Гумон қилинувчини ушлаб туриш ҳақида Баённома
«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!
Жиноят иши 1 жилд 80 вароқ
Б А Ё Н Н О М А
Гумон қилинувчини ушлаб туриш ҳақида
2005 йил 8 октябрь
А Н И Қ Л А Д И М:
…Б.Маматов М.Тожибоевани ушлаб туриш тергов харакатини холислар иштирокида ўтказдим.
Холислар: Садбаров Жамолиддин Фарғона шаҳри Исмоилов кўчаси 44–уйда яшайди ва Солижонов Бахтиёр Фарғона шахар Ёрмозор қишлоқ ФЙ Усмон Сиддиқов Янги чек хонадонида яшовчилар иштирокида ўтказилди ва уларга ҳуқуқ мажбуриятлари тушунтирилди.
Тергов харакати 03.50да бошланди.
М.Таджибаева ЎзР.ЖКнинг 165–моддаси 2–қисми “б” бандида кўрсатилган товламачилик жиноятини содир этгани, уни терговдан қочиб, далилларни йўқотиши мумкинлигини инобатга олиб ушланмоқда.
Ушлаб туриш соат 05.00 дақиқада қўлланилди.
Фарғона вилоят прокуратураси Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Б.М.Маматов
Гумонланувчи: М.И.Таджибаева
Ҳимоячи: Б.Абдуллаев
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish