Акрамов Муродни хонадонида тинтув ўтказиш тўғрисида қарор

прокуратура

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

Жиноят иши  1–жилд. Иш вароғи – 18

Тинтув ўтказишга рухсат бераман
Фарғона вилоят прокурорининг 1-ўринбосари: О.Аҳмаджонов

Қ А Р О Р

Тинтув ўтказиш тўғрисида

2005 йил 7–октябрь Фарғона шаҳри

Фарғона вилоят прокуратураси иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси Б.М.Маматов, М.Тожибоевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши материллари билан танишиб чиқиб қуйидагиларни

А Н И Қ Л А Д И М:

2005 йил 7–октябрь куни ўтказилган навбатдаги тадбир давомида Тожибоева И. фуқаро Мамадаминов Т.И.дан талаб қилган 1 млн.сўмдан 250 минг сўм пулларни таъмагирлик йўли билан ўз уйида олган вақтида ушланган.

Жиноят иши тергови давомида (!!!) Тожибоева М.ни куёви Марғилон шаҳри Зуҳро кўчаси 31–уй 40–хонадонда яшовчи Акромов Мурот билан яшашлиги аниқланган (!!!)

Тергов зарурати туфайли Тожибоева М.ни куёви Акромов М.ни хонадони ва бошқа хоналарда ишга алоқадор бўлган, М.Тожибоевани жиноятини кўрсатувчи нарса ва хужжатлар бўлиши мумкинлиги ҳақида етарли асослар мавжудлигини, уларни топиш заруриятини назарга олиб Ўз.Рес.ЖПКнинг 158, 159, 161 ва 164–моддаларини қўлланиб

ҚАРОР ҚИЛДИМ:

1. Мазкур жиноят иши бўйича Марғилон шаҳри Зуҳро кўчаси 31–уй 40–хонадонда истиқомат қилувчи 1982 йилда туғилган фуқаро Акромов Муротнинг уйида ва ёрдамчи хўжалик хоналарида тинтув ўтказилсин.

2. Бу ҳақда унга эълон қилиниб, қарорнинг нусхаси топширилсин.

3. Қарорнинг нусхаси вилоят прокурорига юборилсин.

Фарғона вилоят прокуратураси иқтисодий жиноятчилик ва
коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи: Б.Маматов

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир
  • Related Posts

    Мўътабар Тожибоева ва Ўзбекистон ҳукумати мулоқоти
    • Noyabr 4, 2018

    Ҳурматли хонимлар ва жаноблар! Мен сизларга ўртамизда бошланган мулоқот ҳамда Ўзбекистонда фуқароларни сиёсий, журналистик фаолияти учун таъқиб қилиш сиёсати мавжуд бўлганлигини тан олганликларингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳа, бу таъқиблар ортидан кўплаб инсонлар Она Ватанини тарк этишга мажбур бўлдилар.…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading
    Халқаро анжуманга киритилмаган Нобель мукофоти номинантлари. (Қийноқлар ороли асираси – Зулмат қаърида. № 20)
    • Oktabr 31, 2018

    * * * ЖИГАРЛАРИМ БИЛАН ДИЙДОРЛАШДИМ Бир куни ишдан қайтиб келсам, Нафиса мени четга тортди. “Однохлебкам” Раъно опа уни менга элчи қилиб жўнатибди: “Мен энди Мўътабар билан бирга ўтирмайман. Бунинг…

    Тавсия этинг / Поделиться / Share:
    • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
    • Facebook
    • Twitter
    • Blogger
    • email
    • PDF
    • Print
    • RSS
    • Одноклассники
    • Add to favorites
    • В закладки Google
    • LiveJournal
    • Мой Мир

    Continue reading