М.Тожибоева ўзига нисбатан қўлланилаётган қийноқлар юзасидан тўхтовсиз аризалар бермоқда

Снимок,,,,,,,

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

Фарғона вилоят прокуратураси терговчиси Нурмухаммад Сулаймоновга Мўътабар Тожибоева 20.12.2005 йил куни 3 та ариза ёзган.

Мўътабар Тожибоева биринчи аризасида у шундай дейди:

«Мен ЖПКнинг 108-моддаси 2-қисмига кўра илгари берган кўрсатувларимни тўлдиришим учун мени зудлик билан сўроқ қилиш учун келишингизни талаб қиламан.

Менга нисбатан ўтказилаётган руҳий қийноқ бўйича зудлик билан сўроқ қилмасангиз қонунлари ишламайдиган, конституцияси қоғозлардагина турадиган Ўзбекистон хукуматига нафратимни ўз жонимга қасд қилиш билан билдиришга мажбур бўламан».

Мўътабар Тожибоева 2-аризасида эса қуйидагиларни ёзган:

«Фарғона вилоят прокуратураси амалдорлари ҳамда терговчиларини рад қилиш ҳақида Республика прокурори номига юборган аризам қонуний ҳал этилмасдан туриб қонунга зид равишда мени уйимдан олинган хужжатларни кўздан кечирмоқдасизлар, яъни тергов харакатлари ўтказилмоқда. Шунинг учун мени мени зудлик билан сўроқ қилишингизни талаб қилиб 20 декабр куни эрталаб сизни номингизга ёзиб юборган аризам ва ушбу аризамни инобатга олиб зудлик билан мени сўроқ қилиш учун тергов хибсхонасига келишингизни, 7 нафар адвокатларимни барчасини тергов харакатларида қатнашишлари учун жалб қилишингизни сўрайман».

Мўътабар Тожибоева 3-марта ёзган аризасида қуйидагиларни ёзган:

«Жаноб терговчи!

Мен инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг рахбари, инсон ҳуқуқлари ҳалқаро жамиятининг аъзоси ҳамда мустақил журналист сифатида Ўзбекистон Республикаси қонунларини оёқ ости қилаётган сенаторлар, маҳаллий хокимиятлар амалдорлари, уларнинг жиноий кирдикорларини хаспўшлаётган маъмурий органлар рахбарларининг қонунлар ижросини амалга оширишда таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик, уруғ-аймоқчилик қилиб, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва эркинликларини топтаётганликлари ҳақида хукумат идораларига мурожаатлар қилганлигим учун, яъни уларнинг жиноий хатти-харакатлари устидан қонуний тарзда танқидлар қилганлигим, пикетлар ташкил қилганлигим учун прокуратура амалдорлари томонидан таъқиб қилиндим.

Менинг мулкий ҳуқуқларим ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларим Сиз мансабдор шахслар томонидан қасддан чекланмоқда, яъни Сизлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун хужжатларини бузиш, 144-модданинг 2-қисми билан баён қилинган жиноятларни содир этмоқдасизлар.

Мен томондан хукумат идораларга, маъмурий органларга, Президентга, Сенатга ва Сиз терговчига ёзган аризаларим, мурожаатномаларим, очиқ хатларимда баён қилинган ҳолатлар бўйича фуқароларнинг мурожаатлари ҳақидаги қонун талабларига асосан қонуний ҳал этмаяпсизлар.

Мен Ўзбекистон Республикасининг маъмурий органлари томонидан қонуний ҳуқуқларимни ва эркинликларимни бузилишига чек қўйишларингизни кескин талаб қиламан.

13.12.2005 йил куни Республика Бош прокурори номига Фарғона вилоят прокуратураси амалдорлари ва терговчиларини рад қилиш ҳақида ариза берган бўлсамда, 07.10.2005 йил куни мени уйимдан ноқонуний тарзда олинган хужжатларимни на мени, на 7 нафар адвокатимни иштирокисиз, қонунга зид равишда хужжатларни кўздан кечириш тергов харакатини ўтказяпсизлар.

Шунинг учун мени 20.12.2005 йил кунги 1 ва 2–аризаларимни ушбу аризамга қўшган ҳолда зудлик билан мени сўроқ қилиш учун тергов хибсхонасига келишингизни, барча адвокатларимни жалб қилишингизни сўрайман.

Мўътабар Тожибоева»

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.