Мўътабар Тожибоева шунчалар хавфли жиноятчими?!!

прокуратура

Бу саволни Мўтабар Тожибоева хибсга олинганидан бир хафта кейин, яъни 14–октябрь кунги Фарғона вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Б.Маматовнинг Фарғона вилоят МҲХ бошқармаси бошлиғи А.Қурбоновга ва Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Иноғомовга ёзган алоҳида топшириғи билан танишгач ҳар қандай инсон бериши мумкин:

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

Алоҳида топшириқ

“… Шунга кўра тажрибали тезкор ходимларни жалб қилиш орқали қуйидаги тезкор-суриштирув ишларини амалга ошириш лозим.

1. Марғилон шаҳрида 2000 йилда “Ўтюраклар” Клубининг таъсис этилиши ва уни ташкил этганда ташаббускор бўлган шахслар, ташкилотнинг бошқа аъзоларини доираси, ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари, молиявий таъминоти манбаини аниқлаш лозим.

2. Тожибоевани ушбу ташкилот рахбари сифатида фаолияти, қайси даромад манбаи эвазига тирикчилик қилиб келаётгани, унинг Республика худудидаги ва хорижий давлатлатлардаги нодавлат ташкилотлар билан алоқаси аниқланиши лозим.

3. М.Тожибоевага ҳайрихоҳлик билдириб, у билан мунтазам равишда алоқада бўлиб турадиган шахслар, уларнинг М.Тожибоева жиноий фаолиятига алоқаси қай даражадалигага баҳо бериш керак.

4. Фуқаро М.Тожибоева “Ўтюраклар” Клуби рахбари сифатида ташкилот номи билан ниқобланиб, фуқароларни қўрқитиши, алдаш, уларни ишончига кириб, моддий маблағларини қўлга киритиш билан шуғулланиб келганини инобатга олган ҳолда, уни Тоҳир Мамадаминов ва Аҳмадулло Абдуллаевлардан ташқари яна кимларга нисбатан тайзиқ ўтказиб, уларни манфаатларига моддий ёки маънавий зарарлар етказганлиги, тухмат ва ҳақоратлар уюштирганлигини аниқлаб, уларни терговга жабрланувчи сифатида жалб қилиш лозим бўлади.

5. М.Тожибоеванинг жиноий фаолиятига ҳар томонлама моддий ва маънавий кўмак берувчи, унга маълумотлар йиғиб берувчи ва шундай харакатлар қилишга даъват қилувчи шахслар доирасини ҳамда улар тўғрисида тўлиқ маълумотларни аниқлаш лозим.

6. М.Тожибоевани ноқонуний равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, солиқ идоралари томонидан назорат қилинмайдиган даромад олиши тўғрисидаги маълумотномаларни текшириб, унинг атроф туман-шахар ва вилоятларда тадбиркорликнинг қайси тури билан, қим билан ҳамкорликда ёки кимни номи билан даромад олиб келишини аниқлаш лозим.

7. М.Тожибоева номида қўшимча турар- жой, автоулов, банкларда ҳисоб рақамлари очилганлигини аниқлаб, уларни кейинчалик сотилишини тўхтатиб туриш ва хатлаш мақсадида тергов органига тўлиқ маълумот бериш.

8. Унинг Республикамизда ва Республикамиздан ташфарида фаолият кўрсатиб келаётган ҳар ҳил диний ақидапарастлик оқимларига алоқаси, уларнинг давлат тузумига қарши олиб бораётган харакатларига моддий ва маънавий кўмаклашувини аниқлаш лозим.

9. Ўзи томонидан мунтазам равишда митинглар, пикетлар уюштиришининг мақсади, сабаблари, уни орқасида турган кимсалар ва уларнинг бу харакатларидан манфаатдорлик даражасини аниқлаш лозим.

10. М.Тожибоевани қизи Маҳлиё Акрамова, куёви Мурод Акрамов ҳамда опаси Мухаррам Тожибоева ўзаро муносабатлари, уларнинг М.Тожибоева жиноий фаолиятига қай даражада алоқадорлигини аниқлаб, уларни харакатларига ҳуқуқий бахо бериш лозим.

11. Улуғнор туманидаги Андижонбалиқ АЖга М.Тожибоева билан бирга дам олиш учун келиб юрган шахсларни доирасини аниқлаб, терговга жалб қилиш лозим.

12. Ушбу балиқчилик хўжалигида М.Тожибоева тадбиркорлик фаолияти билан қачондан буён шуғулланиши , олган даромадлари тўғрисида маълумот тўплаш лозим бўлади.

Мазкур топшириқ юзасидан сифатли ва ҳар томонлама тезкор суриштирув харакатини амалга ошириб, унинг натижалари ҳақида 25–октябрь кунга қадар ёзма равишда вилоят прокуратурасига маълум қилишингизни сўрайман.

Фарғона вилоят прокуратураси иқтисодий жиноятчилик ва
коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи: Б.Маматов”

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.