Мўътабар Тожибоева: Илгари берган кўрсатувларимни тўлдиришим учун мени сўроқ қилинг
Фарғона вилояти Прократураси Тергов бошқармаси бошлиғи Нурмуҳаммад Сулаймоновга
Махбус Мўътабар Тожибоевадан илгари берилган кўрсатувларни тўлдириш ҳақида Такрорий ариза
Жаноб Сулаймонов!
Мен Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 108–моддасининг 2–қисмига кўра илгари берган кўрсатувларимни тўлдириш учун мени зудлик билан сўроқ қилиш учун келишингизни талаб қиламан.
Фарғона вилоят прокуратураси амалдорлари ҳамда терговчиларини рад қилиш ҳақида Республика прокурори номига юборган аризам қонуний ҳал этилмасдан туриб қонунга зид равишда мени уйимдан олинган хужжатларни кўздан кечирмоқдасизлар, яъни тергов харакатлари ўтказилмоқда.
Шунинг учун мени зудлик билан сўроқ қилишингизни талаб қилиб 20–декабрь куни эрталаб Сизни номингизга ёзиб юборган аризам ва ушбу аризамни инобатга олиб зудлик билан мени сўроқ қилиш учун тергов хибсхонасига келишингизни, 7 нафар адвокатларимни барчасиини тергов харакатларида қатнашишлари учун жалб қилишингизни сўрайман.
Махбус: М.Тожибоева
20.12.2005 й. соат–12
This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.
Fikr bildirish