«Қадрият» газетасининг порага сотилган мухбири Ортиқ Саидовга Азиза Мисиралиевадан очиқ хат
«Қадрият» газетаси мухбири Ортиқ Саидовга
ТЕЛЕГРАММА ОЧИҚ ХАТ
Сўзимни салом билан бошламадим. Чунки сиз саломга арзимайсиз. «Қадрият» газетасинииг июль ойи сонида «Қиличидин, найзадин бўҳтон ёмондир» сарлавха остида берилган мақолангизда (бу мақола учун қанча пулга сотилганингиз яққол кўрсатиб турибди) «туҳматчи» дея тилга олинган Мисралиев Маъмирхожига берилган «сифатлар» аслида сиз ҳалол, ишбилармон деб таърифлаган Ҳамдамов Расул, Ҳолида Жабборова, Мухтор Мирзабеков ва Муҳаммадзулфиқор Мавлоновларга тегишли.
Аслида «Ўзбекистон» ширкат хўжалигига келган текширувчилар ҳаммаси кўзи кўр, виждони, қалби қурум босган, виждонини пулга сотиб кетадиган, қорани оқ, оқни қора дейишиб, бир нарсалик бўлиб қайтиб кетаверадиган кимсалардир. Сиз ҳам бу ишда иштирок этиб кетдингиз.
Сиз мақтаган «ҳалол инсон» Мухтор Мирзабеков сизни нимага, қанчага сотилганингизни қишлоқда овоза қилиб улгурди. «Қарға қарғани кўзини чўқимайди», «Кўр – кўрни қоронғуда топибди» деган ҳалқ мақоллари айнан сиз ва ўша «ҳалол»лар учун айтилгандай.
Мисралиев Маъмирхожи ўзи ким? «Ўтюраклар» Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотини фаол аъзоси, Нобель мукофотининг Номинанти, «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ташкилотининг рахбари Мўътабар Тожибоеванинг яқин сафдоши, маслакдоши.
Мақолангизда шундай жумла бор: «Биз шикоят хати муаллифи М.Мисиралиев билан сухбатлашмоқчи бўлиб, бир неча бор унинг уйига одам юборган эдик. У уйида бўлганлигига қарамай, уч кун мобайнида ҳам хўжаликнинг бошқарув идорасига келмади». Мантиқсизликни қаранг. Шикоятчи айнан хўжаликнинг бошқарув раиси Расул Ҳамдамовнинг жиноий кирдикорлари ҳақида ёзган бўлсада, нима учундир сиз биринчи бўлиб шикоятчининг уйига эмас, балким шикоятда жиноятлари ёзилган кимсанинг ёнига борибсиз.
Қизиқ, уч кун Расул Хамдамов билан нималар қилиб ўтирдиларинг?! Маъмиржон Мисиралиев уч кун ичида уйида бўлганлигини билибсиз, нима учун уйимизга тўғридан-тўғри кириб келмадингиз? Расул Ҳамдамовни «Мисиралиевни уйига одам юбордик, уйида ўтирибди-ю, келмаяпти» деган гапига нечун осонгина ишондингиз?! Ахир Расул Ҳамдамов ўз жиноятларини фош қилиш учун Мисиралиевни чақирмаслигини сезиш учун ўта кучли ақл эгаси бўлиш шарт эмаску.
Сиз келган кунни кейин газетада фикрларини берган шерикларингиздан сўраб суриштирсак сиз одам юбордик деган, лекин ҳеч ким хонадонимга Маъмиржон Мисиралиевнинг ёзган шикоят аризасига биноан журналист келди, чақираяпти» деб айтмаган кунлари, яъни сиз Расул Хамдамов билан оғиз-бурун ўпишиб юрган ўша кунлари Мисиралиев Маъмирхожи уйида эмас, Андижон вилояти Хўжаобод туман жиноят ишлари судида судланувчи Маҳмуджон Холиқбердиевнинг ҳуқуқи ва эркинликлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг вакили сифатида ҳимоя қилаётган энди.
Жамиятимизда учрайдиган ҳар қандай иллатларга қарши курашувчи бу ташкилот фаолини номини булғаш, матбуотга олиб чиқишингиз сизга жуда қимматга тушади. Мисралиев Маъмирхожи устидан ёзган мақолангиз юзасидан «Порага сотилган мухбир» номли мақола чоп этишни Республика матбуотлари вакилларидан қатъий талаб қиламиз.
Яна мақолангиздаги жумлага қаранг: «Орамизда ҳалол меҳнати билан эл корига яраётган тадбиркорларни, ишбилармонларни кўролмайдиган, уларни устидан ёзмаса туролмайдиган бахил кишиларни борлиги ачинарли».
Сиз таърифлаётган ўша ишбилармонлар аслида жамият бошига тушган қуртлардир. Уларни давлатга, ҳалққа етказаётган зарарларни хисобласа йиллар камлик қилади. Мирзабеков Мухтор «хомий»лари билан тил бириктириб, «Қўрғонча» маҳалла аҳолисидан светга, газга деб 300 хўжаликдан 1000-2000 минг сўмдан пул йиғиб шахсий манфаати учун ўзлаштириб юборди.
