Ҳуқуқ ҳимоячисининг тақдири хавф остида
Марғилондаги “Ўтюраклар“ клубининг раҳбари, ҳукуқ ҳимоячиси, 7 октябрдан бери Ўзбекистон ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) бўйича Фарғона қамокхонасида сақланаётган Мўътабар Тожибоеванинг халқаро ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналарга ўзини озод қилишга ёрдам беришларини сўраб ёзган мурожаатномаси бизгача етиб келди.
У ўз номасида қамоққа олиниши ва дастлабки тергов вақтида қўпол равишда қонун бузилишларига йўл қўйилганлигини таъкидлайди, ҳақиқатни юзага чиқариш учун халқаро ташкилотлардан вакил ажратилишини сўрайди.
Ҳуқуқшуносларнинг тасдиқлашларича, агар Фарғона вилоят прокурорлиги ҳозиргидек ўзи хохлаганча М.Тожибоева устидан тергов ҳаракатларини давом эттириб, “товламачилиги“ни жуда катта миқдорга йўйса, ҳуқуқ ҳимоячисига 15 йилгача қамоқмуддати тайин деявериш мумкин.
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish