Ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева очлик эълон қилган

ferg

Фарғонадаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи «Ўтюраклар клуби» раҳбари, «Фуқаролик ҳуқуқи» халқ ҳаракатининг ташаббускори Мўътабар Тожибоева ўзининг қонунга хилоф равишда ҳибсга олинганидан норози бўлиб очлик эълон қилган.

– Бугун Тошкентга чиқиб кетишим керак, лекин у ерга етиб бораманми, йўқми – буни билмайман. Ҳозирданоқ ортимдан бир неча машиналарда пойлоқчилар юришибди. Лекин мен қамалишдан қўрқмайман. Мен Тошкентдаги судда мени қирғиз мухолифатини қўллаб-қувватлашда, халқни қуролли қўзғолонга даъват қилишда айблаётган давлат қораловчиси Анвар Набиевнинг гапларини ўзимга нисбатан туҳмат, деб ҳисоблайман.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева Ирландия давлатида бўладиган ҳуқуқ химоячилари анжуманига жўнаб кетиш арафасида ҳибсга олинганди. У 7 октябрь куни журналистлар билан суҳбатда, ўзининг кечқурун Тошкентга жўнаб кетиши ҳақида ҳам гапирган.

– Бугун Тошкентга чиқиб кетишим керак, лекин у ерга етиб бораманми, йўқми – буни билмайман. Ҳозирданоқ ортимдан бир неча машиналарда пойлоқчилар юришибди. Лекин мен қамалишдан қўрқмайман. Мен Тошкентдаги судда мени қирғиз мухолифатини қўллаб-қувватлашда, халқни қуролли қўзғолонга даъват қилишда айблаётган давлат қораловчиси Анвар Набиевнинг гапларини ўзимга нисбатан туҳмат, деб ҳисоблайман.

Тўғри, мен қирғиз мухолифатини қўллаб-қувватлаганман. Қолаверса, мен фақат тинч намойиш ўтказиш тарафдори бўлганман. Менимча, улар акромийликда айбланган тадбиркорларнинг гуноҳсизлигини исботловчи ҳужжатлар менда мавжудлигини айтганимдан кейин чўчиб қолишган,- деган эди Мўътабар Тожибоева.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси журналистлар билан суҳбатлашганидан сўнг кеч соат 22 ларда ҳибсга олинган. Унинг қизи Маҳлиё Пўлатованинг айтишига қараганда, Мўътабар Тожибоеванинг Марғилон шаҳридаги квартирасига ўндан ортиқ формали ва формасиз кишилар бостириб киришган.

– Ташқарида ҳам бир қанчаси кутиб туришганди, қанча одамнинг келганини аниқ ҳисоблай олмадим, лекин кўпчилиги машинада эди, – дейди Маҳлиё Пўлатова.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Мўътабар Тожибоевани ҳибсга олишгач, унинг ҳамда қизи яшайдиган квартираларни ҳеч қандай ордерсиз тинтув қилишган ҳамда уйдаги иш қоғозлари ва компьютерни олиб кетишган.

Мўътабар Тожибоеванинг яна бир адвокати Дилафрўз Назарованинг айтишига қараганда, ҳуқуқ ҳимоячисини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-модда, 2-қисми «б» банди (ўта ҳавфли жиноятчи томонидан содир этилган товламачилик, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади – «Фарғона.Ру» АА изоҳи) билан гумонланувчи сифатида ҳибсга олишган.

– Мўътабар опани 3 нафар адвокат ҳимоя киляпмиз. Лекин ҳимоямиздаги одам ёнига кириш жуда мушкул, бу эса бизнинг ишимизга жиддий таъсир қиляпти, – дейди Дилафрўз Назарова.

Мўътабар Тожибоева ўзига нисбатан туҳмат бўлаётганлиги, унинг ҳимоя ҳуқуқи бузилаётганлиги, ҳимоячилари билан учрашишга йўл қўйишмаётганлиги сабабли ҳибсга олинган вақтидан бошлаб очлик эълон қилган. Орадан бир неча кун ўтиб, Мўътабар Тожибоеванинг аҳволи ёмонлашган ва «тез ёрдам» машинаси келиб, унга тиббий ёрдам кўрсатган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Мўътабар Тожибоеванинг ҳибсга олинишида Андижон воқеаларининг алоқаси йўқлигини, у товламачиликда гумон қилиниб, ушлаб турилганини ва унинг айбини исботловчи қатор ҳужжатлар мавжудлигини айтмоқдалар. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари эса Мўътабар Тожибоеванинг чет элдаги анжуманга юбормаслик, Андижон воқеалари ҳақидаги ҳақиқатни яшириш, қолаверса унинг қўлида акромийликда айбланган тадбиркорларнинг айбсизлигини исботловчи қандай ҳужжатлар мавжудлигини аниқлаш учун ҳибсга олинган, дея ҳисобламокдалар.

http://uzbek.fergananews.com/article.php?id=147

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.