Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, гумонланувчини ушлаб туриш ҳақида Қарор

прокуратура

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

Жиноят иши 1 жилд 79 вароқ

Қ А Р О Р
Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, гумонланувчини ушлаб туриш ҳақида

2005 йил 8–октябрь

А Н И Қ Л А Д И М :

2005 йил 07–октябрь куни кеч соат 22лар чамасида Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Зухро кўчаси 31–уй 31–хонадонда яшаб келган Мўтабар Таджибаева ўзи яшаб келаётган хонадонида фуқаро Мамадаминов Тохирдан уни қаматиб юбориш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан кўп миқдорда бўлган 1 миллион сўм олиб келишни талаб қилиб келиб, 6–октябрь куни Тохир Мамадаминовдан 350 минг сўм пулни олиб, яна 250 минг сўм пулни олиб, яна 250 минг сўм олиб келишни, бўлмаса Т.Мамадаминовни орган ходимларига айттириб қаматиб юбориш билан қўрқитиб, 250 минг сўм пулни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар томонидан воқеа жойида далилий ашёлар билан ушланган.

Фуқаро М.И.Таджибаева ўзининг юқоридаги харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165–моддаси 2–қисми “б” бандида кўрсатилган товламачилик жиноятини содир этишда гумон қилиниб, уни терговдан яшириниши, ишга таалуқли далилларни йўқ қилиши мумкинлигини эътиборга олиб ушлаб туриш мақсадга мувофиқ.

Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 220, 221–моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛДИМ:

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165–моддаси 2–қисми “б” банди билан ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, гумон қилинувчи тариқасида ушлаб турилсин.

Гумон қилинувчи М.И.Таджибаевага ЎзР.ЖПКнинг 48–моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилсин.

Қарор ижро қилиш учун Фарғона вилояти ИИБга юборилсин.

Фарғона вилоят прокуратураси
Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга
қарши курашиш бўлими бошлиғи Б.М.Маматов

Гумонланувчи: М.И.Таджибаева

Ҳимоячи: Б.Абдуллаев

Таджибаева изоҳи: Менга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тухматдан иборат.

Мен Тохир Мамадаминовдан ҳақиқатан ҳам 600 минг сўм олдим ва бу пул мени 2004 йилда Т.Мамадаминов ижарага олган Н–7 кўлдаги балиқларни мени пулимга боққан ва шартнома шартини бузиб, ўғрилик қилиб Андижон Механика заводи ишчиларига ведомость орқали Бобир исмли амалдор билан жиноий тил бириктириб, ўзлаштириб юборган.

Менга гумонланувчи тариқасида қарор билан таништиришда ва вақтинча ушлаб туришда мен ўзим хоҳлаган адвокатларни эмас, Америка маблағи эвазига яшайдиган ва ўз ҳимоясидагиларга хиёнат қиладиган Феруза Валиева бошчилигидаги адвокатура адвокати Бахтиёр Абдуллаевни мен уни рад қилишимга қарамай эрта тонггача ухлатмасдан олиб ўтириб сахар 4.20да уни иштирокида расмийлаштириб, мени ҳимоя ҳуқуқимни, руҳий тайзиқ ўтказишди.

Телефон учун рухсат беришмади. 72–66–77 Абдусалом Эргашевга.

Мўтабар Таджибаева: имзо

8.10.2005 йил тонгги соат 04.20

Тохир Мамадаминов ўз ихтиёри билан мендан ўзлаштирган маблағни олиб келиб берди. Чунки мен уни фирибгарлик жинояти содир этиб, маблағларимни ўзлаштириб, қайтариб бермагани учун ҳақиқатан ҳам Андижон вилоят маъмурий органларга хужжатларни топширмоқчи эдим.

Мўтабар Таджибаева: имзо

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.