2005 йил 7-октябрь кунги сухбатни сценографик ёзуви
«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!
Жиноят иши 1-жилд 285-вароқ
(ИЗОҲ: 6 ва 7 октябрь кунларидаги сухбатларни сценографик ёзувларидаги Отабек исмли йигит аслида менга қарши расмийлаштирилган жиноят иши материалларидаги сохта жабрланувчи Тохир Мамадаминовдир)
СЦЕНОГРАФИК ЁЗУВ
Э: Ўша ерда ёқинг дейишди.
(Мавзуга доир бўлмаган сухбат)
А: Келинг, келинг, қалайсиз? Соғликларингиз яхшими? Ҳа, нима бўлди?
Э: Олиб келдим (т-сиз) ҳа энди бағига яна кўрамиз-у.
А: Келинг бўлмаса, бўлинг тез–тез ман хозир Фарғонага бориб келишим керак (т-сиз).
Э: Хат-пат олиб келган (…)
А: Ҳа бўпти олиб келинг.
Э: Отабек! Олиб келдингизми ҳалиги хатларни ҳаммасини (…)
(Мавзуда доир бўлмаган сухбат)
А: Қалайсиз, тузукмисиз? Кеча яхши ухладингизми? (кулади) Нима қилдингиз? Ёздингизми ҳалигини?
Э: Ёздим.
А: Гаплашдингизми раис билан?
Э: Раис билан гаплашмадим.
А: Ревизор билан-чи?
Э: Ўшани бир (…)
А: Йўқ буни хозир Фарғонага эртага кетишим бўйича битта нарса олгани нима қиламан. Қайтиб келганимдан кейин расмийлаштирилаверади.
Э: Энди, Мўътабар опа, бу, битта нарсада. Бу ҳақиқатдан ҳам нозик масала, мана масалан бу (т-сиз) бўлган бошқа бўлган, лекин иккаламиз нима қиламиз (т-сиз)
А: Ман Ирланадияга бориб келганимдан кейин, тўртталамиз ўтириб, эркакчасига гаплашамиз, бўлаверадими?
Э: Бўлаверади-ку (т-сиз) мандан олдин терговчига олиб бориб берадиган бўлса ҳамма ёқ менга тушади-да у.
А: Хўп, шунинг учун ҳам бу шу ерда қолиб туради.
Э: (Учинчи шахс) Хўп, повесткага, повесткага келиб бунга халиги, қўзғатилган-ку (т-сиз) бунга повестка келибди, ўшанга бу қўрқаяпти эканмиш, «мани барибир ҳалиги (…) аҳволга тушиб қолганман (т-сиз)
А: Хўп, тўққизга чақираётган бўлса касалхонага ёта оласизми? Касал бўла оласизми,а?
Э: Бир нарса қилармиз, лекин тўққизга чақирди (…) Бормаслигим ҳам мумкин (…)
А: Ҳа, бормасангиз кейин мажбурий тартибда олиб кетади.
Э: (учинчи шахс) Кейин манга ҳам претензия қилмайди–да, «айтгандим сизга, у – бу, манга хозир (…)
А: Хозир тушунтира олдимми? Сиз хозир бормайдиган бўлсангиз, мажбурий тартибда олиб кетади. Мажбурий тартибда олиб кетганидан кейин тергов тугагунга ўтирасиз.
Э: Энди хозир мана буни кўрсатибди.
А: Йўқ, шунинг учун хам «Абдуллаевга нисбатан ҳеч қандай адоватим йўқ, хусуматим йўқ деб ёзсин» деб нима қилдим, бўлмаса ман айтишим мумкин эди, «давай, тухмат қилавер, нима дейди олмаган эдим бу пулни десин ё олмаган эдим десин, ё у бўлсин бу бўлсин» деб нима қилишим мумкин эди, тўғрими? Шунинг учун ҳам ман айтаяпман, ман Ирландияга кетмаганимда, ўзим ҳаммасини тепасида турар эдим, ёпилинарди, энди бу масала бунақа бўлиб қолди, шунинг учун сиз унгача касал бўлиб туринг! Ётиб тура оласизми касалхонада?
Э: Айтдим унга учрамадим у айтяпти менга битта (т-сиз) ёзиб бер (т-сиз), одам жўнатиб нима қиляпти экан, бошқа қиляпти экан, шу унга айтибди, что битта қоғоз бериш керак экан, энди пулим ҳам мана шу холос-да бошқа берадиган пулим ҳам йўқ ўшани берса (…) энди уни ҳам чақиряпти-да, уни чақираётгани нимаси уни олиб бориб туриб кўрсатиш керак.
Э: (Учинчи шахс) Пул талаб қиляпти экан «Халигини бериб туринг (т-сиз)
А: Хозир, шу битта йўли – раисга ҳалиги гап,. Умуман раисга ҳам, бошқага ҳам, сиз касалхонага тушасиз, касалхонада ётган пайтингизда сизга нисбатан нима қиладиган (…) нимани ҳеч қанақа имконияти бўлмайди, кейин, ундан кейин ман келганимдан кейин тўққизга чақираётган бўлса ўн кун касалхонада ётган бўлсангиз ҳеч нарса қилмайди, баҳонада дам олиб оласиз, унгача ҳам кейин қайтиб келганимдан кейин ўтириб ҳаммамиз разбор қилиб оламиз, шу!
Э: Сизга ҳам тегишли гапимиз бор-да.
А: Вазиятдан (…) Хозир! Қандай усул билан ҳамма соғ-омон чивиб кетишни йўлини ахтариб ўтиш керак. Чайиб бўлгансизлар, ҳамма ёвни харомини чиқариб, тушундиларингми?
Э: (т-сиз)
А: Шу, хозир сизга шу. Касал бўласиз, ўн кун бирорта касалхонада давлениянгиз кўтариладими, юрагингиз ёмон бўладими ётиб турасиз, эплай оласизми? Эплай олсангиз шуни эплаб туринг, кейин ман келганимдан кейин Ким қандай усул Билан бу вазиятдан чиқиш йўлини нима қиламиз.
Э: Энди опа, у ҳам нима қиляпти-да талаб қилаяпти-да (т-сиз)
А: Раис талаб қилаётган бўлса, эрталаб касалхонага тушсангиз, саккизинчидан раис сизни топа олмайдими?
Э: Топа олмасликка-ку (…)
А: Йўқ, топа олмайдими раис? Топа олмаса сўрай олмайдими, а? (…) Бўпти-да! Тушундингизми? Шу!
Э: Тушуниб олдингиз-а, опани?! Кейин манга нима қилманг.
А: Келганимда ўйлаб кўрамиз. Қандай усулда нима қиламиз, қандай усулда чиқиб кетилади, керак бўлса бирортасидан илтимос қиламиз келганимдан кейин. Хозир ман унгача (…) ман ўзи эртага йўлга чиқишим керак, ман бу масалалар билан нима қила олмайман. Келишдик-а, бўлдими? Кетдик бўлмаса ман ҳам сизлар билан нимага (…)
Э: Пияда келганман (т-сиз) Отабек чиқиб тур бўлмаса (т-сиз)
А: Ўттиз биринчи декабрь дедим. Уч ой, тўлиқ уч ой. Ўттиз биринчи октябрь демадим, ўттиз биринчи декабрь дедим.
Э: Йўқ, ман уни демадим, жичча енгилроқ (…)
А: Қанака енгилроқ? Мисол учун, (…) қанча?
Э: (т-сиз)
А: Пулни биз кейин гаплашамиз, келганимдан кейин. Бўлаверадими? Бу битта жойи борки масалани, ҳали мана бу атрофингиздаги шалтағларни тозалашга ҳам қиладиган бўлсам, бу камроқ дейишингизни хожати ҳам қолмаса керак. Тўғрими? Шу. Бўпти, ман хозир сизлар билан ана бу ерга чиқиб келаман бирга.
(ИЗОҲ: Бу 7-октябрь кунги 5-6 минутлик сухбат ёзилган сценографик ёзувда гап сўзлар орасида 15 та тушунарсиз (т-сиз) ва 17 та 3 нуқта (…) белгилари қўйилган.
Жаъми 32 та тушунарсиз (т-сиз) ва 3 нуқта (…) белгиларидан 14 та тушунарсиз (т-сиз), 11 та 3 нуқта (…) белгилари, жаъми 25 та белги эркак киши гаплари орасида, 1 та тушунарсиз (т-сиз) ва 6 та 3 нуқта (…) белгилари, жаъми 7 та белги аёл киши гаплари орасида келган.)
МАҚСАД: Фоноскопик экспертиза ўтказишни талаб қилиш керак ва экспертиза олдига қуйидаги саволларни қўйиш керак:
1. 6-7-октябрь кунларидаги сценографик ёзувлардаги сухбатларда мантиқ фикрлаш шаклланганми?
2. Товламачилик қайси сўзларда ифодаланади?
(ИЗОҲ: 1 жилд 14-вароқдаги 7 октябрь кунги баённомага кўра тергов гуруҳи Киргулидан мани уйимга 22-02да йўлга чиқишган. Киргулидан уйим узоғи билан 10 минутлик йўл.
Диктофон Хусан Рўзиматовда бўлган.
Тахминан 22-15дан 23-50гача диктофон ёниқ бўлган, яъни 1 соат 35 минут)
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish