«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!
Жиноят иши 1 жилд иш варақаси 8
06 октябр 2005 йил 2 1/-05
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Иноғамовга
Т О П Ш И Р И Қ
Фарғона вилояти прокуратураси томонидан фуқаро Т.Мамадаминовни аризаси бўйича ўтказилган терговолди текширув харакатлари давомида Т.Мамадаминовдан уни фуқаро М.Тожибоева билан бўлиб ўтган сухбат ёзилган «СЕNIX-МР 3» русумли цифровой диктофон қайтариб олинган бўлиб, тегишли мутахассисликка эга бўлган ходимлар орқали ушбу цифровой диктофондаги сухбатларни аудиокассетага ёзиб, вилоят прокуратурасига тақдим этишингизни сўрайман.
Илова: 1 дона конверт ичида мухрланган СЕNIХ–МР З» русумли цифровой диктофон.
Вилоят прокуратураси ИЖ ва КҚКБ
Терговчиси Ғ.Мухаммадиев