоқ аҳолисининг норозилигини келтириб чиқармоқда” дейилган.

Ушбу буйруқда “Ер ажратиш масалаларида суистеъмолчиликка йўл қўйилган холатлар хавфли жиноят деб бахолансин ҳамда айбдорларни муқаррар жавобгарликка тортиш чоралари кўрилсин. Айбдор шахсларни жиноий жавобгарлиги масаласини хал қилиш учун тегишли хужжатлар вилоят прокуратурасига юборилсин ва назоратга олинсин” дейилган.

“Ҳалқ сўзи” газетасининг 2004 йил 10–август кунги сонида “Ер табаррук неъматдир – ердан мақсадли фойдаланишда айрим мансабдорлар томонидан йўл қўйилаётган суистеъмолликлар хусусида Республика бош прокуратураси қишлоқ хўжалиги сохасида қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, адлия катта маслахатчиси Эргаш Менглиев уялмай–нетмай “Олий мажлис депутати Ноъмонжон Омоновнинг ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, ошна–оғайниларига ер ажратиб бериб, талон–тарожга йўл қўйганлигини фош қилдик” деб бонг урган.

Унинг гапи бўйича “Прокуратура органлари томонидан қишлоқ хўжалиги ислохотларини чуқурлаштиришга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат янада кучайтирилиб, бу йўналишда аниқланган ҳар бир қонун бузилиш холатларига қатъий чоралар кўриб борилиб, уларни бартараф этиш ва олдини олишнинг барча имкониятларидан кенг фойдаланилади” эмиш.

Вахоланки, Ноъмонжон Омоновнинг ерларни пора эвазига совға қилиш холатлари, истаганча жиноятлар содир этишлари юзасидан “Ўтюраклар” Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти томонидан хукумат идораларига ва Республика бош прокуратурасига тинимсиз равишда исбот далиллари билан мурожаат қилиб, қонуний чора кўришни талаб қилиб келганмиз ва умуман хеч қандай жавоб олмаганмиз.

Қонунбузилиш холатлари акс эттирилган талабномаларга ҳеч қандай жавоб ололмаганимиздан кейин 2004 йилнинг июнь ойида Мамлакат Президенти Ислом Каримовга Ноъмонжон Омоновнинг ўз шахсий манфаати йўлида ерларни талон–тарож қилаётганлиги ҳақида телеграмма юбориб, 10–августгача ерларни талон–тарож қилиб жиноятлар содир этаётган Олий Мажлис Депутати Ноъмонжон Омонов ва унинг жиноятларини хаспўшлаб келаётган маҳаллий рахбарларни истеъфога чиқарилмаса, Олий мажлис депутатлигида жиноятчи кимсани ушлаб турганлиги учун Олий Мажлис раиси Эркин Халиловни истеъфосини талаб қилиб намойиш бошлашимиз ҳақида маълум қилганмиз.

Шундан кейингина ушбу телеграмма юзасидан прокуратура идоралари томонидан текширишлар ўтказилганлиги ва бу текширишларда Президентга юборилган телеграммада келтирилган важлар қисман ўз тасдиғини топганлиги ҳақида Олтиариқ туман прокуратурасидан 10 сентябрь куни 11–2004 рақамли жавоб хатини олдик.

Ушбу жавоб хатида қуйидагилар ёзилганди:

“… Жумладан : Фарғона вилоят прокуратураси томонидан 2004 йилнинг июль ойида Олтиариқ туман хокими Ноъмонжон Омоновни яқин қариндошлари номида фермер хўжаликларини ташкил этиш юзасидан ўтказилган текшириш якунига кўра туман хокими Н.Омоновни турмуш ўртоғи Х.Омонова номида “Омонжон Хаж” номли фермер хўжалиги ташкил этиш ҳақидаги туман хокимининг 30.09.2001 йил кунги 768–сонли, келини Д.Тоштурғунова номида “Кибриё Олтиариқ” номли фермер хўжалигини ташкил этиш ҳақида”ги туман хокимининг 10.06.2002 йилдаги 486–сонли, ишчиси Ф.Дониқулов номида “Ёқуб ота Файз” номли фермер хўжалигини ташкил этиш ҳақида”ги туман хокимининг 20.10.2003 йилдаги 654–сонли қарорларини бекор қилиш юзасидан 13.07.2004 йил куни протестлар киритилиб, юқоридаги туман қарорлари бекор қилиниши таъминланган.

“Жўрак” ширкат хўжалиги томонидан туман хокимимнинг биринчи ўринбосари Ж.Суярқуловнинг ўғли Д.Суярқулов номида бўлган “Суярқул ота” номли фермер хўжалигига жаъми бўлиб, 183.5 минг сўмлик, туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи М.Мусаевнинг ўғли Ж.Мусаев номида бўлган “Жахониробод” номли фермер хўжалигига 193.7 минг сўмлик техника хизмати кўрсатилганлиги, лекин тегишли хужжатлар юритилмаганлиги аниқланди ва ушбу суммалар фермер хўжаликларидан ширкат хўжалигига ундирилди.

Шунингдек, “Жахонгиробод” номли фермер хўжалигига қўшимча равишда 7 гектар ер майдони ажратишда қонун бузилишларига йўл қўйилиб, 1 гектар ер майдони ноқонуний равишда ажратиб берилганлиги аниқланди ва фермер хўжалигига қўшимча ер майдони ажратиш ҳақидаги туман хокимининг 2003 йил 1–декабрь кунги 721–сонли қарорини қонунга мувофиқлаштириб, 1 гектар ер майдонини ширкат хўжалигига қайтариш юзасидан туман хокими номига 28.08.2004 йил куни протест киритилди.

Бундан ташқари туманда полиз экинларини экилишини қонунийлиги юзасидан ўтказилган текширишда “Охунбобоев” ширкат хўжалиги томонидан ҳақиқатда 11.2 гектарга полиз экилган бўлсада, туман статистика бўлимига 2.5 гектар, “Б.Отақулов” номли ширкат хўжалигида 2.5 гектар полиз экилган бўлсада, 4–СХ2 хисоботида 2 гектар полиз экилганлиги тўғрисида хисобот тақдим қилганлиги аниқланди ва “Б.Отақулов” номли ширкат хўжалиги бошқарув раиси Н.Холматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 215–моддаси 1–қисми билан маъмурий жавобгарликка доир иш қўзғатилди”.

Ушбу хатда 2.5 гектар полиз экини эккани ҳолда 4–СХ2 хисоботида 2 гектар полиз экилди деб хисобот бериб, 0.5 гектарини яширгани учун “Б.Отақулов” номли ширкат хўжалиги бошқарув раиси Н.Холматов маъмурий жавобгарликка тортилгани ёзилган.

Лекин негадир “Охунбобоев” ширкат хўжалиги рахбарининг 11.2 гектарга полиз экилган бўлсада статистика бўлимига 2.5 гектар экилди деб, 8.7 гектарини яширганига чора кўришни “унутиб” қўйишган.

“Охунбобоев” ширкат хўжалиги рахбари Ноъмонжон Омоновнинг эркатойлари бўлганлиги боис ҳеч бир мард унинг мушугини пишт дея олмайди. Бунинг исботи тариқасида Олтиариқ туман прокуратураси хузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлими бошлиғи Ж.С.Мамадалиевни 2004 йил 3–август кунги 12–1–238 сонли жавоб хатидан ҳам билса бўлади.

“… Охунбобоев” номли ширкат хўжалигида ўтказилган текшириш жараёнида ширкат хўжалиги мансабдор шахслари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9–август кунги “Бюджет билан хисоб–китобларни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектлар рахбарларини жавобгарлигини ошириш бўйича чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари қўпол равишда бузиб, 2003 йил давомида ижарага олинган ерлар хисобига 10955 минг сўмлик бартер шартномалари тузилганлиги аниқланди.

“Охунбобоев” ширкат хўжалиги мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9–август кунги “Бюджет билан хисоб китобларни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектлар рахбарларини жавобгарлигини ошириш бўйича чора–тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларини кўпол равишда бузганликлари учун хўжалик раиси А.Эргашев ва бош хисобчи И.Мусахоновларга нисбатан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда”.

Давлат мулки хисобланмиш ерларни талон тарож қилиб, жиноят содир этган амалдорларга жиноят иши қўзғатилишини талаб қилиб, Президент Ислом Каримовга юборилган навбатдаги телеграммага Фарғона вилоят прокурори ўринбосари А.Хакимов томонидан 2004 йил 15–ноябрь куни 11–114–04 рақамли жавоб хати олишга эришдик холос. Унда ёзилишича “…Олтиариқ туман хокими Ноъмонжон Омонов томонидан ўзининг яқин қариндош–уруғларига қонунга зид равишда фермер хўжалиги юритиш учун ер майдонлари ажратиб берилганлиги аниқланиб, туман хокимининг ноқонуний қабул қилган қароригаа нисбатан протест киритилиб, протест асосидаа жаъми 90 гектар ер майдони “Отақулов” ширкат хўжалигига қайтарилиши таъминланган.

Вилоят прокуратураси томонидан 2004 йил 13–июль куни мазкур қонун бузилиши холатларини бартараф этиш юзасидан вилоят хокими номига тақдимнома киритилиб, мухокама натижасига қўра туман хокими Н.Омоновга интизомий жазо сифатида “хайфсан” эълон қилинди”.

Ноъмонжон Омоновнинг жиноий шерикларидаан бири – Олтиариқ туман “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги рахбари Расул Хамдамовдир.

“Ўзбекистон” ширкат хўжалигининг 287–контурадаги 7 гектар ер майдони 2001 йил 22– сентябрь кунидан бошлаб, 2010 йил 31–декабрь кунига қадарли ўзаро тузилган шартномага асосан ижарачи Ш.Марахимовга тегишли бўлсада пора сифатидаа ўзга бир фуқароларга туғилган кунларига совға қилиб бериб юборганлик факти аниқланиб, Ноъмонжон Омоновнинг 2003 йил 16–май кунги 400–сонли ва 26–июнь кунги 475–сонли қарорлари бекор қилинган. Лекин Ноъмонжон Омонов хеч қандай жавобгарликка тортилмади. Расул Хамдамов ижарачи Ш.Марахимовга ерни ханузгача қайтармади.

Республика бош прокурори “Ҳалқ сўзи” газетасида 22–апрель куни ёзганидек “ҚОНУН ОЛДИДА БАРЧА БАРОБАР” бўлганида эди Ноъмонжон Омонов сенатор эмас, балким қайсидир бир турманинг махбуси бўлиб ўтирган бўларди. Лекин унинг хомийлари нафақат прокуратура тизимида балким, хўжалик судида ҳам қонунларни оқ ости қилиб, унинг жиноятларини хаспўшлаб ўтиришибди.

Агар Ўзбекистонда қонун устивор бўлганида эди, хўжалик суди мансабдорлари қонунга итоат этганларида эди “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги 287–контуридаги 7 гектар ер экин майдонини Х.Марахимовга 2001 йил 22–сентябрь кунидан 2010 йил 31–декабрь кунигача қадарли бириктириб берилганлиги ҳақидаги шартномага асосан давлатга пахта сотиш режасини бажариб келаётган бу ижарачининг ерини Ноъмонжон Омонов томонидан ғайриқонуний тортиб олинганлик факти бўйича Фарғона вилоят хўжалик суди раиси ўринбосари М.Обидов раислигида, прокурор Э.Ботиров иштирокида мухокама қилиниб, 2005 йил 22–март кунги 15–05–02/1502–сонли ғайриқонуний хал қилув қарорини чиқармас эди. Нари борса ернинг 2001 йил 22–сентябридан буён ижарачи бўлиб келаётган Марахимовни манфаатдор шахс сифатида судга жалб қиларди.

Хеч бўлмаганди Фарғона вилоят Адлия бошқармасининг 06 № 1876–сонли 2004 йил 6–сентябрь кунги тақдимномасини мухокама қилиш учун чақириб олган бўларди. Ўшанда Марахимовнинг бошқарувидаги ер тошлоқ ташландиқ эмас, балким азалдан пахта топшириш бўйича давлатнинг махсус рўйхатида турган экин майдони эканлигини аниқлаган бўларди.

Ширкат хўжалиги рахбари Расул Хамдамов Ўзбекистон Республикаси хукумати рахбарияти спортга эътиборни кучайтираётган бир пайтда 0.60 гектар спорт майдонидаги бассейнни ғайриқонуний йўллар билан ўзлаштириб, Фарғона шаҳар Ички Ишлар бўлимида маъсул лавозимда ишловчи ўғли Рустам Хамдамов учун уй қуриб берган.

Ноъмонжон Омонов ва Расул Хамдамовларнинг бунингдек кирдикорлари ҳақида истаганча гапириш мумкин. Масалан: Олтиариқ туманида яшовчи Х.Юсупов 2004 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Рашид Қодировга шикоят ариза ёзиб, “Ўзбекистон” ширкат хўжалигида текшириш ўтказиб, ширкат хўжалиги мансабдор шахслари томонидан амалга оширилаётган ноқонуний хатти–харакатларга бархам беришни сўраган.

Республика прокуратурасига юборилган хат Олтиариқ туман прокуратурасидан прокуратура хузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлимига 19–август кунги 1р–2004 сонли хат орқали юборилган. Ушбу ариза прокуратура хузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган ва ширкат хўжалигида текшириш ўтказишга рухсат сўраб. 2004 йилнинг 23–август куни 12–1–264 сонли хат орқали назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Фарғона вилоят худудий комиссиясига мурожаат қилишган.

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги устидан Республика Бош вазирига ёзилган шикоят хат юзасидан вилоят хокимлиги гуруҳи рахбари И.Отахўжаев, вилоят хокимлиги мутахассиси М.Ёқубов, Фарғона вилояти МЧЖ “Водий” аудиторлик ташкилоти аудитори Маъруф Абдурасуловлар томонидан текширишлар ўтказилган. Ўтказилган текшириш якуни бўйича Фарғона вилояти МЧЖ “Водий” аудиторлик ташкилоти аудитори Маъруф Абдурасулов томонидан имзо чекилган маълумотномада қуйидагилар баён қилинганди.

“… Аризада ширкат хўжалиги автогаражи, 1 гектар ери билан 7 миллион сўмга сотилиб, унинг пулига Қирғизистон Республикаси Боткен область Лайлак тумани Исфара қишлоғида яшовчи фуқаро Турдибоев Қамбардан К–701 тракторини, Бурбонлик божхонасидан божхона тўловисиз ўтказилиб, хеч қандай хужжатсиз сотиб олган дейилган.

Текшириш давомида ҳақиқатан ҳам хўжалик рахбари Р.Хамдамов, хўжалик собиқ бош мухандиси Исломқулов Ҳамроқул, Қирғизистон Республикаси фуқароси Турдибоев Қамбардан К–701 русумли тракторини хеч қандай хужжатсиз, 6 миллион сўмга келишилиб сотиб олган. Ширкат хўжалигида нақд пул йўқлиги сабабли, Олтиариқ тумани “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги ўрамида яшовчи Тешабоев Тохир Жумабоевичга ширкат хўжалигига қарашли баланс бахоси 349.554 сўм кадастр бахоси 4.383.899 сўм бўлган № 1–сонли қарорига асосан 6 миллион сўмга сотилган.

Мулк пули кассага даромад қилинмасдан, Қирғизистон Республикаси фуқароси Турдибоев Қамбарга бериб юборилган.

Текшириш кунига мулкдор Тешабоев Тохир сотиб олинган 1–участка трактор парки учун ширкат хўжалигидан 6 миллион сўмга дебитор қарз бўлиб турибди….

Собиқ бош мухандис Исломқулов Ҳамроқул берган тушунтириш хатида К–701 тракторини ҳақиқатан ҳам хеч қандай хужжатсиз Қирғизистон Республикаси фуқароси Турдибоев Қамбардан сотиб олинганлиги, ширкат хўжалигида пул маблағи йўқлиги сабабли 1–участка трактор паркини Тешабоев Тохирга 6 миллион сўмга сотиб, сотилган мулк пулини К–701 трактори эгаси Қирғизистон Республикаси фуқароси Турдибоев Қамбарга берилганлигини тасдиқлади. Лекин хўжалик рахбари Р.Хамдамов томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон “ ширкат хўжалиги бошқарувининг 2003 йил якуни бўйича 2004 йил 4–январь кунги 1–сонли қарорида “Хўжаликни 1–учаска гаражи фуқаро Тешабоев Т.га 6 миллион сўмга сотилсин, фуқаро Т.Тешабоевда бўлган К–701 техникаси ширкат хўжалиги балансига олинсин” дейилган. Текшириш кунигача ширкат хўжалиги балансига олинмаган, сабаби К–701 тракторини бошқа Республикадан сотиб олингани учун ҳеч қандай хужжати йўқ.

Шунингдек фуқаро Х.Юсупов томонидан ёзилган аризада хўжаликда ишламаган Холбоев Худоберди, Йўлдошев Баходирларни Турдибоев Қамбардан сотиб олинган К–701 тракторига тракторчи қилиб олишиб, ширкат хўжалиги фермасидан 2 бош сигир, 1 бош қўйни мукофот тарзида ёзишиб, бозорда сотилган. Бу пулга шу тракторни ёқилғи насоси таъмирланган деб ёзилган.

Текширишда бу факт юзасидан қуйидагилар аниқланди:

Текшириш давомида хўжаликни собиқ бош мухандиси Исломқулов Хамроқул чақиртирилиб, юқоридагилар юзасидан тушунтириш хати олинганда, у ҳақиқатан ҳам 2004 йилни январь ойида Қирғизистон Республикасидан сотиб олинган К–701 тракторини қабул қилиб олганда ёнилғи насоси таъмирга мухтож бўлганлиги учун, таъмирлашга Риштон МТПсига берилгани, Риштон МТПси ёнилғи насоси таъмирлаш оператори билан уни 2700 минг сўмга таъмирлашга келишилгани, кейин шу трактор хайдовчиси Холбоев Худоберди, Баходир Йўлдашевларга қорамол ёздириб, уни бозорда сотишиб, сотилган мол пулларини хўжалик кассасига даромад қилмасдан, Риштон МТПси оператори Халимжонга, бош мухандис У.Йўлдашев олиб бориб берганини баён қилди.

Шундан кейин тракторчи Холбоев Х.чақиртирилиб, тушунтириш хати олинганда, у ўз тушунтириш хатида ҳақиқатан ҳам илгари шу ширкат хўжалигида тракторчи бўлиб ишлагани, кейин ишдан бўшаб кетганлигини, 2004 йил январь ойидан, Қирғизистон Республикасидан сотиб олинган К–701 тракторига тракторчи қилиб тайинланганини, ёнилғи насосини таъмирлаш уун, мукофот эмас, моддий ёрдам тариқасида, аризада ёзилганидек 2 бош сигир эмас, ширкат хўжалигини бошқарув йиғилиши қарорига асосан Холбоев Худойбердига ва бош мухандис Йўлдошев Ўктамларга моддий ёрдам тариқасида 1 бошдан 2 бош бузоқ ёзиб берилгани, 1 бош қўйни иш ҳақи хисобига ёзиб берилгани, улар молни олишиб, бозорда сотишиб, сотилган мол пулини кассага топширмай, бош мухандис Йўлдашев Ўктамга 90.0 минг сўм ёнилғи насоси таъмири учун берилганлигини баён қилди.

Шу факт юзасидан бош мухандис Йўлдашев Ўктамдан сўралганди у ҳам ҳақиқатан моддий ёрдам тариқасида 1 бош бузоқни 26.0 минг сўмга ёзиб берилгани, уни бозорда 100.0 минг сўмга сотиб, пулига Холбоев Худойбердидан бозорда сотилган мол учун 90.0 минг сўм олиб, 190 сўм пул қилганлигини, ўз ёнидан 80.0 минг сўм қўшиб, 270 минг сўм пул қилиб, Риштон МТПси оператори Халимжонга олиб бориб бериб, К–701 трактори ёнилғи насосини таъмирлатиб келганлигини баён қилди.

Ҳақиқатан ҳам бухгалтерия хужжатларида, ширкат хўжалиги бошқаруви қарорига асосоан 2004 йил 15–февраль кунидаги номерсиз фактураларда, моддий ёрдамга Юлдашев Ўктамга, 2003 йилги бузоқ 1 бош тирик вазни 39 кг. баланс бахоси 26.0 минг сўмлик ёзилган. Холбоев Худойбердига 2004 йил 15–февраль кунидаги номерсиз фактурада 1 бош 2001 йилги бузоқ, тирик вазни 204 кг. 85.0 минг сўмга ёзилиб, хўжалик харажатига олиб борилган. Холбоев Худоберди ва Йўлдашевларга мукофот, моддий ёрдам тариқасида қўй берилмаган.

Шунингдек фуқаро Х.Юсупов томонидан ёзилган аризада 2004 йилнинг февраль ойида собиқ бош мухандис Х.Исломқулов томонидан Қирғизистон Республикаси фуқароси Турдибоев Қамбардан 2 дона 610 х 665 (23231) 1826 балонларни 300.0 минг сўмга сотиб олинган. Бу балонларни тракторга қўйилди деб харажатга чиқарилиб, 550.0 минг сўмга сотиб юборилган дейилган.

Бу масала юзасидан хўжалик собиқ бош мухандис Х.Исломовни чақиртирилиб, тушунтириш хати олинди. Собиқ бош мухандис Х.Исломқулов ўз тушунтириш хатида юқоридагиларни тасдиқлаб, К–701 тракторини Турдибоев Қамбардан олиб келингандан кейин трактор эгаси Турдибоев Қамбар унга ва ширкат хўжалиги раиси Р.Хамдамовга ўзида 2 дона К–700 балони борлигини, уни 300.0 минг сўмга сотишини айтганлиги, сўнг у хўжалик кассасидан кассир Рўзматов Иброхимдан 100 минг сўмлик пуллардан 300.0 сўм олиб, Қирғизистон Республикаси фуқароси Турдибоев Қамбар томонидан олиб келиниб, Олтиариқ тумани “Иттифоқ” ширкат хўжалиги ўрамидаги Катпут қишлоғи хонадонларидан бирига тушириб қўйилган балонларни, Турдибоев Қамбарга 300.0 минг сўм пулни бериб, олиб келиб хўжалик гаражига тушириб қўйганлигини, бу 2 дона балонга Эскиараб қишлоғидаги “Ойбек” хусусий дўконидан 2003 йил 20–декабрдаги номерсиз фактура олиб, 250300 сўмга нақд пулга олинди қилиб, сохта хужжат тайёрлагани, олиб келган балонлари К–700 тракторининг балони бўлиб, К–701га тушмаганлиги, шундан сўнг ишдан бўшаганлиги, иккала балонни ҳақиқатда тракторга қўймай туриб, сохта далолатнома тузиб, тракторга қўйилди деб расмийлаштирили–б, харажатга чиқариб юборилганлигини баён қилди.

Аризада кўрсатилган балон масаласи юзасидан ширкат хўжалиги автогараж мудири Жамолов Номонжон хозирда ишлаб турган хўжалик бош мухандиси Йўлдашев Ўктамжонларни чақиртирилиб, тушунтириш хатлари олинганда, автогараж мудири Жамолов Н. ўзининг тушунтириш хатида 2004 йил май ойидан автогараж мудири вазифасида ишлаётганлиги, шу йилнинг июнь ойларида хўжалик автогаражига 2 та нотаниш харидорлар келиб “Хожи акадан сўрадик, бизга шу ердаги 2 дона К–700 балонни олиб берар экансиз” дегани ва у иккала харидор билан раисни топиб учраганлиги, раис розилик бергандан кейин улар билан иккала К–700 балонларни машинага юклаб беришганлиги ва улардан 550.0 минг сўм (раис айтган нарх) пулни бош мухандис Йўлдашев Ўктам иккови санаб олишганлигини, 550.0 минг сўм балон пулини Йўлдашев Ўктам олганлигини баён қилди.

Бош мухандис Ў.Йўлдашев ҳам ҳақиқатан ҳам Турдибоев Қамбардан сотиб олинган К–700 балони, К–701га тушмаганлиги, гаражда турганлиги, ҳақиқатда бошқарув раиси Р.Хамдамов бу балонларни нотаниш харидорларга 550.0 минг сўмга берганини, шу йилнинг июнь ойларида автогаражда, К–700 балони 550.0 минг сўмга сотилганлиги, ўша куни 550.0 минг сўм пулни нотаниш харидорлардан гараж мудири Жамолов Н.иккови санаб олиб, 550.0 минг сўмни раис Расул Хамдамовга автогаражда берганлигини баён қилди.

Шуларга оид бухгалтерия хужжатлари кўрилганда 2004 йилда собиқ бош мухандис Исломқулов Х.га 300.0 минг сўм ёки умуман нақд пул чиқим қилинмаганлиги, лекин 2004 йил 1–январь холатига Х.Исломқулов 2002–2003 йилларда олган подотчёт пулларидан 71–хисобда 250300 сўм қарзи бўлганлиги аниқланди. Қирғизистон Республикаси фуқароси Х.Турдибоевдан олинган балонлар 300.0 минг сўмга эмас, сохта хужжатлар асосида “Ойбек” хусусий дўконидан 250300 сўмга даромад қилиниб, харажатга чиқариб юборилган. (Маълумотнома собиқ мухандис Ўктам Йўлдашев, тракторчи Х.Холбоев, автогараж мудири Н.Жамоловларнинг тушунтириш хатлари илова қилинади).

Шунингдек аризада № 1–бригададаги 140 ўринли, 2–бригададаги 100 ўринли болалар боғчаси аукционга қўйилмай, 6 миллион сўмга сотилган дейилган.

Ҳақиқатда ҳам фуқаро А.Умарқуловдан сотиб олинган К–700 (4500.0 минг сўмга) пулини тўлаш учун 2002 йилда хўжалик балансидаги 1–бригада худудидаги болалар боғчаси баланс бахоси 203553 сўм бўлган болалар боғчаси ширкат хўжалиги умумий йиғилиши қарорига асосан, мулкни давлат кадастрида бахолатилмасдан 3.5 миллион сўмга, шу ширкат хўжалиги аъзоси Г.Худойбергановга, 2–бригада худудидаги баланс бахоси 73950 сўмлик болалар боғчаси ҳам умумий йиғилиш қарорисиз (умумий йиғилиш ўрнига, мулк сотилиб бўлингандан кейин, ширкат хўжалиги бошқарувини кенгайтирилган йиғилиши 15.08.2002 йилдаги 13–сонли қарори чиқарилган) давлат кадастридан рўйхатга олинмасдан, Т.Камоловга 2500.0 минг сўмга сотилган. Иккала объект ҳам 2004 йил бошига келиб текширишлар бошлангандан кейин қадастрда бахоланиб, рўйхатдан 2004 фил январь ойида олди–сотди шартномаси расмийлаштирилган (Кадастр бахолаш расчёти ва олди–сотди шартномаларидан ксеронусха илова қилинади).

Ўз навбатида Г.Худойберганов бинони олгандан кейин 2002 йил 16 апрель куни 1 млн.сўм кассага 41–касса кирим ордери билан сотиб олинган бино учун пул топширган. Шунингдек шу кунлари ширкат хўжалигига тадбиркор Умарқулов А.дан 4500.0 минг сўмга сотиб олинган К–700 трактори учун 2.5 млн.сўм нақд пулни хўжалик бошқаруви раиси Расул Хамдамовни топшириғига асосан, пулни кассага топширмай, А.Умарқуловга берган, 2–бригададаги боғчани сотиб олган Т.Камолов ҳам хўжаликка К–700 сотган А.Умарқуловга 2.5 млн.сўм бино пулини хўжалик рахбари Расул Хамдамов топшириғига асосан пулни хўжалик кассасига ёки банкка топширмай, тилхат асосида А.Умарқуловга берган.

Олтиариқ туманидаги “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги бошқарувини 2002 йил 15–августдаги 13–сонли қарорини таҳлил қиладиган бўлсак, бу қарорни 2–бандида Г.Худойбергановга сотилган 1–болалар боғчаси 3 млн.сумга сотилишига қарор қилинган. Лекин Г.Худойберганов 1 млн.сўм кассага, 2.5 млн.сўм А.Умарқуловга, жаъми 3.5 млн.сўм тўлаган. Бухгалтерия хужжатларида иккала бино 5500.0 минг сўмга ёпилган. Тўланган пуллар 1 млн.сўм, 4.5 млн.сўм трактор пули 5.5 млн.сўмга ёпилган.

Бино учун Г.Худойберганов 3.5 млн.сўм, Т.Камолов 2.5 млн.сўм бериши, яъни жаъми 6 млн.сўмга ёпилиши керак эди, ёки 500.0 минг сўмга кам ёпилган. 4.5 млн.сўмга А.Умарқуловдан сотиб олинган К–700 трактори учун хўжалик бухгалтериясида касса чиқим ордери ёки ведомость расмийлаштирилмаган, пул олди–бердиси кассада, хисоботларда акс эттирилмаган. Шунинг учун аризадаги А.Умарқуловга 5 млн.сўмга имзо қўйдириб, 4500 минг сўмга берган, 500 минг сўм ўзлаштирилган деган қисмини тўлиқ текшириб, қонуний хулоса қилишни имконияти йўқ, текшириш давомида А.Умарқуловни чақиртириб, аниқлик киритишни иложи бўлмади, уни бир неча марта чақиртирдик, келмади.

Ҳақиқатан ҳам 2004 йил хосили учун хўжаликда 364 гектар ерга пахта плёнка остига экилган, бунинг учун меъёрдаги 1 гектар ерга 57.кг ўрнига 68.8 кг.дан 25039 кг. қиймати 27999.0 минг сўмлик плёнка сарфланган ёки 1 гектар ерга 11.78 кг.дан жаъми 364 гектар ерга 4288 кг.қиймати 4795424 сўмлик плёнка маъёрдан ортиқча сарфланишига йўл қўйилган.

Фуқаро Х.Юсупов томонидан ёзилган аризада хўжаликда 20–30 % пилла қурти боқилмасдан, қоғозда ҳар бир кг.пиллани 800–1000 сўмдан нақд пулга сотиб олинмоқда” дейилган.

Хўжаликда 2004 йил хосили учун 249 коробка қурт берилиб, ҳар коробкасидан 43 кг.дан 10831 кг. пилла етиштириб, топшириш учун Олтиариқ “Пилла” ОАЖ билан шартнома тузилган. Ҳақиқатда хисоботлар бўйича ҳар бир коробкасидан 44 кг.дан 11091.5 кг. пилла етиштирилиб, шартнома шартлари ортиғи билан бажарилган.

Хўжалик пиллачиликдан 8138 минг сўм даромади олган. Ўртача 1 кг. пиллани сотиш бахоси 733 сўмданга тўғри келган. Бу сохага 12429 минг сўм харажат қилиниб, хўжалик пиллачиликдан 4291 минг сўм зарар кўрган. Пиллачилик сохаси рентабеллиги – 34 %ни ташкил қилган.

Текшириш давомида пиллани нақд пулга сотиб олиняпти” деб ёзган қисми тасдиқланди. Текширишда хўжалик пиллачилик бригадаси бошлиғи бўлиб ишлаган О.Йўлдошев томонидан ҳақиқатда пилла қурти олиб парваришланмаган, қуйидаги 10 нафар фуқароларга О.Йўлдошев томонидан ҳақиқатда пилла қурти олиб парваришланмаган, қуйидаги 10 нафар фуқаро фуқароларга О.Йўлдошев қурт уруғи тарқатмай туриб, ҳар бирига 20 граммдан қурт уруғи тарқатилди” қилиниб, сохта ведомост тузилган ва улардан пул йиғиб олиб, уларни нақд пулига пилла топширди” қилиниб, пилла топширганликлари ҳақида сохта хужжат тақдим қилган.

Масалан О.Йўлдошев:

Тартиб рақам Кимдан нақд пул йиғиб олган неча кг.пилла учун Неча сўм йиғиб олган

1. Ўғли Т.Йўлдошевдан 56 кг. 50.0 минг сўм
2. Г.Ўрмоновдан 66.8 кг. 60.0 минг сўм
3. К.Қаландаровдан 65.7 кг. 59.0 минг сўм
4. М.Мўминовдан 67 кг. 60.0 минг сўм
5. Б.Хайдаровдан 56 кг. 50.0 минг сўм
6. Х.Икромовдан 67.2 кг. 60.0 минг сўм
7. У.Ғозиевдан 67 кг. 60.0 минг сўм
8. И.Мустафоевдан 67 кг. 60.0 минг сўм
9. Р.Шокировдан 55.7 кг. 50.0 минг сўм
10. Р.Маъдиевдан 111 кг. 100.0 минг сўм
Жаъми: 679.5 кг 609.0 минг сўм

679.5 кг пилла учун О.Йўлдошев 609.0 минг сўм йиғиб олиб, бу пулларни хўжалик бошқаруви раиси муовини Х.Қодировага берган. Х.Қодирова томонидан уларга топширган пулига қараб 679.5 кг. пилла сотиб олиниб, аслида топширилмаган пилла, гўёки Олтиариқ “Пилла” ОАЖга топширилди қилиниб, сохта хужжатлар тузилган. Бу билан давлатга 609.0 минг сўм миқдорида зарар келтирилган. Пилла масаласида юқоридаги рўйхатни давом эттириш мумкин эди. Лекин кўпчилик чақиртирилганлар келмади (10 нафар фуқароларни тушунтириш хатлари илова қилинади).

Шунингдек, аризадаги болалар нафақа пулларини берилиши текширилганида, ҳақиқатдан ҳам 2003 йилда йил бошига болалар нафақа пулларидан қарздорлик бўлмаган, йил ичида 4348.9 минг сўм болалар нафақа пуллари хисобланган. Шундан йил ичида 673.1 минг сўм берилган (нақд пул) йил охириги чоракларида 14022 кг. буғдойни 1544.2 минг сўмга, болалар нафақасига 21 кг. буғдойни 110 сўм 13 тийиндан тарқатилган.

Сотилган ГАЗ–31 автомашинаси ҳақида:

Аризани бу қисми текширилганда, ҳақиқатан ҳам ширкат хўжалиги балансида бўлган 1995 йилда заводдан чиққан баланс бахоси 2937.0 минг сўмлик ГАЗ-31 автомашинаси, туман хокими Ноъмонжон Омоновни топшириғига асосан тумандаги “Янгиобод” ширкат хўжалигига берилган.

Лекин 2004 йил апрель ойигача хужжатлар расмийлаштирилмаган. Орада бу автомашина Фарғона тутмани “Хонқиз” ширкат хўжалигига берилган. Хозирда бу автомашина “Хонқиз” ширкат хўжалигида сақланяпти. 2004 йил 2–апрелдаги “Хонқиз” ширкат хўжалигининг 143–сонли ишонч қоғозига ва 2004 йил 14–февралдаги 3–сонли шартномага асосан 2 млн.сўмга сотилган пули текшириш кунигача келиб тушмаган, қарздор бўлиб турибди. Автомашинани сотишдан хўжаликка баланс бахосига нисбатан 937.0 минг сўм зарар келган (Маълумотномага тушунтириш хатлари, маълумотномалар илова қилинади).

Фуқаро Х.Юсуповнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга ёзган аризаси юзасидан вилоят хокимияти томонидан гуруҳ тузилган ва “Ўзбекистон” ширкат хўжалигида текшириш ўтказилган. Текширишда аризада кўрсатилган ширкат хўжалиги мансабдор шахслари томонидан амалга оширилаётган ноқонуний хатти–харакатлари деярли барчаси тасдиқланган. Текшириш натижалари бўйича тузилган ва юқорида рақамсиз кўрсатмасига асосан қонуний чора кўриш учун вилоят прокуратурасига юборилган. Бу ҳақда бўлим бошлиғи М.Баннопов Олтиариқ туман прокурори Р.Камоловга ва Х.Юсуповга 2004 йил 30–сентябрь кунги 12–1–300 сонли алоқа хатида маълум қилган бўлсада, қонунбузар амалдорга унинг ҳомийси Ноъмонжон Омоновдан қўрқиб ҳеч қандай чора кўрилмади.

Фуқаро Х.Юсуповга Олтиариқ туман хокими А.Абдуллаев ҳам 2004 йил 30–декабрь куни 813–сонли хат билан жавоб йўллаган.

Унда Х.Юсуповнинг Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Ш.Мирзиёев номига “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги фаолиятидаги қонунбузилиш холатлари тўғрисидаги ёзган шикоят аризаси вилоят хокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳамда туман хокимлиги тегишли мутасаддилари иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилгани ҳақида маълум қилинган.

“Плёнка ҳақиқатдан ҳам ҳар гектар хисобига олинганада маъёридан ортиқча ишлатилган, сабаби бахорги табиий офат натижасида қайта экилган ер майдонларига ва қўл кучи билан қайта ўралган жойларга сарфлангани кўрсатилган…”

Аудитор Абдурасуловнинг маълумотномасида эса “… Ҳақиқатдан ҳам 2004 йил хосили учун хўжаликда 364 гектар ерга пахта остига экилган. Бунинг учун меъёрдаги 1 гектар ерга 57.кг ўрнига 68.8 кг.дан 25039 кг.қиймати 27999.0 минг сўмлик плёнка сарфланган ёки 1 гектар ерга 11.78 кг.дан жаъми 364 гектар ерга 4288 кг. қиймати 4795424 сўмлик плёнка маъёрдан ортиқса сарфланишига йўл қўйилган…” дейилганди.

Туман хокими А.Абдуллаев сенатор Ноъмонжон Омонов ва унинг жиноий шерикларидан бири бўлмиш Расул Хамдамовнинг ерларни талон–тарож қилиш жиноятлари бўйича қуйидагиларни ёзган:

“… Уй-жой қуриш учун Йўлдошев Ботиралига ер майдони ажратиш тўғрисида ҳеч қандай меҳёрий лойиха хужжатлари тайёрланмаган, ер фақат вақтинча фойдаланиб туришлик учун шартнома асосида ижарага берилган.

Туман хокимининг2003 йил 16–декабрь 753–сонли қарори билан “Расулжон” фермер хўжалигига қўшимча 44.9 гектар ер майдони 50 йилга ижарага ажратиш тўғрисидаги қабул қилинган қарори туман хокимининг 2004 йил 22–декабрдаги 571–сонли қарори билан бекор қилиниб, жаъми 44.9 гектар ер майдони “Ўзбекистон” ширкат хўжалигига қайтарилди…

“Султонхожи” номли фермер хўжалигига қўшимча ижарага ер майдони ажратиш ҳақида қабул қилинган туман хокимининг 2004 йил 29–январдаги 44–сонли ва Ғайрат қишлоғи худудида яшовчи фуқаро А.Бобоевга фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ижарага ер майдони ажратиш ҳақидаги қабул қилинган туман хокимининг 2004 йил 11–июнь кунги 301–сонли қарори туман хокимлигининг 2004 йил 22–декабрь кунги 572–сонли қарори билан бекор қилиниб, ажратилган ер майдонлари жаъми 5.0 гектар ер “Ўзбекистон” ширкат хўжалигига қайтарилди.

Текширишда аниқланган “Ўзбекистон” ширкат хўжалиги хисобидаги трактор гаражи, 1–болалар боғчаси, 2–болалар боғчаси бинолари сотилиши билан боғлиқ бўлган материаллар, шунингдек К–701 русумли трактор хужжатлари мавжуд бўлмаганлиги ҳақидаги маълумотларни, ГАЗ–31 русумли 1995 йилда ишлаб чиқарилган 2937.3 минг сўмлик енгил автомашинани сотиш билан боғлиқ бўлган барча хужжатларни ваколати доирасида кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига юборилди”.

Прокуратура эса ҳамон сукутда.

Ноъмонжон Омоновнинг эркатойларидан бири Олтиариқ тумани Қўрғонча муҳалла фуқаролар йиғини раиси Мирзабеков Мухтордир:

Мирзабеков Мухтор 2003 йил 31–декабрь куни кеч соат 21ларда ўта маст холатда уйидан милтиқ билан чиқиб, Олтираиқ тумани Фурқат кўчасида яшовчи Мисиралиев Бахромжонга қарашли хусусий магазин атрофидаги ёш ялангларни отиб ўлдириш билан қўрқитиб, уларга милтиқ ўқталган. Унинг ўта маст холатда ёш йигитларни отиб ўлдирмоқчи бўлаётганлигидан чўчиган йигитлар магазин ичига қочиб киришганда Мирзабеков Мухтор уларга қараб, ўт отган. Отилган ўқ магазин светилниги ва эшиги устига теккан. Йигитлар қўрқиб кетиб қочишганида, у яна бир марта ўқ отган. Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг бу ўта хавфли жинояти ҳақида ўша пайтдаёқ барча маъмурий органларга ва маҳаллий хокимиятларга ёзма аризалар билан мурожаатлар қилинган. Лекин унинг мушугини хеч ким пишт дея олмаган. Чунки у кимсан Ноъмонжон Омоновнинг жиноий шеригидир.

Олтиариқ туманининг Эски Араб қишлоғидаги 500 та хонадонда бир неча кундан буён электр энергияси йўқлиги сабабли Клубга қишлоқ вакиллари 2005 йил апрель ойи бошларида мурожаат қилинди. Улар мурожаат қилишганидан кейин “Ўтюраклар” Клуби Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти саъйи харакатлари билан электр энергияси куйган 1–участкадаги қозони ўрнига 17 млн. сўм турадиган янги қозон ўрнатилган. 15–апрель куни 400дан ортиқ одам тўпланадиган Хазрати Мавлоно мачитида Вилоят электр тармоқлари бошқармаси ҳуқуқшуноси Хасанов Жуманазар, туман электр тармоқлари бошлиғи Асқаров Одилжон ва Олтиариқ электросет қишлоқ устаси Қўшматов Исроиллар иштирокида қишлоқ аҳолисининг оғирини енгил қилиб, электр энаргиясини ёндириб беришга асосий сабабчи бўлган инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакилларини дуо қилишган.

Лекин ўроқда йўқ, машоқда йўқ хирмонда хозир бўлган Мирзабеков Мухтор электр энергиясини ёндириш учун сарфлаш учун дея Охунбобоев маҳалласидан 151 хўжаликдан, Қўрғонча маҳалласидан эса 250 хўжаликдан жаъми 401 хўжаликдан ҳар бир хўжаликдан 2000 сўмдан, жаъми 802 минг сўм пулни йиғиб олган ва ўз шахсий манфаати учун ўзлаштириб юборган.

Ноъмонжон Омоновнинг югурдакларидан бири бўлган Олтиариқ тумани Хамза шаҳридаги Хамид Олимжон маҳалласи оқсоқоли Хошим Масаидов ўзи яшайдиган маҳалласи фуқароларини “Сенларни “Акрамий” деб қаматиб юбораман, хозир бутун хукумат Айрамийларга қарши бўлиб турибди. Бир оғиз айтсам холингга маймунлар йиғлайди” деб қўрқитмоқда.

Ноъмонжон Омонов бугунги кунда Охунбобоев тумани хокими сифатида фаолият юритмоқда ва ширкат хўжаликлари мансабдор шахсларига нисбатан кучли назорат ўрнатиб, ўзининг жиноий шериги Охунбобоев туман прокуратараси терговчиси Комил Бойматов орқали кўплаб ширкат хўжалиги мансабдор шахсларининг жиноий жавобгарликка тортилишларига эришди. Ноъмонжон ОмоновОлтиариқ туманида ишлаган пайтида қонунлар ўзгача эдими? Нима учун Охунбобоев туманидаги ширкат хўжаликлари рахбарлари қилмаган жиноятлари учун жавобгарликка тортилишлари керагу, Олтиариқликларга хеч ким тегмаслиги керак? Нима учун???

Сенатор Ноъмонжон Омонов номига “Намуна” ширкат хўжалигининг рахбарларига қилинаётган ғайриқонуний хатти–харақатлари устидан фуқароларнинг ёзган шикоят аризалари Омоновни қутуртириб юборди ва сенатор сифатида ҳақиқатни аниқлаш ўрнига Охунбобоев туман прокуратурасига буюртма бериб, ширкат хўжалиги рахбарларини жазолашга топшириқ берди. 2004 йил 10–декабрь куни Охунбобоев туман прокурори томонидан Ноъмонжон Омоновнинг буюртмасига асосан “Намуна” номли ширкат хўжалигининг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ғайриқонуний қўзғатилган жиноят иши бўйича Тошлоқ туман прокурори лавозимида ишлаб, қонунларни оёқ ости қилганлиги учун прокурор лавозимидан четлатилган терговчи Комил Бойматов тергов харакатлари ўтказган. Ўзининг жиноий хатти–харакатлари юзасидан Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди томонидан 2004 йил 9–июль куни хусусий ажрим чиқарилиб, вилоят прокуратурасининг 9–август кунги тезкор йиғилишида мухокама қилиниб, тергов харакатлари давомида йўл қўйган камчиликлари кўрсатиб ўтилган ва келгусида юқорида қайд этилган қонун бузилишларга йўл қўйса интизомий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Комил Бойматов Ноъмонжон Омонов сингари жиноятларга қўл уришдан асло чўчимайди. Чунки у биладики хеч қачон жазоланмайди. Агар у қонунларни хурмат қилганида ва жиноятлари учун жазо муқаррарлигини сезганида эди, тумандаги мансабдор шахслар М.Асқаров, А.Умурзақов, С.Қосимов ва А.Тошпўлатовларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинмасдан туриб, тергов харакати олиб бормас. Айб эълон қилмасдан ва уларга жиноят иши қўзғатмасдан туриб қамоққа олмас эди.

Унинг навбатдаги жинояти юзасидан Тошлоқ туман судининг 2004 йил 28–сентябрь кунги чиқарган ажрими юзасидан Комил Бойматовга одил судловга қарши жиноятларни содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши керак эди. Афсуски, “Ҳалқ сўзи” газетасида ёзилганидек коррупция – бу коррупцияда!

Комил Бойматов ўзининг ҳар доимги жиноий шериги адвокат Ўлмас Ибрагимова билан жиноий тил бириктириб, сенатор буюртмасига асосан жиноятчига айланиб қолган жиноятиларга дўқ пўписа қилиб юриб, ҳар биридан 80 минг сўмдан, жаъми 320 минг сўм адвокат Ўлмас Ибрагимова учун пул ёиғиб берган. Лекин адвокат Ўлмас Ибрагимовани айбланувчиларнинг айбсизликлари умуман қизиқтирмаган. Тергов харакатларида ҳам умуман қатнашмаган. Агар у ҳаққоний ҳимоя қилганида эди, жиноят иши қўзғаш учун хеч қандай асос йўқлигини, шундай бўлсада жиноят иши қўзғатилганлигини асослаб берган бўларди.

Жиноят Процессуал Кодексининг 322–“Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари” моддасида “Жиноят иши қўзғатиш учун асос бўладиган холатлар бирма–бир баён қилинган бўлиб, жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади” дейилган.

Жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги 10–декабрь кунги қарорда эса “фуқаро” (аслида Охунбобоев туман ИИБ терговчиси) Жума Рахимовнинг тушунтиришича ижарага ерни олиш учун берилган аризадан ва ўзаро тузилган ижара шартномадан бехабар эканлиги ва қўйилган имзоларни ўзи қўймаганлигини таъкидлаб ўтди” дейилган.

Лекин жиноят иши материаллари орасида Жума Рахимовнинг ва шундай мазмундаги аризаси, на тушунтириш хати, на гувоҳ тариқасида ўтказилган тергов харакатлари мавжуд эмас. Бундан ташқари Жиноят Процессуал Кодексининг 324–моддасида оғзаки хабар баённома билан расмийлаштирилиши ва бу баённомага жиноят ҳақида хабар берган фуқаро имзо чекиши шарт бўлишига қарамай, жиноят иши материаллари ичида жиноят ҳақида хабар берган фуқаро имзо чекиши шарт бўлишига қарамай, жиноят иши материаллари ичида жиноят ҳақида хабар берилганлигини исботловчи баённома ҳам мавжуд эмас.

Бундан ташқари “Намуна” ширкат хўжалиги мансабдор шахсларнинг ушбу жиноят ишида бўрттирилган “жиноятлари” юзасидан Охунбобоев туман прокуратураси томонидан текшириш ўтказилиб, 2004 йил 14–октябрь куни бу “жиноятчилар” Давлат солиқ инспекциясининг қарори билан маъмурий жаримага тортилганлар, яъни биргина нотўғри хатти–харакатлари учун ширкат хўжалиги рахбарлари 2 мартадан жазога тортилдилар. 2004 йил 10–декабрда қўзғатилган жиноят иши тергови тугатилиб, 2005 йил 26–март куни айблов хулосасига имзо чекилди. Бу айблов хулосасига кўра “Намуна” ширкат хўжалигининг собиқ раиси Мирсолиев Иброхим Турсунович, бош хисобчи Холматов Икромжон Эргашевич, собиқ бош иқтисодчи Қўшақов Маъмир Тожиматович, техника устахона мудири Машраббой Сайидов ва ер тузувчи Тўхтасинов Қурбонали Қосимовичлар Жиноят Кодексининг бир нечтадан моддалари билан айбланганлар.

Ушбу текширишлар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош вазириниг ўринбосари, Республика бош прокурори, Республика Миллий хавфсизлик хизмати раиси, Республика Ички Ишлар Вазири ва Республика Давлат солиқ кўмитаси раиси билан келишилган ва Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 8–май куни тасдиқланган, шунингдек 15–май куни 927–1 сон билан рўйхатга олинган “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ва текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом” талаблари ўта қўпол равишда бузилган.

Чунки бу Низом “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон РеспубликасинингҚонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8–августдаги ПФ–1503 сонли “Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида”ги 1998 йил 19–ноябрдаги ПФ–2114 сонли “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида”ги Фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 17–февралдаги 57–сон “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи Кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Бу Низомнинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар ва текширувчи органлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари баён қилинган тўртинчи қисмида текширувчи мансабдор шахслар Кенгаш ёки вилоят комисссияси қарорини ва қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ бўлган текширишни тайинлаш тўғрисидаги терговчи қарорини, текшириш ўтказиш учун асос хисобланувчи бошқа хужжатларни хавола қилиши, текширишларни рўйхатга олиш китобига ушбу Низомда белгиланган тартибда ёзув киритишлари ва бошқа мажбуриятлари очиқ ойдин баён қилинган.

Лекин жиноят иши материаллари ичида қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ бўлган текширишни тайинлаш тўғрисидаги терговчининг қарори умуман мавжуд бўлмасада, юқоридаги Низом талабларига зид равишда Охунбобоев туман Молия бўлими ходими Валишер Зокиров, Давлат солиқ инспекцияси ходимлари Адхам Рахимов ва Қахрамон Сотволдиевлар ширкат хўжалигида ғайриқонуний тарзда текширишлар ўтказишган. Бу қонун “ҳимоячилари”ни текшириш ўтказиш учун ҳам ҳеч қандай ваколатлари йўқ бўлишига қарамай, нафақат тафтиш, балким Валишер Зокиров ва Қахрамон Сотволдиевлар ушбу жиноят иши бўйича тергов гуруҳига киритилмаган, уларга нисбатан буйруқ ёки қарор чиқарилмаган бўлсада, тўлиғича тергов харакатларини ўтказганлар.

Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Охунбобоев туман судида гувоҳ сифатида кўргазма берган барча гувоҳлар маълум қилишди. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид Жиноят Процессуал Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2004 йил 24–сентябрь кунги 12–сонли қарорига кўра ушбу жиноят ишидаги барча далилларни номақбул деб топилишига асос бўлади. Ширкат хўжалиги вакилларига нисбатан қийноқлар қўлланиб, уларнинг шаъни, қадр–қимматини оёқ ости қилиб, хақоратлаб, қамаб қўйиш билан қўрқитиб, қишлоқ хўжалиги сохасида дуч келаётган оғир вазиятда ширкат хўжалигини тебратганликлари учун рағбатлантириш ўрнига, 6 миллион сўм давлат фойдасига ундириб олинган.

Лекин Валишер Зокиров бошчилигида ўтказилган тафтиш якуни бўйича тафтиш далолатномаси деб айтилаётган, лекин оралиқ далолатнома деб расмийлаштирилган ғайриқонуний хужжатда ўзлаштирилди дейилаётган сумма миқдори буткул бошқа.

Яхшиямки, адолат шамчироғи хали тўлиқ ўчмаган экан, ушбу жиноят иши тергов харакатлари ғайриқонуний ўтказилганлиги исботланиб, қўшимча тергов харакатлари ўтказиш учун суднинг ажрими билан прокуратурага қайтарилди.

Фарғона вилоят прокуратурасининг “Адолат йўли” газетасининг 15–апрель кунги сонида “Ишни муштумзўрликдан бошлаган хокимнинг қонунга хилоф ишларига чек қўйилди” номли мақола чоп этилган. Унда суднинг хукми билан узоқ йилларга қамоқ жазосига хукм қилинган Риштон туман хокими Аҳаджон Исақов кирдикорлари ҳақида ёзилган. Бугунги кунда Фарғоналиклар барчаси Ахаджон Исақов Фарғонада бўлган йиғилишда бош вазир Шавкат Мирзиёевга гап кайтарганлиги учун ҳам қамалди, ҳам матбуот орқали шарманда қилинди” дейишмоқда.

Қонун ҳам, матбуот ҳам Ахаджон Исақов учун ҳам, ширкат хўжаликлари рахбарларини чидаб бўлмас хақоратли сўзлар билан сўкканлиги учун калтакланиб, шифохонага тушган сенатор Ноъмонжон Омонов учун ҳам, Комил Бойматову, уларнинг шотирлари учун ҳам бир хил эканлигини исботлаш учун журналистик суриштирувлар ўтказиб, матбуотда танқидий мақола чоп этишларингизни талаб қиламиз.

Президент Ислом Каримов 1999 йил декабрь ойида бўлиб ўтган иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг сессиясида қилган “Ўзбекистонда Демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари” маърузасида қуйидагиларни гапирганди:

“Қонунлар ижросини таъминлаш, мамлакатда қабул қилинган ва амалда бўлган меъёрий хужжатларни ҳаётга жорий қилишда давлат хокимият органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мухим аҳамият касб этади.

Биз “Адолат – қонун устиворлигида” деган ҳаётий тамойилга қатъий амал қилиб яшашимиз зарур. Биз учун бундан бошқа йўл йўқ. Шуни унутмайликки, биз давлатнинг назорат функцияларини қанча кучайтирсак, назорат билан шуғулланувчи давлат тузилмалари ва органини қанча кўпайтирсак, амалдорларнинг зўравонлиги ва коррупция шунча авж олаверади. Шунинг учун биз жамоатчилик назоратини, давлат фаолияти, шу жумладан, унинг куч ишлатувчи тузилмалари фаолияти устидан ҳам жамоат назоратини ҳар томонлама кучайтиришга эътибор қаратишимиз лозим.

Бу масалада бундан бошқа муқобил йўл йўқ.

…Ҳаётимизни эркинлаштириш йўналишларини давлат яна бир мухим йўли марказий ва юқори давлат бошқарув идоралари вазифаларини давлат хокимиятининг қуйи тузилмаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма босқич ўтказа боришни таъминлашдир…”

Президент Ислом Каримовнинг ушбу ташаббуси билан 2002 йил 5–февраль куни Ҳалқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари 2–чақириқ IX–сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияда “Вилоятда қонунчиликни мустахкамлаш, жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш ва олдини олиш юзасидан” қарор қабул қилинди ва “Жамоат, нодавлат ташкилотлари ва ўзини–ўзи бошқариш идоралари орқали жамоатчилик назоратини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, уларда ўз ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан даъвогарлик хиссини шакллантиришга оид” харакат дастури тасдиқланиб, кенг жамоатчилик ўртасида мухокама қилиниб, амалий иш бошланди. Бу ҳақдаги мақолаларни ва харакат дастурини “Адолат йўли” газетаси 2002 йил 1–март куни 395–сонида тўлиғича чоп этди.

Хукумат рахбари ташаббуси ва давлат сиёсатига қарши бўлган кучлар давлат ва нодавлат ташкилотларига ўрнашиб олиб ханузгача фуқаролик жамиятини шакллантириш ўрнига Ноъмонжон Омонов сингари жиноятчи амалдорларнинг югурдаги бўлиб, коррупцияга хизмат қилиб келмоқда.

Шулардан баъзиларини таништирмоқчимиз:

Бу Олтиариқ тумани Ғайрат Қишлоқ фуқаролар йиғини раисаси – депутат Холида Жабборова, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Собир, ИИБ ходими Мамадиев Мирзохид, Ғайрат маҳалла фуқаролар йиғинидаги ташаббускор гуруҳ ташаббуси билан номзодини қўйиб сайланган “Турон–2” ишлаб чиқариш фирмаси рахбари маҳаллий депутат Зулфиқаҳҳор Мавлонов, “Эшонмаҳалла” маҳалласи посбони Аҳмадлардир.

Холида Жабборова “Ғайрат” кўчаси 4–уйда яшовчи 4 нафар вояга етмаган гўдакнинг онаси Охунжонова Ойдинойга тухмат уюштириб, 27–май куни жиноятчи депутат Зулфиқаҳҳор Мавлоновга нисбатан товламачилик қилиб, 5000 АҚШ доллари олганликда айблаб, Ойдинойни ёш гўдак фарзандларини қаровсиз қолдириб, 27–май куни кеч соат 17дан 28 май куни кеч соат 23гача вилоят Ички Ишлар бошқармасида ғайриқонуний тарзда хибсда ушлаб турилишига, у ерда Ойдинойни коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан бағоят шармсизларча ҳақоратланишларига, азобланишларига, ҳимоя ҳуқуқидан махрум бўлишига сабабчи бўлди. Чунки Охунжонова Олтиной турмуш ўртоғи Охунжонов Вохидни 15–май куни маҳаллий депутат Мавлонов Зулфиқаҳҳор бошчилигида 7 нафар кимсалар аёвсиз калтакланганлар. Юқорида номлари тилга олинган уюшган жиноятчилар ўз жиноятларини хаспўшлаш ниятида хеч қандай жирканчликдан қайтмаганлар.

Қуйидаги далиллар фикримизни исботлайди:

Турмуш ўртоғининг маҳаллий депутат бошчилигидаги уюшган жиноятчилар томонидан аёвсиз калтакланганлиги, ханузгача суд тиббий экспертизадан ўтказилмаётганлиги ҳақида 2005 йил 18–май куни вилоятдаги барча маҳаллий ва маъмурий органлар рахбарларига, жумладан Вилоят ИИБ бошлиғига, Фарғона вилоят хокимига, Вилоят прокурорига, Вилоят МХҲ бошлиғига, Олтиариқ туман ИИБга, Олтиариқ туман хокими А.Абдуллаевга, Олтиариқ туман прокурори Р.Камоловга, Олтиариқ туман МХХга, Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғига шикоят аризаси ёзиб буюртма хат орқали юборган Ойдиной Охунжонова ўз аризасида қуйидагиларни баён қилганди:

“… 2005 йил 27–апрел куни кеч соат 21–22ларда эрим Вохиджон Охунжонов туман наслчилик корхонасига ичимлик сувига кирган экан. У ерда Тешабоев Одилжон мени чақириб, шериклари олдига олиб кирди. У ерда Зулфиқаҳҳор Мавлонов одамлари билан турган экан. Ўша жойда Зулфиқаҳҳор Мавлонов менга «Сен мени тўғримда Олтинбой акага ҳар хил гапларни олиб борибсан” деб урмоқчи бўлди. Уятсиз гаплар билан ҳақоратлаб, машина калити билан бурнимга урди. Ўша жойда турган 1–2 киши бизни ажратиб қўйишди. Мен уларни кайфи борлиги учун индамай уйимизга келдим» деди.

Шундан кейин мен участка нозирига ариза билан мурожаат қилдим ва воқеани тушунтириб, “Агар эримга бирор гап бўлса, юқорига шикоят қиламан” дедим.

Шу кунгача менинг участка нозирига ёзган аризамдан бирор натижа чиқмай туриб, 2005 йил 15–май куни соат 12–13лар чамасида эрим “Эшонмаҳалла” кўчасида кира қилаётган вақтида З.Мавлоновни уюштирган гуруҳидаги Фарҳод исмли бола “Воҳид ака Ер тегирмон”да ош қиламиз, харажатимизни олиб бориб беринг” деган ва 2 та йўловчини машинадан туширмоқчи бўлган. Мени эрим уларни туширмай, “Сени йўл–йўлакай ташлаб ўтаман” деб машинани юргизган.

Улар бирга йўлда кетишаётганда Ўрикзор ичидан маҳалла кўмита раисини ўғли, Мавлоновнинг жияни Дилшод Мавлоновни ўғли Сайдулло ва 4 нотаниш кимсалар ҳам машинани тўхтатишган. Машинадан тушган эрим уларга салом бериб сўрашаётган вақтда, орқа томондаги шерикларидан бири эримнинг бошини орқа қисмига тош ёки темир билан қаттиқ урган. Эрим бошига тушган зарбдан хушини йўқотган ва йиқилган. Ерга йиқилган ва хушсиз холатда бўлган бўлишига қарамасдан, улар 7 киши бўлиб эримни бет–кўзи, кўкрак қафаси, қорни ва нозик жойларига тепиб, калтаклашган. Кейин ўша жойда машинага ортишиб, ўзини машинасида тепа жойдаги дачага олиб боришган.

Эрим хушига келиб, “Дод” деганда бири оғзини беркитган, бири қорнига чиқиб, 2 киши оёқ–қўлини босиб олиб боришган. Дачага етганда машина ичида бўғишиб урган ва яна хушидан кетгандан кейин оғзига ароқ қуйишган. Хушига келгандан кейин яна уришган. Шунда калтаклаётганлардан бири – “Оғзидан кўпик келди, ўлиб қолса нима қиламиз?” деса Мавлоновнинг жияни Дилшод – “Парво қилма ўлса, тоғамни 50 миллиондан ортиқ пули бор, қайси йўл билан бўлса ҳам тоғам бизни қутқариб олади” деган. Шу пайт воқеа жойига ўзлари уюштирган ҳолда Мавлонов Зулфиқаҳҳор, унинг куёви Илхом, посбон Аҳмад ва маҳалла кўмитаси раиси –Мавлоновнинг поччаси Собирлар милиция наряди билан бирга боришган.

Шу вақтда Дилшод ўз кўйлагини йиртиб, “Мана ўзимизни ҳимоя қиляпмиз” деса, Мавлонов Зулфиқаҳҳор “Ичиб олиб, иш қилаётган болаларни уришга келибди, кўриб қўйинглар” деб тухмат қилган ва милиционерларга қараб, “Қўлига кишан солиб, олиб боринглар ва экспертизадан ўтказинглар” деб буйруқ берибди.

Милиция ходимлари “Ўзи нима аҳволда-ю, кишан соламиз” деб Зулфиқаҳҳорни эримни қўлига кишан солиш ҳақидаги топшириғини бажаришмаган ва эримни у жойдан олиб кетиб, қонида спирт бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида касалхонанинг Тез тиббий ёрдам бўлимига олиб боришган. Эримни касалхонага олиб кетишгач, Марғилон ИИБ ходими Мамадиев Мирзохид дарҳол ўз жиянини ҳам касалхонага мажбуран ёткизиб, докторларни “Бунга хам сотрацения деб тахшис қўясан” деб мажбурлаган. Аслида жияни соппа-соғ экан.

Касалхонада эримдан қон олиб, анализ қилишганда унинг қонида спирт борлиги аниқланмаган ва докторлар “ароқ ичмаган” деб хулоса беришган. Докторлар унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишган. Эрим касалхона қабулхонасида экани пайтида «Уйимга хабар бериш керак» деган ва навбатчи шифокор уйимизга телефон қилган. Телефонга ҳеч ким жавоб бермагандан кейин эрим ўзига қараб турган ҳамширага “Хотинимга хабар берилмади, ўзим борай” деб айтиб ўша холатда уйга келди. У келганда соат 17–18лар чамаси эди. Лекин тушлик пайтида эримни ўғирлаб кетиб, абгор холатга туширганлар ва уларнинг кирдикорларига шерик бўлганлар, ҳеч бўлмаса маҳалла посбони ёки Зулфиқаҳҳор Мавлоновнинг айби бўлмаганда уйимга бир оғиз хабар берар эди-ку.

Эрим ўша аҳволда орият кучи уйга ўзи келди. Уйга келгандан кейин аҳволи оғирлашиб, яна хушини йўқотди. Эримнинг аҳволи оғирлашаётганидан ва бўлиб ўтган воқеани этишган маҳалладошларим, қўни–қўшнилар чиқишди. Улар “Касалхонага олиб борайлик, аҳволи ёмон” дейишса, эрим “Мени қўлимда кундалик болаларимга нон учун маблағим бор холос. У ерга борсам улар яна бориб мени ўлдириб қўйишлари мумкин. Бормайман. Улар пулдор, Зулфиқаҳҳор депутат бўлса гапи ҳар ерга ўтади” деб унамади.

Кейин таниш билишларга хабар бердим. Улар келишганда эрим оғир аҳволда эди. Танишларимиз эримни яна касалхонага қайтариб олиб боришди. Хозирги кунда ҳам эримни аҳволи оғир. Ханузгача суд тиббий экспертизадан ўтказилмаяпти. Кеча Зулфиқаҳҳор Мавлонов бизникига кириб, “Мен одамлардан уяляпман. Ўзим дори олиб берсам бўлмайди. Ўзларинг ишлатинглар” деб пул бермоқчи бўлди. Лекин қайноғам у берган пулни олмай, “Маҳалла кўй бизга ёрдам беряпти, сизнинг пулингиз керак эмас” деб қайтарибди.

Лекин ўша эримни калтаклаган кунлари менга Зулфиқаҳҳор менга «Эринг яна Олтинбой акани гапига кирса бундан баттар бўлади» деб айтган эди. Нега энди тўсатдан ёрдам бергиси келиб қолди?! Зулфиқаҳҳор Мавлоновни “камбағалларни уриб, камситасан, хоҳлаган ишингни қиласан” деб халқ ўзига депутат қилиб кўрсатганмиди?

Қани, депутат Халқ хизматкори деган баландпарвоз сўзлар маъноси? Қонунимизда депутатларга қандай ишонч билдирилган? Қани қонунимиз кучи?

Юқоридагиларни ўрганиб чиқи6, адолат тарозусини тўғрилаб, шикоят аризамга ижобий жавоб оламан деган умиддаман. Акс ҳолда, яъни қонунда белгиланган муддатда аризам асосида текширувлар ўтказиб, бу жиноятчи кимсаларга қонуний чоралар кўрилмаса “Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” куни 1–июнда Олтиариқ туман марказида 4 нафар фарзандимни ўзимга боғлаб, ўт қўяман. Токи Зулфиқаҳҳор Мавлонов сингари жиноятчи амалдор – бойваччаларга ҳам, “Нексия” ва “Матиз”, “Дамас” ва “Тико” машинаси бўлган уларнинг шерикларига ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунлари бир хил эканлигини билиб қўйишсин”.

Ойдиной Охунжоновани шикоят аризасидаги холатлар юзасидан текшириш ўтказиш ўрнига, уни 27–май куни товламачилик жиноятида айблаб, Вилоят ИИБ уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси вакиллари томонидан хибсга олинган. Ойдиной Охунжоновани ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш мақсадида “Магдиев” адвокатлик фирмаси адвокати Дилафрўз Нурматова ордер билан 28–май шанба куни эрталаб соат 10.00да вилоят ИИБга борган. Лекин уни вилоят ИИБга киритишмаган. Охунжонова Ойдинойни иши билан ким шуғулланаётганлигини ҳам айтишмаган ва адвокатни ордерини қабул ҳам қилишмаган.

Шундан кейин адвокат Нурматова вилоят прокурори номига телеграмма юбориб, унда “Фарғона вилоят ИИБ суриштирувчилари ва терговчилари ҳимоя ҳуқуқини қўпол равишда бузганликлари учун тегишлича чоора кўришингизни ва Охунжонова Ойдинойни ҳимоя ҳуқуқи бузилишига чек қўйиш чораларини таъминлашингизни сўрайман” деган.

Кундуз соат 12ларда эса адвокат Мухаббат Жумаева вилоят ИИБга борган. Лекин уни ҳам вилоят ИИБ киритишмаган.

Кундуз соат 14ларда нотариал идора орқали расмийлаштирилган ишончнома билан Мўтабар Тожибоева Ойдиной Охунжоновани ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун борган. Тожибоевага ҳам Охунжоновани кўрсатишмаган ва уни қандай асосларга кўра ушлаб турганликларини ҳам айтишмаган. Лекин 29–май куни кечаси 3ларда Охунжоновани Зулфиқаҳҳор Мавлонов қўлига топширишган ва Охунжоновани уйига олиб кетган.

Бўлиб ўтган воқеалар ҳақида Охунжонова Ойдиной 2005 йил 30–май
кунги “Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ташкилотига ёзган аризасида қуйидагиларни билдирган:

“… Мени турмуш ўртоғим Охунжонов Вохиджон оғир тан жарохати олиб, шифохонага тушганлиги сабабли мен Охунжонов Ойдинхон Давлат органларига чора кўриш учун шикоят аризаси билан чиққан эдим. Шу сабабдан мени 2 марта Қишлоқ фуқаролар йиғини раисаси Холида Жабборова сухбатга тортди. Мен “Ариза билан чиқаман” десам, у “Аризага хали бор. Келинг Зулфиқаҳҳор билан сизни ўзаро яраштириб қўяй” деди. Мен шифохонага шошиб турганлигим учун “Қани қўрамиз” деб айтганман. Мен Зулфиқаҳҳор билан Холида опа хонасида учрашиб, “Мени видеога оласанми, ёздирасанми, лекин мени турмуш ўртоғимни соғлигини ўрнига тиклайсиз” деб чиқиб кетдим.

Менга Холида опа “Ундан сизга ҳар қандай ёрдам ва пул олиб бераман” деб айтган. Мен “буни қонун орқали қиламиз” деб айтдим. Мени уйимдан учрашувга Холида опа ишчи ходимлари Жамилахон ва Отабек исмли йигит орқали чақиртирган. Мен “Идорада Зулфиқаххор бўлса кирмайман” десам, Отабек “Уйингизга чиқиб қолишса мен уялиб қоламан, ундан кўра кириб чиқинг” деб айтди. Мен кириб Зулфиқаҳҳор билан сухбатлашганимда унинг қўлида бир нарса бор эди. Қўлидаги нарсага қарасам, у “қўрқмай гапираверинг, бу телефоним” деди. Мен “Хеч нарсадан қўрқмайман. Лекин хўжайинимни қайси йўл билан бўлмасин соғлигини тиклайсиз” дедим.

Шундан сўнг мен 2005 йил 27–май куни соат кеч соат 17–18лар чамасида шифохонага турмуш ўртоғим олдига кетаётган эдим.

Мен бекатда Мунаввар опани қизи билан сухбатлашиб турсам, солиқчи Алишер Холматов чақирди. “Опа сиз кетмай туринг, хозир Холида опа келар экан, телефонда айтди” деди. Қўлида қандайдир қизил нарсага кўзим тушди. Шу пайт Зулфиқаҳҳор билан бирга ишлайдиган Илхом дган йигит ўз Матиз автомашинасида Қишлоқ фуқаролар йиғини раисаси Холида Жабборовани олиб келди. Мени Холида опа “Ишингиз юзасидан вилоят ИИБдан одам келяпти” деб алдаб, хонасига олиб кирди.

Зулфиқаҳҳор участковойни каридор деразасидан кузатиб турган экан. Каридорга киришим билан Холида опани хонасини эшигини очиб, “Ичкарига киринг, мен сиздан қачон қутиламан?” деди. “Мен сизни мажбур қилганим йўқ. Сиз ўзингиз мени чақиртиряпсизз. Сиз мени тинч қўйинг” дедим. Зулфиқаҳҳор “Менга тилхат ёзинг, Сизга 5000 доллар бераман. Буни эвазига сиз менга душманларимни айтиб берасиз” деди. Мен “Аввал сиз ёзасиз” дедим. У дархол тилхат ёзди. Зулфиқаҳҳор тилхатни ёзиб бўлиб, Холида опа билан Алишерга “Сизларга рухсат, чиқиб кетаверинглар” деди. Мен “Булар ҳеч қаерга кетмайди. Булар бизга гувоҳ бўлади. Холида опа тилхатга қўл қўяди” десам, Холида опа тилхатга имзо қўйишдан бош тортди. Зулфиқаҳҳор “Ҳа, имзо қўяди” деди. Кейин мен ҳам тилхат ёздим. Мен тилхатга “Мавлонов Зулфиқаҳҳордан 5 (беш) минг доллар олишим сабаби, турмуш ўртоғим Вохиджонни соғлигини тиклаш учун сўраган эдим. Чунки булар группа бўлиб Зулфиқаҳҳорни ўғли Сайдулло, жияни Дилшод, Карим, Фарход, Дилмурод ва бошқа шериклари уриб шифохонага ёткизилган эди” деб ёздим.

Шу пайтда Зулфиқаҳҳор менга “Тез–тез бўлинг, мени вақтим оз” деб шоширди. Ўзи ёзган тилхат қўлида эди. Энди “ХОлида опа сиз ҳам қўл қўясиз” деган эдим, Зулфиқаҳҳор столни айланиб ўтиб, дархол билагимдан тортиб, кафтимга пулни босди. Пулни столга ташладим, у менга яқинроқдаги стол устига тушди. Шу пайтда хонада мен, Зулфиқаҳҳор, Холида опа, Алишер турган эдик.

Бирдан тўполон бўлиб, хонага группа кириб босди. Бир нотаниш одам “Мен Шухрат Қосимовман” деб қизил гувоҳномани кўрсатиб, видеоси билан кирди. Шунда мен унга пулни мажбур ушлатганлигини, олганим йўқлигини айтдим. Қўрқувдан бақириб, сиқилиб, ўзимни бошқара олмай қолдим. Уларни ҳам сўкиб юборибман. Улар кириши билан Зулфиқаҳҳор ҳамда у ёзган тилхат ҳам йўқолди. Улар дархол хатлар ёзишга тушиб, мени қўлимни экспертиза қиляпман” деб қўлимни билагимгача нам пахта билан артишди. Пахта билан Зулфиқаҳҳор билагимдан ушлаган бармоқ изларини ҳам артиб юборишди. “Мана ниятингга етдинг, қўлимга кишан сол” дедим.

Шунда Холида опага “Опажон сиз менга гувоҳ бўласиз” десам, у “Мени бунга аралаштирманг” деб айтди. Мен бақирсам Шухрат ака “Бақирманг, бўлмаса УВДга олиб бораман” деб айтди. Менга “Сизни хозир турмуш ўртоғингиз ёзган шифохонага олиб бориб, сухбат ўтказиб қўйиб юборамиз” дейишди. Мен “Шундай бўлса хам уйга кириб чиқай, ёки бир–икки киши мен билан кирсаларинг ҳам майли, фарзандларим ёлғиз, илҳақ бўлишади” десам кўнишмади. Мени олиб чиқиб кетишаётган пайтда Холида опа участковой хонасида ўтирган эди. Шухрат Қосимов менга “Ўзингизни хам, бизни ҳам қийнамай, машинага ўтиринг, барибир сизни олиб кетамиз. Холида опалар уйингизга айтиб қўяди” деди. Машинага чиқиб, тўғридан–тўғри шифохонага тушмай, Фарғонага кетдик.

Мен машинада кетаётиб, “Мени қамайсизларми?” деб йиғлаб сўрасам, “Хозир биласиз” дейишди. Кейин мени УВДга олиб бориб, тепадаги хонага олиб чиқишди. У ерда бир бегона одам ўтирган экан. У ўзини менга “Турмуш ўртоғингизни дўстиман” деб танитди. У “Вохиджон мени оғайним, сиз Вохиджонни турмуш ўртоғимисиз? Эрингиз яхши инсон!” деди. Шунда мен уни исмини сўраб, “Мени ва турмуш ўртоғимни кимлигимизни буларга айтинг” десам, у киши менга “Аввал сиз билан сухбат қилай” деб айтди. Ўзим ҳам шунга рози бўлдим.

Шухрат Қосимов мени хонасига олиб кириб, “Энди шанғилламасдаан мени айтганларимни қоғозга ёз. Бўлмаса сени бу ердагилар зўрлаганда биласан” деб қўли билан уятли имо–ишоралар билан мени қўрқитди. Шундан кейин “Ҳамма хужжатларни ўз хохишим билан, ўз қўлим билан ёзяпман” деб ёзишга мажбурлади.

”Мўтабар фохиша билан хезалак Маъмир сиёсатчиларинг қани? Мени қўлимдан қутқариб олсин-чи. Ана кассетада сени ишларинг ёзилган. Айтганимизни сўзсиз бажармасанг 15 йилга қамаласан “деб мени яна қўрқитди. “Бу кассеталарни йўқ қилиш учун сен биз билан Зулфиқаҳҳорга сиёсатчи Мўтабар ва Маъмирни ушлашда бизга ёрдам берасан. Биз сенга бюсгалтерингга диктофон ўрнаштирамиз. Сенга ҳар ойда ойлик маош тўлаймиз, бизни ҳимоямизда бўласан” деб диктофонни ишлатиш йўлларини ўргатди. “Буни эринг ҳам билмасин” деб тушунтирди. “Биз сени қандай қўлга олган бўлсак, Мўтабар билан Маъмирни ҳам худди шундай қўлга оламиз” деб айтди. “Мен ўзимга ўт қўяман деб ёзган аризаларимни Мўтабар билан Маъмир ўргатган деб уларга тўнкайсан. Шунда сенга биз енгиллик берамиз. Агар бировга ғиринг деб оғиз очсанг, ўзингдан ўпкала” деб турли хил шармсиз гаплар билан қўрқитди.

Шу аснода мени қишлоғимдан олиб чиқиб кетилган 2005 йил 27–май куни кеч соат 21дан бошлаб, вилоят ИИБда 2 кеча ухлатмасдан, дам бермай тўхтовсиз сўроқ қилишди. Чанқаганлигим сабабли менга ичиш учун берилган сувлар орасида қандайдир фарқ борлигини билдим. Мен “Сувга дори қўшилганми?” деб сўрасам, “Шундай сув бор холос, сув олиб келиш учун ташқарига чиқиш керак, ичаверинг” дейишди.

Шундан кейин мени кўнглим айниб, ахволим оғирлашган эди. Менга тиббий ёрдам кўрсатишмади. 29–май куни тунгги соат 3ларгача тинимсиз сўроқ қилишиб, кейин мени Зулфиқаҳҳор, Музаффар ва Эркин ака билан учраштиришди. “Энди сени шулар олиб уйингга олиб боришади. Лекин миянгни захарлайдиган сиёсатчи Мўтабар, Маъмир аканглар билан сухбатлашмайсан. Агар улар билан учрашган тақдирингда ҳам сен улар билан учрашганингдаги ҳамма гапларни менга тўлиқ айтиш шарти билан қўйиб юборяпман. Эртага эрталаб мени олдимга Зулфиқаҳҳор билан биргаликга етиб келасан. Агар шох ташласанг ўзингга ёмон бўлади” деб мени Зулфиқаҳҳор ва унинг шерикларига топширди.

Мени машинада олиб кетаётиб, Зулфиқаҳҳор “Мана сизни ўзим қутқариб олдим. Сиз орқали катта душманимни ҳам билиб олдим. Маъмир акангиз сизни қутқара олмади” деб айтди. Мен машинадан кўприк устида тушиб қолдим. Уйга кириб келиб фарзандларим билан учрашиб, Аҳмадалиева Гулчехра опани олдига кириб, ухлаётган жойидан уйғотиб “Мени шу холатда ёлғизлатиб қўймаганларинг учун” деб, УВДда бўлган воқеалардан хулоса чиқариб, “Энди сизлар билан учраша олмайман. Сизларга қўшилиб сиёсатчи бўлиб қолар эканман” деб қўрқиб, унга огоҳлантириш бердим.

Шундан кейин ахволим оғирлашаётганлиги учун шифокор чақирдик. Шифокор келиб мени текшириб, давлениям борлигини аниқлаб, укол қилди. Мен қўрқиб турган эдим. Мени қўйиб юборилганимни эшитган Маъмиржон Гулчехра опани хонадонига чақиртирди. Мен қўрқиб–қўрқиб Маъмир ака билан учрашдим. Маъмир акага “Мен ўзимга ўт қўяман” деб ёзган аризамни ҳам Маъмир ака ўргатган ва 7 минг долларни олишни ҳам айтган” деб ёздириб олганликларини айтдим. Шу сухбатда унга мен Шухрат Қосимов айтиб туриб ёздирган ва бошқа расмийлаштирган ҳамма хужжатларга ўз қўлим билан ёздим деб қўл қўйдирганликларини, ўзим ҳам қўрқиб, улар талаб қилган хужжатларга қўл қўйиб бераверганлигимни айтдим.

Мени Гулчехра опаникига кирганимни Зулфиқаҳҳорни опаси кўрган экан. Дарҳол Зулфиқаҳҳорга хабар беришган экан. Гулчехра опаникидан чиқсам, уйимда Музаффар акани кўрдим. Уни Зулфиқаҳҳор уйимга жўнатган экан. У менга “Ойдин юринг, бормасангиз бўлмайди” деди. Шу куни, яъни 29–май куни кундузи 9–10лар чамасида уйимдан Музаффар билан чиқиб, Зулфиқаҳҳорни ишхонасига бориб, Нексия автомашинасида учаламиз УВДга кетдик. Қўрқув кучлилигидан мени қамалганлигимни эшитиб, ахволи оғир бўлишига қарамасдан, касалхонадан қайтиб келган турмуш ўртоғимга ҳам “Қамалишни хоҳламайман” деб чиқиб кетдим.

Биз ярим соатларда УВДга етиб бордик. Йўлда кетаётганимизда Зулфиқаҳҳор “Ҳа, Маъмир акангиз миянггизни захарлагани келдими?” деб сўради. Мен уларга Маъмир акани гапига қулоқ солмай, чиқиб келганимни айтдим. Зулфиқаҳҳор “Ушлатган пулим камлик қилдими сизга? Маъмир акангиз сизга қанса таклиф қилди? 30 миллионми, 20 миллионми?” деб мендан сўради. “Сизни Маъмир акангиз ёки Мўтабар эмас, мен қутқариб оляпман. УВДга бориб яна Маъмирга қарши кўрсатма берасиз” деди. УВДга боргач, Зулфиқаҳҳор Шухрат Қосимовга учрашиб, мени Маъмир ака билан учрашганимни айтди.

Шухрат Қосимов менга “Ҳа, миянгизни захарлаб келдингизми?” деб мени хонасига олиб кирди ва “Мўтабарга ҳам, Маъмир акангга ҳам ишонма, улар хали сиёсати учун қамалади. Агар сен Маъмир акангни манавинисини (жинсий аъзосини кўрсатди) ахтариб чиқмаганингда мен сени бу ерга чақирмаган бўлар эдим. Мана ёз, биз сени Зулфиқаҳҳорни гапи билан чиқардик, Мўтабар ёки Маъмирни гапи бўйича эмас” деди.

Шунда мен Шухрат Қосимовга 28–май куни Маъмир ака, Гулчехра опа, Мўтабар опа мени ахтариб келганликларини ва мени ҳимоя қилиш учун адвокат олиб келганликларини, мени қўйиб юборишни сўраганликларини айтсам, “Сенга улар аҳмоқ эмас сен учун пул сарфлаб” деди. Мени эрим 10000 сўм ёки 8000 сўм пулни йўл кира ва адвокат учун берганлигини айтдим. Шухрат Қосимов эса “Эринг ахмоқми кўчадан келган 2 та қанчиққа пул бериб, уни ўрнига болаларингга егиздирсин” деди. Шундан кейин у яна сўзма–сўз айттириб туриб, мендан тушунтириш хати ёздириб олди ва 12ларда Қосимов мени Зулфиқаҳҳор билан юзлаштириб, Музаффар акани холис гувоҳ қилиб “Бир бирларингга адоват сақламайсизлар. Агар бу ишлар яна қўзғалса мендан кўрасизлар” деб мени қўрқитди. УВД ходимига “Бу ишни сиёсат дедиларинг, мени турмуш ўртоғимни катлакланганлиги ҳақидаги аризамни ким кўради?” десам у менга “Хозир Шухрат ака билан гаплашамиз. Уйингизга бориб ёки шу ерда хўжайинингизни тергов қиламиз” деди.

УВДдан қайтиб чиқаётиб, йўлакда Зулфиқаҳҳор “Аризаларни бартер қиламиз. Энди ёки Маъмир акангизни ёки оилангизни танлайсиз” деди. Мен қўрқув кучлилигидан “Ўзимни танлайман” десам Зулфиқаҳҳор хурсанд бўлди. Йўлда келаётиб “Энди бундан буён диктофон орқали Маъмир ака билан бўлган сухбатларни ёздириб, маълумотларни ўғлингиз орқали менга жўнатасиз. Сиз билан мен фақат кечқурун учрашамиз” деди.

Шундан кейин мени Олтиариққа, яъни уйимга олиб бориш кўйиши учун Москвич русумли машинани кира қилди. Машинага чиқаётган пайтимда “Эрингизни аризасини қайтариб олишга кўндиринг” деди. Музаффар акага мен билан кетишини сўрасам, унамасдан тоғасидан қўрқишини айтди. Шунда “Мени хўжайинимни урганлар нима бўлди?” деб Зулфиқаҳҳордан сўрасам, у “Уларни ҳаммасини уриб бўлса ҳам Вохидни оёғига бош урдираман. Мен хозир бу ишни тинчитиш учун 11 миллион сўм сарф қилдим. Хали буларни ортиғи билан Маъмирдан суғуртириб оламан. Сизни эрингиз гапимга кириб юрса Дамасимни бераман” деди.

Уйга келганимда Гулчехра опа мени ахволимни кўриб, “Ўзингизни кўлга олинг. Сиз нимадандир қўрққансиз” деди. Шунда УВДда “Эринг сендан воз кечди. Болаларинг энди сени тан олишмайди. Мўтабар ва Маъмирлар сени қўғирчоқ қилишяпти. Сенга Зулфиқаҳҳордан бошқаси ёрдам бермайди” деб қўрқитишганини айтдим. Энди улар билан гаплашганимизда мени диктофоним бўлишини ва барча сухбатларни ёзиб олиб, Зулфиқаҳҳор орқали УВДга топширишга буйруқ берганликларини айтдим.

Шундан сўнг уйимизга Шухрат Қосимов ва яна бошва орган ходимлари ўта маст холатда уйимизга келиб, хўжайиним билан сухбатлашиб, тушунтириш хати олиб кетишди. Мени оилам билан тинч яшашим учун аризаларимни қайта кўришингизни ва доимий назоратга олиб қўйишингизни илтимос қиламан деб аризачи Охунжонова Ойдинахон”.

Фикримизни якуни сифатида юқоридаги мурожаатномада баён қилинган ҳар бир далил ва фактлар устида жиддий шуғулланиб, Республика матбуотлари вакиллари журналистик суриштирувлар ўтказиб, натижада юзасидан танқидий мақолалар тайёрлаб, матбуотларда 27–июнь матбуот ходимлари байрами кунигача чоп этишни талаб қиламиз.

Сенатор Ноъмонжон Омонов, унинг Олтиариқдаги қишлоқ хўжалиги бўйича давлатга улкан моддий ва маънавий, иқтисодий зиён етказган уюшган жиноий шериклари Расул Хамдамов ва бошқалар, аёл номига ва ўз–ўзини бошқариш органи рахбари номига доғ туширган Қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Холида Жабборова ва маҳалла фуқарллар йиғини раислари Мирзабеков Мухтор, Масаидов Хошим, Собир, Вилоят ИИБ уюшган жиноятчиликка ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ходими, ҳақиқий коррупционер Шухрат Қосимов, Марғилон шаҳар ИИБ ходими Мамадиевв Мирзохид, депутат Зулфиқаҳҳор Мавлонов, терговчи Комил Бойматов ва уларнинг шотирлари томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан қзлимизда етарлича маълумотлар бор.

Жиноят ҳақида берган ушбу хабаримиз юзасидан хизмат текширувлари ўтказишни, Охунжонов Вохидни қайтадан суд тиббий экспертизасидан ўтказишни, жиноятлар содир этган юқорида кирдикорлари баён қилинган барча амалдорлару, уларнинг югурдакларини зудлик билан эгаллаб турган вазифаларидан четлатишни, Холида Жабборова ва Зулфиқаҳҳор Мавлоновни депутатликдан чақириб олишни, уларга нисбатан ўтказиладиган хизмат текширувларига шахсан жалб этилишимизни қатъий талаб қиламиз. Текшириш жараёнларида асосли хужжатларни ашёвий далил сифатида текширувчиларга тақдим этамиз.

Муқаддам текшириш материаллари бўйича чора кўришни сўраб топширилган маълумотномалар юзасидан хеч қандай қонуний чора кўрмаган амалдорлар, прокурорларга нисбатан қонуний чора кўришни талаб қиламиз.

Текширишлар якуни бўйича барча коррупционер жиноятчиларга нисбатан амалдаги қонунларга асосланиб, жиноят иши қўзғатишни,улар томонидан давлатга етказилган иқтисодий зарарларни давлат фойдасига ундириб олишни қатъий талаб қиламиз.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Зухро кўчаси 31 уй 31 хонадонда
жойлашган “Фуқаролик жамияти” Халқ харакати асосчиси ва
“Ўтюраклар” Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ташкилоти рахбари, мустақил журналист Мўтабар Тожибоева

“Фуқаролик жамияти” Ҳалқ харакати фаоллари ва жабрдийдалар номидан:

1. Охунжонов Вохиджон: имзо;
2. Охунжонова Ойдиной: имзо;
3. Аҳмадалиева Гулчехра: имзо;
4. Мисиралиев Маъмир: имзо;
5. Марахимов У: имзо;
6. Марахимов Шакархон: имзо;
7. Мисиралиев Бахром: имзо;
8. Бовғонов Солижон: имзо;
9. Бовғонов Толибжон: имзо;
10. Умарқулов Абдумуталиб: имзо;
11. Зокиров Зокиржон: имзо;
12. Нурматов Абдумутал: имзо;
13. Дадахонов Юнусали: имзо;
14. Норматов Қурбон: имзо;
15. Қосимов Мирзахалим: имзо;
16. Холикбердиев М: имзо;
17. Юлдашев Валижон: имзо;
18. Хасанова Саодат: имзо;
19. Жумаев Алижон: имзо;
20. Қурбонова Юрсиной: имзо.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.