Мўътабар Тожибоева хонадонида тинтув ўтказиш Баённомаси

прокуратура

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

1–жилд 23–24 вароқлар

ТИНТУВ БАЁННОМАСИ

7 октябрь 2005 йил Марғилон шаҳри


Фарғона вилояти прокуратураси катта терговчиси Ғ.Б.Мухаммадиев 412554013–сонли жиноят иши бўйича Ўз.Рес.си ЖПКнинг 157–164моддаларига қўлланиб:

Холислар:

1. Кенжаев Муроджон Алижонович – 1984 йилда туғилган Фарғона шаҳри Фарғона кўчаси 50 уйни 4–хонасида яшайди.

2. Насритдинов Фарҳод Мамажонович 1959 йилда туғилган. Фарғона шахри А.Қодирий кўчаси 26–уйни 9–хонасида яшовчилар

иштирокида Фарғона вилояти ИИБ тезкор вакили Ғ.Умаров ва С.Мўминовлар қатнашувида фуқаро Тожибоева Мўътабарни яшаш уйи, яъни Марғилон шаҳар “Зухро” кўчаси 31–уй 31–хонасида тинтув ўтказилди.

Холисларга Ўз.Рес.си ЖПКнинг 74–моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

Тинтув пайтида қуйидагилар аниқланди ва олинди:

1. Хонадонга кирилганда коридор орқали чапга юрилганда зал жойлашган бўлиб, залдаги «Микролаб» ёзувли компьютер винчестери 1 дона;

2. Диктофон, уяли телефон, микрокассета ва хужжатлар (коробка № 2);

3. Ҳар хил хужжатлар (аризалар ва бошқалар) (коробка № 1);

4. Залдан олинган бир дона сарғиш кимёвий моддаси бор ручка (конверт № 1);

5. Кимёвий моддаси мавжуд бўлган 500 сўмлик купюрадаги пуллар (конверт № 2)
М.Тожибоевани қизи Махлиё Акрамовадан олинди;

6. Зал ёнида дарсхона жойлашган бўлиб, ушбу дарсхонадан 16 дона коробкада ҳар хил хужжатлар;

7. Дарсхона кираверишида полдан қизил рангли «Райжиё» чойи рекламаси расми туширилган, сарғиш, кимёвий ранги бор полиэтилен пакет (ўралиб, мухрланди)

8. Дарсхона ўртасидаги стол устидан аёллар қора матодан шими, сарғиш яшил кимёвий моддаси бор (ўралиб, муҳрланди).

9. Ҳар хил шиорлар ёзилган 3та ватман қоғоз, битта мато, ўралган ҳолда;

10. Хонадон ўнг томонидаги мехмонхонада ҳар хил хужжатлар ва видеокассеталар (ўралиб, мухрланди);

Юқорида кўрсатилган коробкалардаги хужжатлар сони кўп бўлганлиги сабабли бу хужжатлар кейинчалик кўздан кечириш учун олиниб, коробкаларга солиниб, мухрланди.

Қолган буюмлар ҳам рақамланиб олинди ва ўралиб, муҳрланди.

Тинтув жараёнида вилоят ИИБ ЭКБ эксперти томонидан хонадон ва буюмлар «ОЛД» махсус аппаратида текширилганда бир дона ручка, қизил рангли полиэтилен пакет, қора рангли аёллар шими ва бир нечта 500 сўмлик купюрадаги пулларда сарғиш яшил рангли махсус кимёвий кукун заррачалари ҳамда 500 сўмлик пулларни бирида «Рекат 2005» ёзуви бўлган махсус кимёвий қалам излари аниқланди. Ушбу буюмлар алоҳида ўралиб, муҳрланди ва олинди.

Тинтув баённомаси иштирокчиларга ўқиб эшиттирилди, қўшимча ва эътирозлар тушмади.

Холислар:

М.Кенжаев: имзо

Ф.Насретдинов: имзо

«Зуҳро» МФЙ раиси: М.Даминов: имзо

Вилоят ИИБ тезкор вакиллари

Ғ.Умаров: имзо

С.Мўминов: имзо

ЭКО мутахассиси: У.Мирсоатов: имзо

Терговчи Ғ.Мухаммадиев: имзо

М.Тожибоевани қизи М.Акрамова баённомани имзолашдан бош тортди.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan