Сенат раиси ўринбосари Фарруха Мухитдиновага махбуса М.Тожибоевадан очиқ хат ва ариза

Снимок,,,,,,,

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

Мен Олий Мажлис Сенатининг ҳамда Қонунчилик палатасини Фарғона вилоятидаги прокуратура амалдорлари томонидан содир этилаётган узлуксиз қонун бузилишлар, қонундан чекинганликлари холатлари юзасидан махсус комиссия тузиб мени поймол этилаётган ҳуқуқ ва эркинликларимни тиклашга, қонунни бузган амалдорларга нисбатан хукумат миқёсида чоралар кўриш масаласини ҳал этишингизни сўрайман. Жиноятчи сенаторлар ҳақида кейинчалик ёзма равишда маълум қиламан.

Тошкент. Мустақиллик майдони 1-уй. Олий Мажлис.
Сенат раиси ўринбосари Фарруха Мухитдиновага;

Нусхаси: Фарғона вилоят прокуратурасига;

Нусхаси: Адвокатларимга

Фарғона шаҳридаги 10-сонли тергов хибсхонаси махбуси Мўътабар Тожибоевадан

ОЧИҚ ХАТ ВА АРИЗА

19.12.2005 йил

Фуқаролик жамияти қурилишига тўсқинлик қилиб, қонунларни оёқ ости қилган, қонун устиворлигини таъминлашга тўсқинлик қилган амалдорларни, сенаторларни, прокурорларни фош этганим учун хибсга олиндим.

Мухтарам Фарруха Мухитдинова!

Мен ушбу очиқ хатим ва аризам орқали прокуратура тизимидагиларнинг Жиноят Кодексининг 144-моддаси 2-қисмидаги жиноятларни содир этиб, мени давлат давлат органларига, жамоат бирлашмаларига, сиёсий партияларга, Республика Матбуотларига мурожаат қилиб жиноятлар ҳақида берган хабарларим учун ва бу мурожаатлардаги танқидларим, пикет шаклидаги танқидларим учун таъқиб қилиб, мени қонунга зид равишда хибсга олиб ЖПКнинг кўплаб моддаларини қасддан бузиб ЖКнинг 16-боби – Одил судловга қарши жиноятлар содир этганликлари ҳақида маълум қилмоқчиман.

Мен ўзим бошқараётган «Ўтюраклар» Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳамда «Фуқаролик жамияти» ҳалқ харакатининг йўлбошчиси, мустақил журналист сифатида Ўзбекистон Республикаси хукуматининг Ўзбекистонда Фуқаролик жамиятини шакллантириш сиёсатига қаршилик қилиб қонунларни оёқ ости қилаётган маҳаллий амалдорлар, сенаторлар, уларнинг жиноятларини «кўрмаётган» прокурорлар ҳақида ўзи қабул қилган қонунларни тепалаётган сенаторларнинг жиноий кирдикорлари учун сенаторликдан чақириб олишларини талаб қилиб танимсиз равишда Президент Ислом Каримовга, сенатга, хукумат идораларига, сиёсий партияларга, Республика матбуотларига ўтказилган журналистик суриштирувларим натижалари бўлмиш исбот далилларни тақдим қилган ҳолда қонунларни бузаётган қонуншуносларга қонун доирасида чора кўришни сўраб фаол фуқаролар ҳамда мансабдорлар томонидан ҳуқуқ ва эркинликлари қўпол тарзда бузилган жабрдийдалар билан биргаликда очиқ хатлар, мурожаатномалар билан мурожаатлар қилганмиз.

Шу йилнинг ўзида 30-40 нафардан ортиқ юқорида санаб ўтилган хукуматга қарашли идоралар билан биргаликда Республика Олий мажлиси Сенат раиси Мурод Шарифхўжаев номига ҳам ўнлаб мурожаатномалар, очиқ хатлар юборганмиз.

Булардан 8 июн кунги «Коррупция жинояти ҳақида хабар», 17 июн кунги «Коррупционер сенатор ва депутатлар, маъмурий органлар вакиллари ўз жиноий хатти-харакатлари учун қачон жавоб берадилар? Хукуматга ёқмай қолганидан кейингинами? Ёҳуд коррупция жинояти ҳақида шошилинч хабар», 21 июл кунги «Фуқаролик жамияти кўришни истамасангиз истовчиларга тўсқинлик қилманг», 18 август кунги «Зудлик билан милиция ҳақида қонун қабул қилинг ва хукуматнинг содиқ хизматчиси милиция терговчисини ўз ҳимоянгизга олинг», 16 сентябр кунги «Жамоатчилик назорати хукуматга керакми ёки хукумат рахбарлари фуқаролик жамияти қурамиз деб жаҳон ҳамжамиятини ва ўз ҳалқини алдаяптими? Жиноятчи сенаторларнинг қўли қачонгача узун келади?» мавзуларида ва бошқа ҳолатлар бўйича юборган ёзишмаларимизга на хукумат идоралари, на Сенат, на сиёсий партиялар, на Республика матбуотлари, на нодавлат ташкилотлар жиддий ёндашмадилар.

Бу идоралар амалдорлари сукут сақлаб турган бир пайтларида прокуратура амалдорлари коррупция жинояти содир этаётган мансабдорларнинг жиноятлари ҳақида қилган танқидларим ва бошқа қонуний харакатларим учун таъқиб этиб мени мулкий ҳуқуқларим ва қонун билан ҳимоя қиланадиган манфаатларимни қасддан чеклаш жиноятлари содир этдилар.

Мени 7 октябр куни қонунга зид равишда хибсга олдилар. Ўша кундан буён мен хибсдаман. Шу кундан буён мени қонуний ҳуқуқ, эркинликларим қасддан, узлуксиз равишда бузиляпти, қийноқлар қўлланиляпти. Қонун бузилишлар ҳақида қилаётган тинимсиз мурожаатларим умуман эътиборга олинмаяпти.

Мени хибсга олиб, жиноят содир этганлигимни исботлай олмагач, вилоят прокурори 2003 йил 29 сентябр кунги жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг хукми, декабр ойидаги ЖИБ вилоят суди апелляция судлов ҳайъатининг ажримини бекор қилиш ва мен жабрланувчи бўлиб ўтган ушбу жиноят иши бўйича менга жиноят иши қўзғаш ҳақида протест киритибди. 24 октябр 2005 йил кунги вилоят прокурори А.Холмаҳматовнинг киритган ушбу протести жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Раёсатида кўриб чиқилиб протест қаноатлантирилибди.

ЖПКнинг 479-моддаси 2-бандига кўра назорат протести тушганлиги тўғрисида суд протест кимнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, ана шу процесс иштирокчиларига маълум қилади ва айни вақтда мазкур хужжатларни нусхасини махкумга, жабрланувчига ва оқланган шахсга жўнатади. Кўрсатилган шахслар иш билан, шу жумладан қўшимча тақдим этилган материаллар билан танишишга ҳамда судга ўз эътирозларини билдиришга ҳақлидирлар.

Лекин ЖПКнинг 479-моддасини 2-бандидан ташқари 3-4-бандлари ҳам ўта қўпол тарзда бузилиб, суд раёсатининг қарорига асосан 2003 йил 29 сентябр кунги суд хукми бекор қилиниб, менга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилаяпти. Ушбу жиноят иши бўйича мен ҳеч қандай жиноят содир этмаганман, протест киритишга асос бўлган ариза ва унга қўшимча тақдим қилинган хужжатлар ҳамда протест билан танишсам мен ўзимни айбсизлигимни исботлаш имкониятига эга бўлардим. Чунки ушбу жиноят ишида ўзимни жиноятчи эмаслигимни исботловчи далил ва исботларим етарли.

ЖПКнинг 513-моддасида «Суд хукмлари, ажримларини(қарорларини) назорат тартибида қайта кўриб чиқишга йўл қўйиладиган муддат ёзилган бўлиб, бу муддат ҳукм қонуний кучга киргандан кейин бир йил муддат мобайнидагина йўл қўйилади» дейилган.

ЖПКнинг 12 ва 14 моддаларида судялар одил судловни амалга оширишда мустақил эканликлари ва фақатгина қонунга бўйсинушлари ёзилган. ЖПКнинг 16-моддасида ҳам қонун – одил судлов олдида барча тенглиги баён қилинган. Лекин прокуратуранинг таъсири остида суд юқорида баён қилинган барча қонун хужжатларини қўпол тарзда бузганлар.

ЖПКнинг 11-моддасига биноан терговчилар ҳам, прокурорлар ҳам, судлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига аниқ риоя этишлари ва уларни талабларини бажаришлари шарт.

Ушбу модданинг 2-бандида эса «Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекинишни, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъий назар жиноят процессида қонунийликни бузиш хисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади» дейилган.

Шу бугунги кунгача протест, унга асос бўлган ариза ва қўшимча хужжатлар, назорат тартибидаги ЖИБ вилоят судининг қарорини ушбу протест ва Раёсат қарорини бекор қилишни сўраб Республика Олий судига шикоят қилишим учун менга қонун бўйича тақдим қилишларини сўраб қилган мурожаатларим оқибатсиз қолдирилмоқда.

Қонунларни оёқ ости қилаётган вилоят прокуратураси рахбарлари ва терговчиларини рад қилиш ҳақида 12 декабр куни Республика Бош прокурори номига ариза ёздим. Қонун бўйича рад қилиш ҳақидаги ариза ҳал этилмагунча ҳеч қандай тергов харакатлари ўтказилмаслиги керак. Лекин Республика бош прокуратурасига ёзган аризам тергов хибсхонаси орқали 13 декабр куни 1-44-рақамли чиқиш хати билан Республика Бош прокуратурасига юборилган.

16 декабр кунги 1-46 сонли алоқа хати билан Фарғона вилоят прокуратураси амалдорлари ҳамда терговчиларини рад қилиб Республика Бош прокуратурасига ариза ёзганлигимни, рад қилиш ҳақидаги ариза қонуний ҳал этилмагунча ҳеч қандай тергов харакатлари ўтказмасликни талаб қилиб ёзган аризам вилоят прокуратурасига юборилган бўлсада, 7 октябр куни уйимда ўтказилган ғайриқонуний тинтув пайтида қонунга зид равишда олиб қўйилган хужжатларим на менсиз, на 6 нафар адвокатларим иштирокисиз кўздан кечириш тергов харакатларини ўтказишяпти.

Мен Олий Мажлис Сенатининг ҳамда Қонунчилик палатасини Фарғона вилоятидаги прокуратура амалдорлари томонидан содир этилаётган узлуксиз қонун бузилишлар, қонундан чекинганликлари холатлари юзасидан махсус комиссия тузиб мени поймол этилаётган ҳуқуқ ва эркинликларимни тиклашга, қонунни бузган амалдорларга нисбатан хукумат миқёсида чоралар кўриш масаласини ҳал этишингизни сўрайман. Жиноятчи сенаторлар ҳақида кейинчалик ёзма равишда маълум қиламан.

Ҳалқаро Нобел мукофотининг
Номинанти – махбус Мўътабар Тожибоева

Ушбу очиқ хат адвокат Мухаррам Тожибоева томонидан печат қилинди

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.