Жиноят ишини қўзғатиш ҳақида Қарор

прокуратура

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

Иш варақаси 1 жилд  1 вароқ

7 октябр 2005 йил

Жиноят иши қўзғатиш Қарори

2005 йил 6 октябр куни Андижон вилояти Улуғнор тумани Андижон балиқчилик хўжалиги 16 уйда яшовчи 1972 йилда туғилган Мамадаминов Тохир Исоқович Фарғона вилояти прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, ундан Марғилон шаҳри Зуҳро кўчаси 31 уй 31 хонадонда истиқомат қилувчи 1962 йилда туғилган фуқаро Тожибоева Мўтабар унга нисбатан тухмат уюштириб, қаматиб юбориш билан қўрқитиб, уни пул берадиган шароитга солиб қўйиб, ундан таъмагарлик йўли билан 1 млн.сўм пулларни уни қаматиб юбормаслик эвазига талаб қилаётганлигини баён этган.

2005 йил 6 окябр куни ўтказилган тадбир давомида Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Тожибоева М.фуқаро Мамадаминов Т.И.дан талаб қилган 1 млн.сўмдан 350 минг сўм пулларни таъмагирлик йўли билан ўз уйида олиб, бундан қониқмай яна 7 октябр куни 250 минг сум пул олиб келишини, қолган 400 минг сўм пулларни йил охирига қадар беришини талаб қилган.

Юқоридаги холатлар юзасидан бир қатор тергов харакатлари ўтказиш лозимлигини назарга олиб,Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи М.Тожибоевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165 моддаси 2 қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатиш ва тергов тезкор харакатлари ўтказиш лозим бўлади.

Қарор қилдим:

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи М.Тожибоевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165 моддаси 2 қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилсин.

Фарғона вилоят прокурорининг 1-ўринбосари: Ориф Аҳмаджонов.

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.