2005 йил 6-октябрь кунги сухбатни сценографик ёзуви

прокуратура

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган – Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

Жиноят иши 1 жилд. 277-вароқ

СЦЕНОГРАФИК ЁЗУВ

Э: Оворинг анавини, мунча (…) Нима бўляпти? Нима бўляпти ўзи? Намунча қўрқаверасиз?

А: Келяпсизми? Нега келяпсиз?

Э: (т–сиз)

А: Мўътабар Тожибоева, кимсан Мўътабар Тожибоева – бутун Ўзбекистонни рахбарларини, ҳатто Президентни ҳам уйқусидан нобуд қилаётган аёлни, мани бир боплайман деб ўйлаганмидингиз?

Э: Мен Сизни биламан-ку, Мўътабар опа.

А: Билсангиз нима ўйин қилдингиз ман билан?

Э: Сиз ўзингиз ҳам тушуниб турибсиз-ку, ким нима бўлди, бошқасини ҳам, ҳаммасини тушундингиз-ку ўзингиз.

А: Манми-а? Механика заводида ойликларни ўрнига балиқ олганларни спискасини, тилхатларини кўрсатайми сизга-а? Сиз томондан етказиб олиб борилган балиқларни ойлик маош ўрнига ведомостга қўл қўйиб тарқатилганини, а? Билмадингизми? Бу ҳақиқатан ҳам “шу (уятсиз) еганман, итдек ебман” дейсиз ё тилингиз айланмас эканда- а ука?

Э: Энди келяпман-у, Мўътабар опа. Мана ўзингиз биласиз жуда шунчалик эмаслигини дейман, жуда ҳалигинга кирдим ўша пайтда. Ўшанда ҳалиги кўнгил юракдан гаплаша олмадим, қўрқдим, бошқа қилдим, мана у ёқ-бу ёққа ўтиб қочиб юрдим, йўқлиги учун у ёқ-бу ёққа югурдим. Мана энди ҳозир мана буни бошлаб туриб, ҳалиги (т–сиз).

А: Шуни ўзи рекет-пекет деган гап қилдингизми?

Э: Йўқ, унақа гап қилганим йўқ-ку.

А: Менга қаранг, мани куёвим рекет дейдиган бўлсангиз, хафа бўлмайсиз, Хусан ака! Ўзингизни, Абдуллаев Аҳмадуллони ҳамманг рекет қилиб борганларингни доказат қилиб, икковинги фош қиламан. Исбот, далиллар-далилли у. А куёвим тўйи учун нима қилинган маблағини ўзлаштириб олган ўғри-каззобларни олдига ҳаққини талаб қилиб борган.

Э: Йўқ, уч марта, уч марта борди (…)

А: (т–сиз) у киргани билан мани куёвимни тўйи учун нима қилаётган боқаётган қўйларини, молларини сотиб юборган, нима қилган ўзлаштириб олган каззобдан ҳаққини талаб қилиб бориши, у рекет билан бу рекет ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор, укагинам, тушунтира олдимми?

Э: Лекин мен мана икки марта, уч марта бориб, бир ерга айтганим йўқ-ку?

А: Нима қила олардингиз айтиб, нимани ҳал қилиб олардингиз? Ҳаққини талаб қилиб борганини айтиб, нимани ҳал қилиб олар эдингиз, укагинам, а? Керак бўлса, керак бўлса ўша ана бу Рустамингизни, наригисини оти нимайди? Ҳа, керак бўлса ўша Рустамингиз билан ўша Ихтиёрингизни қанақа қилиб алдаб юриб, ўша нақд пул сарфлаган кўлидан олиб келиб нима дейди ушалган балиқларни олиб келиб сотганлигини нималарини керак бўлса овозларини қўйиб бераман сизга.

Э: Энди балиқни сотган бўлса, у агар шу гапирган бўлса, улар жавоб бераверади.

А: Кечирадилар! Тожибоевани пули сарфланган балиқни, кўлдаги балиқни олиб келиб сотганлиги нималарини, хисоби бор ҳамма нарсани. Шунинг учун ҳам қочиб юрибди уларингиз ҳам чиройли исбот–далиллар борлигини билишгани учун. Ман Хусанингизга айтдимми? Икки кунни ичида (т–сиз) қолишиб кетмайдиган бўлсангиз, кейин ман ўйин ўйнайман санлар билан. Шундай ўйин ўйнайманки, ўзларинг келиб тан берасан.

Э: Йўқ, улар айтди, Мўътабар опа, ўшандан бери мана бугунга келиб ҳам тўғриси қўрқиб, биттаси мани чақириб келса ҳам ким чақириб келди экан деб уйда ҳам туролмай қолдим, тўғриси, ҳар хил формали боради-у, беформа, бу нимага борди уни билмайман ман, лекин ўшалардан қўрқиб, бошқа қилиб ҳалигинақа қилиб юрибман, тўғрисида. Энди хозир (…)

А: Укагинам, укагинам, Мўътабар Тожибоевани одами экан деб, энди ҳалиги районда-ям бир эркатой бўлиб-да қиличиз кесиб юрган эди. “Қиличим кесса кесар, шуни ҳам бир чув тушириб қўйсам қўйдим-да” деб ўзингизча ҳаёл қилдингиз-да, укагинам. “Битта аёл кишига қилган ифлослигим орқасидан обрўйим кетмадимикан дейсан, худо уриб қўймадимикин?” деб ўйламадингизми,а? Ҳеч ўйлаб кўрмадингизми?

Э: Энди, Мўътабар опа, бунчалик ёмонлик қилганим йўқ-ку, масалан ўша пайтда ҳам мана опа-ука бўлиб юрдик, бошқа қилдик, қанча юрган бўлсак-да, шунчалик нима қилганим йўқ-ку. Мани ҳам шароитим анақанги бўлиб қолганди (…)

А: Фақатгина, фақатгина Сизни маблағингиз эвазига етиштирилган балиқларни ўғирлаб сотиб юбориб, Низомларга Сизни қора қилиб туриб балиқларга тегмайдиган қилиб (т–сиз) кейин ҳаммани ўйнатдим денг, а (…)

Э: Йўқ, йўқ Мўътабар опа.

А: Ҳа, ўша балиққа, балиққа қайтманг деб ундан кейин, балиқдан олинадиган даромадга тўй ўтказаман деганимдан хабарингиз бормиди? Ўтган йили-а? Ҳамма ёққа кузда тўй қиламан деб айтиб қўйиб, экилганимдан хабарингиз бормиди укам, а? Мани қўлимда-чи айблов хулосалари турибди, сизни чиройли, ёлғон-яшиқ берган кўргазмаларингиз, нималарингиз. Ўша пайтни ўзида чиқмайман деяётган экансиз, ўша пайтни ўзида, эркак-да эркак бўлиш керак (…)

Э: Опа унақа бўлмаган-у, лекин (…)

А: Нима бўлмаган? (т–сиз) Нима?

Э: (т–сиз) Сизлар нотўғри тушуниб, нотўғри қиляпсизлар, лекин тергов даврида ҳам ўша айтилган нарсалар бўлган, битта сўздан Хусан ака хурсанд бўлган холос.

А: Қайси сўздан?

Э: У-ям, ўша ўзингиз ҳалиги, нима қилган (…) мана ўзимиз шу ерда ўзаро гаплашсак, Хусанбойни ёзиб кел деган пайтингизда бориб ёзиб келганман диктофонда. Ўша пайтда битта ўша терговни охиридамикин, ўша бир аниқлик борми, ўша терговда ҳалиги нима бўлса, мен масалан “пулни берди–бердими кўрмадим”, бошқа деб нима қилганман, охири (т–сиз) битта жойда қўшиб кетган экан, Хусанбой ака ўшандан хурсанд бўлиб қолган. Лекин сизни бунчалик нима қилиб (…)

А: Сизни, сизни терговдаги (т–сиз) тўлиғича мани қўлимдалигидан хабарингиз бормиди, илгари ҳам (т–сиз) нималарим, а?

Э: Ё, ўша, бўлса нима қилиб. Жуда унчалик нима қилганим йўқ-ку (…) бунчалик.

А: Нима? Манга эртак айтманг, ука (т–сиз) Тўла (т–сиз) қўлимда турибди, битта салафанда тўла хужжат. Еттинчи хавзадан чиққан балиқ қаерларга кетгани, қаерларга жой бўлгани (т–сиз) қандоқ қилиб ўйин бўлганим, ҳаммаси от и до хужжат мани қўлимда бор.

Э: Энди, Мўътабар опа, бунча нарса бўлса мени қаматиб, йўқотиб нима қилиб юбормасангиз керак?

А: Нимага битта эркак шароитини нимасини тушуниб турган аёлни, поддержка қилиб қўллаб қувватлаган аёлга ифлослик қилади-ю, нимага аёл ифлослик билан жавоб қайтармаслик керак?! Сиз мани характеримни яхши биласизми?

Э: Биламан, Мўътабар опа, мана ўша кўзим очилган пайтда ҳам бошқада ҳам ўша нимаям қилдик, Сиз билан бордик ҳам (т–сиз) билан учрашдик ҳам мана тўғриси, ўшалар билан гаплашдик, балиқ топширмаймиз дедик бошқа қилдик, лекин ундан кейин сиз ҳам бормадингиз-да тўғрими?

А: Икки кундан кейин хабар жўнатдингиз.

Э: Йўқ, ўшандан кейин улар овлатиб юборди-да.

А: Ким овлатди?

Э: Раис нималар овлатди, раислар!

А: Раис овлатдими?

Э: Раис овлатди.

А: Раис овлатган бўлса нимага, нимага хабар жўнатдингиз «кўлдан балиқ чиқмади» деб.

Э: Бир кунда кўл тугади, бир кунда.

А: Қайси Раис овлатди?

Э: Хасанов Мўйдинхон.

А: Қанча балиқ чиқди?

Э: (т–сиз) саккиз юзта балиқ чиқди.

А: (т–сиз)

Э: Тўғри балиқ катта қилди бошқа қилди-ю, лекин (…)

А: Укагинам, Механика заводидан сўрайлик, қандай бориб қолди у ерга балиқлар, Андижон Рыбхозини балиқлари қандай номерли машиналарда Механика заводига борди? (…) Манга нима қиласиз эртак айтиб, хозир сиз манга эртак айтгани келдингизми, а?

Э: Йўқ.

А: Ман хозир, еттинчи кўлдан чиққан балиқларни қаерларга кетганлигини, қандай хазм бўлгани, ҳаммаси қўлимда «карта», картани битта-битта ташласам ўзингиз ҳам тан берасиз, ўзингиз ҳам бехабар баъзи бир холатлардан мани хабардорлигимдан. Ман ўшанда онангизни уйимдан хайдаб чиқарганимда қасам ичганман. Тўй қилганимда пулга қийналганимда Махлиё йиғларди. Ҳа, десам «ўзимизни пулимиз-ку, бориб олиб келайлик деб». Ман айтдим, йўқ дедим, шундай қўймайман дедим, уларни ҳаётини дўзохга айлантираман дедим. Сиз нима деб ўйлайсиз? Ўша сизни балиқ кўлингизга бориб меҳмон бўлган уша танишларим, Кейин ўша ҳалигилар, (т–сиз) (…) “шунақа мани боплаб чув туширди” десам, нима қилармиди–қилишмасмиди, қонуний йўл билан.

Э: Энди мен биламанку кимлар билан танишлигингизни, бошқасини (т–сиз) мен учун прокуратурадан тергов қилиб ревизия чиққан бўлса у ёзиб бошқа қилгандир (т–сиз). Сиз ҳаммасини биласиз-ку. Мен Сизни кимлигингизни биламан чунки мен сизга кўринмасдан, неча марта одам жўнатсангиз ҳам бир марта одам топа олмадими, шу, нимага? Чунки мен ўша одам келиши билан уйда бўлсам ҳам чиқиб кетиб қочиб юрдим, учрашмасдан. Бу одамлар мени кутган бўлса рекет-пекет эмасмикан деб, бирортаси мени ёзмадими–бошқа қилмадимикин (…)

А: Кечирасиз укагинам, рекетни нималигини биласизми?

Э: Йўқ, мен Мўътабар опа, мен айтаяпманда (…)

А: Рекетни нималигини биласизми? Рекетни усуллари қанақалигини биласизми?

Э: Йўқ (…) Сиз айтганингизга айтаяпман.

А: Хозир ман сизга айтиб бераман рекетни нима эканлигини. Ҳеч қанака рекет-пекет қилмаган мени куёвим укагинам. Яна бир такрор айтаман у рекет қилиб борган йўқ. У ўзини пулини сўраб борган. Мана рекетни нимаси, рекетчиларни объекти ўзгани мол–мулки, фуқарони ҳаёти ва соғлиги экан, ўзгани мол–мулкига, ҳаётига ва соғлигига хавф соладиган нарса рекет хисобланади. У сиздан ўзингизни мулкингизни, шахсан сизга тегишли бўлган нимани сўраб бордими, а?

Э: Энди, Мўътабар опа (…)

А: Сиздан сўраяпман, ё мани пулларимни сўраб бордими?

Э: Битта нарсада, Мўътабар опа (…)

А: Йўқ, мани саволимга жавоб беринг диктофонга ёзиб олаётган бўлсангиз ҳам. Сизни пулингизни сўраб бордими, мани пулимни сўраб бордими?

Э: Менда ҳеч бало йўқ-ку.

А: Саволимга жавоб беринг, сизни пулингизни сўраб бордими, мани пулимни сўраб бордими?

Э: Энди билмадим кимни пулини сўраб борди?

А: Нима-а?

Э: Мўътабар опа, сиз билан (…)

А: Нима эртага, гапир, кимни пулини сўраб борди?

Э: Сизникини сўраб борди Мўътабар опа. Энди менга қулоқ солинг, жон Мўътабар опа (…)

А: (т–сиз) Кимникини сўраб борди?

Э: Сизникини сўраб борди. Мени эшитинг, Мўътабар опа, ўша икки кун олдин борганингизда сизга бердимми?

Э: (Учинчи шахс) Э, умуман (т–сиз)

А: Қанча олдинг, қанча олдинг, мандан?

Э: Эллик минг олган бўлсам (…)

А: Тўхта, тўхта эллик мингдан бошқа пул олмадингми?

Э: Йўқ, ман олдим, гапирай мен, Мўътабар опа, бақирманг.

А: Энди тўхта, эллик мингдан бошқа пул олмадингми?

Э: Олдим Мўътабар опа, жон Мўътабар опа, менга унчалик бақирманг ёнингизда турибман.

А: Ҳа.

Э: Мен қанча десангиз шунча қилиб бераман Мўътабар опа, мени сизга ёмонлигим йўқ, лекин хозирга келиб ундай қилиб бундай қилмайлик-да. Мана шу менга керак бўладиган хужжатни мен сизга биламан ҳаммасини қилиб бераман.

А: Қанча, қанча?

Э: Хозирча бир миллионга келишганмизми?

А: Қанча, қанча пул олинган эди?

Э: Уч юз минг.

А: Кейингилар-чи, баҳоналар борми?

Э: Поддержкаларингиз бор, поддержкаларингиз бор, лекин Мўътабар опа мени унчалик нима қилманг, борини келишган бўлсак, мана балиқ ҳам бўлмади, бошқаси бўлмади, лекин шуни сизга қилиб бераман деяпман-ку.

А: Манга балиқ бўлмади деган баҳонани яна қайтиб гапирманг деяпман. Балиқ Механика заводига сотилган. Механика заводида ишчиларга ойлик маош қилиб тарқатилган. Лекин сизларга керак бўлса кўрсатаман. Ман, ман қасам ичиб қўйганимдан кейин ташлаб қўядиган ахмоқ эмасман. Ман ишлайман, Ман сани синдираман, йўқотаман деб қасам ичганимдан кейин ўшани йўқотадиган (т–сиз)

(телефонда сўзлашув, мавзудан четлашиш)

Э: (учинчи шахс) Мўътабархон кечиринг, жон синглим, кечиринг (…)

А: Одам-ку кечирилади, қачон кечирилади, ўша ҳақиқатни тан олиб нима қилганида-да, мисол учун-чи мана–ман деган ашаддий гуноҳни қилганлар хам «Эй худо ман мана бу гуноҳни қилдим, мани кечиргин” деб худодан кечирим сўрайди-да. Лекин борганда ҳам айтмадим–ку рекет қилди деб фалон–пистон деб, мана рекетни нимасини ўқиб бердим, ҳаққини талаб қилиб борган рекет хисобланадими, а?

Э: (учинчи шахс) Энди бу ҳам довдираб оғзига келганини гапириб юрибди–ю сен ҳақингда. Сиз олиб олавермангда ўзингизга (…)

Э: Мўътабар опа энди бир марта, минг нима қилсангиз ҳам, бола–чақамни нимаси… ўша минг нима қилсангиз ҳам (…)

А: Бола–чақангизни ўйлайдиган бўлсам сиз бола чақага егизаётган пайтингизда виждонингиз қийналмадимикин,а?

Э: Ўша пайтда мен (т–сиз)

А: Ўша пайтни айтмаяпман, ё сиз айтинг Механика заводига ўша кўлдан балиқ олиб борилмади денг.

Э: Бўпти, Мўътабар опа, хозир битта нарсани айтаман, лекин буниям айтаман. Механика заводини ҳам, лекин мени сиз мени кечиринг (т–сиз) гаплашайликда. Кейин мен сизни ўша Механика заводини нима қилаверамиз, гаплашамизда буни. Лекин мени мана буни бир марта бўлсаям кечиринг, лекин кейин сиз ўша нарсаларни ман Билан (…) аммо менга нима десангиз, тўғрисида, мен ўша нарсани билмайман. Агар балиқни олиб борган, бошқа тақдиримда ҳам у ердан ҳеч қандай балиқ олинмаганда, Тошкентдан олиб келиб топширганман-да, ё майли буни кейин гаплашайлик (…)

А: Ман битта гап айтайми, а? Раисни … раисга берган икки миллионни узиш учун (…) икки миллионни узиш учун Тошкентдан балиқ олиб келиб эмас, кўлдан балиқ бергансиз.

Э: Мен Тошкентдан олиб келганман, менда хужжатлари ҳам бор Тошкентни балиғини.

А: Тошкентдан ташилган бўлиши мумкин, манда, манда буни чиройли хужжатлари бор. Керак бўлса сиз уни наҳот шу одам Мўътабар опага шу маълумотни олиб келиб берган бўлса деб ҳайрон қоласиз. Механика заводида ишчиларга ведомост учун кўлни балиғи, мани пулимга боқилган балиқларни кетганлигини-чи, шундай одам айтиб берган-ки «тахтангиз» чиқади. Ўша пайтда, ҳалиги энди янги бошлаган пайтингизда. Сиз ўйламанг, Хусан ака айтдимикин деб, Хусан акангиз Билан ўзи яқинда ярашиб олдик (т–сиз).

(телефонда сўзлашув, мавзудан четлашиш)

А: Нима бўляпти энди ўйин бўлиб–бўлиб охири.

Э: Ўйин энди, ревизия бўляпти.

А: Онангиз бу ерга келиб “Аҳмадуллолар ўзи бир фалон деди пистон деди” деб нима қилмоқчи бўлганда ман айтганман, “Икки дунёда ҳам Аҳмадулло ака мен ҳақимда салбий фикр айтмайди, бу гапингга палон нарсани ебсан, санлар ўзинглар қилиб қўйган нимангни энди бунақа қилиб йўлга тушибсан” деб айтганман. Аҳмадулло ака билан мани уришган, талашган жойим бўлмаган, ман уни поддержка қилар эдим, тем более, тем более мани пулими еб кетган ўғри каззобни аризасига биноан уни ковла-ковла бўлаётганидан кейин гарантия синдириш гарантия эди.

Э: Энда яхши бўлайлик, энди (…)

А: Нима бўлади энди хозир яхши бўлиб, нима қила оласиз яхши Бўлиб, ковла-ковла бошланган Аҳмадулло акада.

Э: Энди, Мўътабар опа тўғрисини айтсам Аҳмад акага айтдим-да мен ҳам. Иккаламиз ҳам ҳалигидаймиз, ман ҳам қарши чиққан бўлсам, энди уруш бошлангандан кейин мен ҳам нима қилишим керак, шуни қилдим, энди хозир мана шу нарсани ёзиб ҳам бошқа қилиб бераман энди қўлимдан келганча ўша ердан олиб чиқиб кетаман (т–сиз) боригаям у ҳам ҳақиқий пулимни қайтараман деди, энди эркакча келишиб бошқа қилишимиз мумкин (…) энди Аҳмад ака кўчамдан қилиб бераман бошқа деди мен йўқ деб битта (т–сиз) билмайман эртага. Яна хозир бировни кутиб жичча кеч қолдим, тўғриси хозир уйимда ҳам хозир ҳалигинақа нарса, очиғини айтсам хозир қаерга келишимни Уйимдаги ҳам бошқаси ҳам билмайди, неча кундан бери нима бўлаётганини ўзим биламан. Энди (…)

А: Масалан Тожибоевани эркатойи бўлиб юрганингиз билан хозирги юришингизни фарқи бор эканми? Борми фарқи, а?

Э: Бор, бор (…) мана терговда бошқада мани қанча ҳимоя қилдингиз мана (т–сиз), бошқа бўлдим, лекин охири балиғим яхши чиққанда бунақа ишлар бўлмас эди-да Мўътабар опа мана бошқалардан хулоса, қарзга кириб ўтира олмай қолдим-да ўша ерда (…)

А: Яна, яна ўша эртакни айтмайликда, агар ҳақиқатан ҳам балиқ холат ўшандай бўлганда эди сиз мандан қочиб юрмаган бўлар эдингиз. Дод деб келар эдингиз, “Мўътабар опа шунча сарфларингиз, шунча харакатларингиз мана бундай бўлди, жон опа мана шундай бўлди ўғирлатиб юбордикми экан, нима бўлди экан?” деб қочмасдан келган бўлар эдингиз.

Э: Бир икки кун ўтиб кетгандан кейин қўрқиб кетдим-да, тўғрисида энди ўзим-ўзимга (т–сиз) бошидан айтганда балиқ ҳам ҳалигидай эканда (…)

А: Йўғ, мани унақа беш миллион ўн миллион деган гапларга эмас, балки унақа беш миллион ўн миллионлик даромад бўлмаслигини билар эдим. Сизга беш миллион, менга беш миллион, лекин кутилган нарсадан ўндан бири ҳам йўғлигига нафратландим ман, кутилган нарсадан. Чунки бошқа ҳамманикига қараганда фақат сизники зўр эди. Ё нотўғрими, а? Мана ўша Тошкентдан келган одам ҳам айтган эди, “Қанақа поддержка керак бўлса қўллаб қувватлайман” деб. Кўпчилик ўйлаган эди: «Мўътабар Тожибоева балиқ боққан эди. Балиғидан олган даромадга кейин «шикарный» тўй қилди» деб. Шарманда бўлганимдан бехабар. Эркак эркаклигича қолиши керак, айниқса аёлга нисбатан ифлослик қилишни эркак киши ўйлаш керак. Мана Хусанбой акангиздан оддий пример. Ман мақтанмайман, лекин худони қудрати билан манга нисбатан ҳиёнат қилган бирор бир одам ҳали кўкариб бир нима бўлиб кетганини ҳали кўрмадим, бирорта одамни. Ўша пайтда кўкарганмиди Рустам ака? Абдуқаҳҳорлар айтганмиди сизга “Мўътабар опанг (т–сиз) йиғиштириб қўямиз, фалон-пистон, аралашма” деб? Мана ман худога шукр Абдуқаҳҳорни айлантириб юриб савалаяпман ўша гапи учун. Ҳа бугун у Андижон вилоятини манна–ман деган адвокати, ман Марғилондан бориб туриб Андижон вилоятини мана ман деган адвокатини судларда бир пул қилиб келдим. (т–сиз) нимага уларни гапи гап бўлади холос-у, улар осилганини кўрсангиз тахтангиз чиқади, бир тийин, бир тийинлик одам ўша бир тийин.

(телефонда сўзлашув, мавзудан четлашиш)

А: Гваделупани йўқотмагунча душманларимизни йиғиштириб турамиз дегандек, а?

Э: Гваделупа қаерда қолди, яқинда чиққан бекорчи кино-ку. Ўша ҳалиги, жангда барибир у томон ё бу томон бўлиб туриб, кейин келишиб туриб бошқа томонга ё у томонга қараб (…) (т–сиз).

А: Тўғриси қанча пул олиб келдингиз?

Э: Хозир олиб келдим кейин яна нима қиламан-у, уч юз эллик минг пул олиб келдим хозир, лекин эртага худо хоҳласа бўлади, бугун ўзи бўларди (т–сиз).

А: Нимани сўраётган эдингиз ҳали, хужжат-ми, нима эди у, хужжатми бир нарса дедингиз, телефон жиринглаб гап узилиб қолди, бир кўрсатиб манга беринг, нима ўзи у?

Э: Йўқ, у, кейин нима қилармиз уни.

А: Сизга дарс бўлдими-бўлмадими?

Э: Бўлди, бўлди.

А: Жуда (т–сиз) жуда-ям зўр қўлга тушиб қолган эдингиз-у (…) Хўп, эртага қанча олиб келасиз?

Э: Энди Мўътабар опа, тўғрисини айтсам икки юз эллик мингча олиб кела оламан, опа. Эртага бу аниқ бўлади.

А: Қолганини кейин қайтариб берасиз.

Э: Энди қилиб бераман-да кунини айтсангиз бўлди.

А: Хўп, эртага олиб келсангиз тилхат ёзиб берасиз, «Фалонча қарзим қолди, фалонча муддатда қилиб бераман» деб.

Э: Энди Мўътабар опа бир нима қиласиз-да ўзингиз?

А: Нима қиламан?

Э: Бу аҳмоқларга ҳам қилиб бераман деб у ҳам (…) қийналяпти барибир.

А: Хўп, қолганини қилиб беришга икки ой етадими, етадими?

Э: Қанча қилиб бераман?

А: Яна қанча дейсиз,а ? Бугун неча число?

Э: Беш.

А: Октябрь.

Э: Октябрь ойи.

А: Ҳа хўп, ана сизга ўттиз биринчи декабргача срок, бўлаверадими?

Э: Бўлаверади.

А: Эртага аниқ олиб келасиз-а наригисини?

Э: Эртага етказиб келаман наригисини, хозир уч юз эллик минг олиб келдим. Олти юз бўладида. Бўлди шу билан кечирдингизми?

Э: (Учинчи шахс) (…) (т–сиз)

А: Йўқ, манга қаранг битта гап-да, сиз ҳам қанака аҳволда келган эдингиз-ку. Бу ҳам қанақа аҳволда келовди мани олдимга, а!? Қилинган ёрдамлар, қилинган поддержкалар, кўллаб қувватлашларга сизларни қилган жавобларинг бўлди–да икковингизни ҳам.

Э: (Учинчи шахс) Мани нимага эслаб қолдингиз?

А: Эсдан чиққани йўқ, хўп хозир ман мисол учун Отабекни кечиришим мумкин (…). Лекин мани эсимдан ҳеч қачон чиқмайди бу нарса.

Э: Бомба қилиб юборар эканда.

А: Ҳа-а, злопамятный!

Э: Ҳа, ҳа. (т–сиз) Аҳмадулло ака ҳам неча кундан бери тўғриси «қўрқитяпти энди, қўрқитади-да (…) мани у бўласиз бу бўласиз (т–сиз) (…) олдига кирган.

А: Йўқ, улар қўрқитмайди, улар қўрқитишмади. Ман мана бу Ирландияга кетгунимча (…) ўтган сафар ўқитдимми компютердагини?

Э: Йўқ.

А: Ўқитмадимми?

Э: Гапирдингиз, ўқитмадингиз аммо.

А: Ўқиб бермадимми?

Э: Ўтган сафар келганимдами?

А: “Мана бу, мана бу статьялар билан жиноят иши қўзғатилсин” деган талабномамни ўқитмадимми? Айтдимми?

Э: Гапирдингиз.

А: Ҳа, улар, уларни қўрқитиб нима қилмаган эди Отабек, Ирландияга кетгунимча комплект хужжат қилиб ҳамма ёққа тарқатиб кетардим, қайтиб келгунимгача уже ош пишиб бўлар эди.

Э: Йўқ у кеча ҳам (т–сиз) чиқиб айтдики «сани бир мартага бўлса ҳам турмага тиқиб, бориб қалайсан энди»-деб (…)

А: Ҳа, уни айтдим, уни айтдим. Чунки мен сизни келишингизга рози бўлмадим-ку тўғрими?

Э: Тўғри, тўғри.

А: Ман айтдим, айтиб қўйинглар бориб дедим, бир каррага турмага тиқиб дедим, бориб «ҳолинг қалай? Мўътабар Тожибоевани пули ширин эканми? Тожибоевани пули хазм бўлар эканми?» – деб бир каррага сўрайман дедим. Шуни айтдим.

Э: Йўқ, майли уни айтибсиз-ку барибир ҳалиги, ўша пулни олганда у, ҳалиги икки миллионни. Олган-у, ҳозир энди ҳалигиндай қилиб туриб (т-сиз) энди қўрқитиб у деб – бу деб.

А: Агар сиз честный ўйин ўйнаганингизда ўша масалангиз ҳам ечимини топиб кетиши мумкинлигини биласизми? Аллақачон ечимини топиб кетган бўларди, агар честний ўйин ўйнаганизда . Ё нотўғрими, а?

Э: У нарса бўларди-ю, энди ўша бизни кўнглимдан ўтиб қолди, Мўътабар опа. Масалан, мен сизга ундан олдим деб нима қилганим йук, даже келиб–кетиб юрдим мана, неча марта келдим, сиз бордингиз деб мана, унақаси йўқ эди-да, фақат шу (…)

А: Агар честный турилган бўлганда ўша Аҳмадулло акани ҳам проблемаси ечилар эди, сизники ҳам, Хусанбойники ҳам ечилар эди. Мана-да мисол учун айтганман-ку Махлиё «бориб пулни олиб келайлик ая, тўйга қийналяпмиз» деганди, ман “йўқ, тўйга худо етказади, тўхтаб турасан. Ҳали у Отабекни қопқонга тушган сичқондек эзиб ўйнайман дедим” (т–сиз) Отабек, ўша сиздан нима қилмоқчи бўлган пулни қайтармоқчи бўлган эди, ман айтдим “Йўқ манга Отабекни пули (…) ман сарфлаган пулим ҳам керак эмас, ман Отабекни ҳаётини ҳароб қилиб хузур қиламан” дедим. Ҳам эшигингизни тагида мелисалар тикка туриб “Келиши билан қамайман” деб нима қилиб туришган пайтдаги қилган қўллаб қувватлаганимни бундай олиб қўймасликларинг керак эди. Хеч бўлмаса шуни айтганимни қилмайсиз (…) энди жуда кўп гапларингиздан, нималарингиздан хабарим бор, кимларга нималар деганинингизни. Судни раисини нимага олиб келиб Рыбхозга олиб келиб мехмон қилмоқчи бўлганимгача гуллаганларингиз бор. Сизни кўп гуллаган нималарингиз бор. Бўпти майли.

Э: Кечиринг (т–сиз)

А: Кечирган-кечирмаганимни жавобини эртага айтаман. Бўлаверадими?

Э: Бўпти, эртага келамиз.

А: Бўпти, майли, бўпти.

(шовқин, тушунарсиз)

Э: Телефон қиламан.

(ИЗОҲ: Бу 6-октябрь кунги 28–30 минутлик сухбат ёзилган сценографик ёзувда гап сўзлар орасида 40 та тушунарсиз (т–сиз) ва 41 та 3 нуқта (…) белгилари қўйилган.

Жаъми 81 та тушунарсиз (т–сиз) ва 3 нуқта (…) белгиларидан 23 та тушунарсиз (т–сиз), 31 та 3 нуқта (…) белгилари, жаъми 54 та белги эркак киши гаплари орасида, 17 та тушунарсиз (т–сиз) ва 10-та 3 нуқта (…) белгилари, жаъми 27 та белги аёл киши гаплари орасида келган.)

МАҚСАД: Фоноскопик экспертиза ўтказишни талаб қилиш керак ва экспертиза олдига қуйидаги саволларни қўйиш керак:

1. 6-7-октбрь кунларидаги сценографик ёзувлардаги сухбатларда мантиқ фикрлаш шаклланганми?

2. Товламачилик қайси сўзларда ифодаланади?

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.