Кам таъминланган, ночор оилаларга давлат томонидан бериладиган моддий ёрдам пулларини ўзига тўқ оилаларга, ўзига қарашлиларга расмийлаштириб жиноятлар содир этмоқда. Қўлимизда бу ҳақда етарли маълумотлар бор.
Муҳаммадзулфикор Мавлонов ва қишлоқ фуқаролар йиғини раисаси Холида Жабборовалар (аёл киши бўлатуриб) ўзаро жиноий тил бириктириб, 4 фарзанднинг онаси Охунжонова Ойдинойни қўлига пул ушлатиб ўша пайтни ўзида видео кассетага тасвирлаб “пора олаётганда ушланди” деб тухмат уюштириб, 2 кун ҳеч кимга билдирмай, ҳатто оиласига хабар бермай, хотирасини йўқотадиган дори қўшилган сув ичкизишиб, қамоқда ушланиб турилишига, ҳуқуқи паймол бўлишига сабабчи бўлдилар. Бу жиноят тўғрисида юқори ташкилотга хабар берганлиги учун улар Мисралиев Маъмирхожига атайлаб нотўғри «таъриф» беришган. Сиз қандай йўл билан бўлмасин аризачи билан учрашингиз шарт эди.
Чунки Сизнинг ҳамкасабангиз, сиз каби қинғир ишлар устаси бўлган Фарғона вилоят прокуратурасининг нашри хисобланмиш «Адолат йўли» газетасининг бош муҳаррири, сизга ўзини ҳалоли пок инсон қилиб кўрсатган, аслида давлат мулкини ўмарганлиги учун 7 йил қамалиб чиққан, урушга бориб курашганлиги ҳеч қаерда исботланмаган Ҳолиқул Ахронқуловнинг жияни, Ҳолида Жабборованинг турмуш ўртоғи Алишер Ибодинов ҳам сиз каби коррупциянинг кўғирчоғи эканлиги боис 2003 йил 2 август кунги «Адолат йўли» газетасида чоп этилган «МЕРОС МОЖОРОСИ МУТТАСИЛМИ?» номли ҳақиқатга тўғри келмайдиган мақола чоп этганлиги учун суд орқали жавобгар бўлган.
Лекин у ўз кирдикорларини давом эттириб, Риштон туманлараро фуқаролик судининг судьялари Ҳамидулло Тўхташев ва Ориф Ишматовларнинг жиноий кирдикорлари фош бўлиб, улар муддатидан илгари судьялик лавозимидан четлатилишларига сабаб бўлган мулк можороси бўйича 2005 йил 15 апрель куни ҳақиқатга тўғри келмайдиган, даъвогар Мирзахалим Қосимов ҳақ эканлиги исботланиб турган бир пайтда уни шаъни, қадр қимматини ҳақоратловчи «ЖИГАРИМДАН КЕЧМАЙМАН, ЛЕКИН…» номли мақоласини чоп этди.
Бугун эса Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро фуқаролик судида даъвогар Хуршида Мелиеванинг «Адолат йўли» газетасини ва Фарғона вилоят прокуратураси вакиллари Мухаммаджон Абдуллажонов ва Рахмат Абрурахимовларни ўзини бадном қилувчи, шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эьтиборни ҳақоратловчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатганлик учун рад этиш ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган, қадр-қимматни ерга урувчи, ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларни матбуотда ва хизмат хужжатларида ёзиб тарқатганлик, конституция билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларни бузганлиги орқасидан етказилган маънавий зарар 100 миллион (юз миллион) сўм ва етказилган моддий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси судда кўриш бошланди.
Тез кунларда газетангиз орқали чикиш қилиб ушбу мақолангиз учун кечирим сўраб, хатога йўл қўйганигизни тан олмасангиз, бошингизга шундай кун тушадики, унда жуда кеч бўлади. Кўр-кўрона, бир ёқлама, бўҳтондан иборат бу мақолангиз учун, Мисралиев Маъмиржонга етказилган маънавий зарар учун сизни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти номидан, шахсан Маъмиржон номидан судга берамиз.
Президент девонига, БМТ га ва чет эл журналистларига сизни товламачилигингиз, порага сотилганингиз, виждонсиз одамларни гапини маъқул топиб Маъмиржон ҳақида ёзган номақбул сўзларингиз, шундай ёлғон материал тўплаб матбуотда чоп этиб, яъни 4-хокимиятни халқ орасида обрўсини туширганингиз, матбуотга бўлган ишончни йўқотганингиз учун одил суд олдида жавоб берасиз.
Юқоридаги хадисдан келтирган намунангиз аслида ўзингизга тегишли. Ушбу ёлғон маълумотингиз учун судда жавоб берасиз албатта, лекин охиратда ҳам жавоб беришни ўйладингизми? Сиз учун сўнгги имконият бор. Газетангиз орқали чиқиш килиб, адашганингизни тан олиб газетахонлардан, шахсан Мисралиев Маъмирхожидан кечирим сўрамасангиз, сизни умуман матбуотга яқинлаштирмаслик учун ҳамма ишни қилишга тайёрмиз.
Азиза Мисиралиева
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish