Адвокат Дилафруз Нурматовадан Фарғона вилоят прокурорига шикоят

адвокат

Нима учун мижозим билан ҳар сафар учрашишимга алоҳида рухсатнома талаб қилиниши керак?

“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 7–моддасида кўрсатилган адвокатлик фаолиятини амалга ошириш чоғида бирон–бир махсус рухсатнома талаб қилиш ёки бошқа тўсиқлар вужудга келтириш маън этилади” деган қонун талаби қаерда қолди?

Фарғона вилоят прокурорига

Фарғона шаҳар “21–асрда мулкдор ҳимоячиси» адвокатлик фирмаси адвокати Дилафруз Нурматовадан  ШИКОЯТ

Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 14/9

01.11.2005 йил

Мен Нурматова Дилафрўз хозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165–моддаси 2–қисми билан айбланаётган Тожибоева Мўътабар Ибрагимовнани қонуний ҳуқуқларини дастлабки тергов мобайнида 10–октябрь 2005 йил кунидан буён ҳимоя қилиб келмоқдаман. Жиноят иши бўйича тергов харакатлари Фарғона вилоят прокуратураси терговчилари томонидан олиб борилмоқда.

“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимой ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 4–моддасида адвокат ўз ҳимоясидаги шахс билан у ушланган пайтдан бошлаб қонун хужжатларида белгиланган тартибда миқдори ва муддати чекланмаган холи учрашувлар ўтказиш ҳуқуқига эга эканлиги ёзилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 53–моддасида ҳимоячининг ҳуқуқлари кўрсатилган бўлиб, “айбланувчи ёки судланувчи қамоқда бўлса, ҳимоячи у билан холи учрашишга ҳақлидир. Бунда учрашувлар сони ва давом этиш вақти чегараланмайди” деб кўрсатилган.

Ҳимоямдаги Мўътабар Тожибоева билан 21–22 октябрь 2005 йил куни адвокатлик ордери асосида, 27–октябрь 2005 йил куни эса терговчининг рухсатномаси асосида у сақланаётган Фарғона шаҳридаги 10–сонли тергов хибсхонасида учрашдим.

29–октябрь 2005 йил куни хибсхонага мижозим билан учрашишим учун адвокатлик ордерини тақдим қилсамда хибсхона бошлиғи Адхам Узақов учрашувга рухсат бермади ва ордерни ҳам қабул қилмади.

21–22 октябрь кунлари эса терговчининг рухсати борлиги учун менга мижозим билан учрашишимга рухсат берилган эди, 29–октябрь куни терговчининг рухсат йўқ экан.

Буни қандай тушуниш мумкин?!

Нима учун мижозим билан ҳар сафар учрашишимга алоҳида рухсатнома талаб қилиниши керак? “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 7–моддасида кўрсатилган адвокатлик фаолиятини амалга ошириш чоғида бирон–бир махсус рухсатнома талаб қилиш ёки бошқа тўсиқлар вужудга келтириш маън этилади” деган қонун талаби қаерда қолди?

Нима учун адвокатлик ордери тақдим қилинсада Адхам Узақов учрашувга рухсат бермади?

Нима учун бу қоида шу хибсхонада сақланаётган бошқа айбланувчи ва судланувчиларга тадбиқ қилинмаган ва қилинмаяпти?

Мен 7 йилдан буён адвокатлик фаолияти билан шуғулланиб келаман.

Лекин бирор марта ҳам 10–сонли Тергов Хибсхонаси маъмурияти учрашув учун мендан терговчи ёки суднинг рухсатномасини талаб қилмаган. Фақат адвокатлик ордери оқали мижозларим билан учрашганман.

Нима учун адвокатнинг ҳуқуқлари бузиляпти?

Мухтарам прокурор!

Сиз қонунларни тўғри ва аниқ ижро этилиши устидан назорат олиб бориш ваколатига эгасиз.

Шунга кўра Сиздан “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 4–моддаси, ЖПКнинг 53–моддаси талаблари бузилаётганлиги, менинг адвокатлик ҳуқуқларим паймол қилинаётганлиги сабабли зудлик билан 10–сонли Тергов Хибсхонаси бошлиғи Адхам Узақовнинг ноқонуний харакатларига чек қўйишингизни ва унга қонуний чора кўришингизни сўрайман.

Фарғона шаҳар “21–асрда мулкдор ҳимояси” адвокатлик фирмаси
адвокати Дилафрўз Нурматова : имзо

01.11.2005. Advokat Nurmatovani viloyat prokuraturasiga shikoyati

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.