Мўътабар Тожибоева хонадонида тинтув ўтказиш тўғрисида қарор

прокуратура

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

Жиноят иши 1-жилд. Иш вароғи – 22

Тинтув ўтказишга рухсат бераман

Фарғона вилоят прокурорининг 1-ўринбосари: О.Аҳмаджонов

Қ А Р О Р
Тинтув ўтказиш тўғрисида

2005 йил 7–октябрь Фарғона шаҳри

Фарғона вилоят прокуратураси иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси Б.М.Маматов, М.Тожибоевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши материллари билан танишиб чиқиб қуйидагиларни

А Н И Қ Л А Д И М:

2005 йил 7–октябрь куни ўтказилган навбатдаги тадбир давомида Тожибоева И. фуқаро Мамадаминов Т.И.дан талаб қилган 1 млн.сўмдан 250 минг сўм пулларни таъмагирлик йўли билан ўз уйида олган вақтида ушланган.

Жиноят иш материалларида М.Тожибоевани хонадони ва бошқа хоналарда ишга алоқадор бўлган, уни жиноятини кўрсатувчи нарса ва хужжатлар бўлиши мумкинлиги ҳақида етарли асослар мавжудлигини, уларни топиш заруриятини назарга олиб, Ўз.Рес.ЖПКнинг 158, 159, 161 ва 164–моддаларини қўлланиб

Қ А Р О Р   Қ И Л Д И М:

1. Мазкур жиноят иши бўйича Марғилон шаҳри Зухро кўчаси 31–уй 31-хонадонда истиқомат қилувчи 1962 йилда туғилган фуқаро Тожибоева Мўтабарнинг уйида ва ёрдамчи хўжалик хоналарида тинтув ўтказилсин.

2. Бу ҳақда унга эълон қилиниб, қарорнинг нусхаси топширилсин.

3. Қарорнинг нусхаси вилоят прокурорига юборилсин.

Фарғона вилоят прокуратураси
ИЖ ва КҚКБ терговчиси Б.М.Маматов

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.