Виждон тутқунларини озод қилиш кўмитасига Мурожаатнома

Снимок,,,,,,,

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

Мўътабар Тожибоева хибсга олинган дақиқадан бошлаб унга нисбатан узлуксиз равишда қийноқ қўлланилмоқда. Ҳаттоки 7 октябрдан буён ягона қизи Пўлатова Маҳлиё билан ҳам ханузгача учраша олгани йўқ.Унинг ҳимоя ҳуқуқи узлуксиз бузилмоқда.

Тергов изолятори ходимлари Шерқўзи Сотволдиев, Мўйдин Қосимов ва бошқалар тинимсиз равишда унга руҳий босим ўтказмоқдалар. Ҳаттоки Мўътабар Тожибоеванинг камерадошларини унга қарши қайрашмоқда. Хаттоки тергов изолятори шифокорлари ҳам бу ходимлар томонидан уюштирилаётган фитналарда фаол қатнашмоқдалар.

5 декабрь 2005 йил

Санжар Умаровни озод қилиш кўмитаси Виждон тутқунларини озод қилиш кўмитасига айлантирилганини эшитиб, бу кўмита билан ҳамкорликда фаолият олиб боришга қарор қилдик.

«Серқуёш Ўзбекистоним» каолицияси рахбари Санжар Умаров хибсга олинишидан бир неча кун муқаддам «Ўтюраклар Клуби” номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, инсон ҳуқуқлари ҳалқаро жамияти аъзоси, мустақил журналист, «Фуқаролик жамияти» ҳалқ харакати асосчиси, Ҳалқаро Нобель мукофоти номинанти, Ҳалқаро Нобель Комитети томонидан «Дунёни ўзгартираётган 1000 аёл» номли китобга киритилган Мўътабар Тожибоева хибсга олинди.

7–октябрь куни Фарғона вилоят прокуратураси амалдорлари томонидан Мўътабар Тожибоева Ирландияда ўтказиладиган ҳалқаро инсон ҳуқуқлари бўйича Дублин конференциясига кетиши арафасида ғайриқонуний равишда ўнлаб ниқобли, қуролланган кимсалар иштирокида товламачилик жинояти содир этганликда гумонланиб хибсга олинган. Шу заҳоти унинг хонадони, ташкилот офис ива куёвининг хонадонлари қонунга зид равишда тинтувдан ўтказилиб, Мўътабар Тожибоеванинг иштирокисиз тинтувдан ўтказилиб, ташкилот кутубхонасидаги хукумат амалдорларининг жиноий кирдикорларини фош қилувчи хужжатлар, компьютер, уяли телефон ва бошқа нарсаларни қонуний расмийлаштирмасдан олиб чиқиб кетишган.

Товламачиликда гумонланиб ушланган Мўътабар Тожибоеванинг хонадонига у қўлга олинган куни унинг ташкилотига қарашли хужжатларни олиб кетиш учун 3 та Дамасда бўш коробкалар олиб келинганди.

Шу куни Мўътабар Тожибоевани Фарғона вилоят ИИБга олиб кетишган ва 7–октябрдан 8–октябрга ўтар кечаси Фарғона тез тиббий ёрдам марказидан Отабек Юлчиев бошчилигидаги 4 нафар шифокорларни чақиртиришган. Бу шифокорлар 2 та жуда ҳам катта чамадонларда турли хил медицина асбобларини олиб келишиб, соғлиги бузилганидан умуман шикоят қилмаган Мўътабар Тожибоеванинг томирига уни мажбурлаб қандайдир укол қилмоқчи бўлганлар.

Шунда М.Тожибоева ўзининг руҳий ҳолатини салбий томонга ўзгартирувчи укол қилиб туриб, олдиндан тайёрлаб қўйилган айбига иқрорлик ҳақидаги аризага имзо чектирмоқчи бўлаётганликларини, шу мақсадда ўзлари томонидан ёлланган адвокат Мўътабар Тожибоева бошқарган ташкилотлар билан салбий муносабатда бўлган «Легал Аид» адвокатлик фирмаси адвокати Бахтиёр Абдуллаевни ҳам ярим кечаси топиб келганликларини кўриб сезиб укол олишдан ҳам, адвокат Бахтиёр Абдуллаевни ўзини ҳимоя қилишидан ҳам бош тортган.

Мўътабар Тожибоева хибсга олинган дақиқадан бошлаб унга нисбатан узлуксиз равишда қийноқ қўлланилмоқда. Ҳаттоки 7 октябрдан буён ягона қизи Пўлатова Маҳлиё билан ҳам ханузгача учраша олгани йўқ.Унинг ҳимоя ҳуқуқи узлуксиз бузилмоқда.

Тергов изолятори ходимлари Шерқўзи Сотволдиев, Мўйдин Қосимов ва бошқалар тинимсиз равишда унга руҳий босим ўтказмоқдалар. Ҳаттоки Мўътабар Тожибоеванинг камерадошларини унга қарши қайрашмоқда.

Хаттоки тергов изолятори шифокорлари ҳам бу ходимлар томонидан уюштирилаётган фитналарда фаол қатнашмоқдалар.

Мўътабар Тожибоева даставвал товламачиликда, орадан 3–4 кун ўтгач фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланди. ЖПКнинг 345–моддасига биноан эса ЖКнинг 165 ва 168–моддаларидаги жиноятларга доир ишларни тергови ИИБ органлари терговчилари томонидан олиб борилиши керак.

Лекин прокуратура тизими оддий ҳалқ орасида ўз обрўсига эга бўлган Мўътабар Тожибоевани шаънини булғаш, обрўсизлантириш учун тиним билмай изланмоқда.

Мўътабар Тожибоевани ўзи ҳам товламачилик ва фирибгарлик моддалари «дежурный» моддалар эканлигини, ўзига нисбатан камида қўшимча равишда 5 та ёки 6 та модда илишлари мумкинлигини айтади.

Тожибоева ўзига қийноқ қўлланилаётганлиги юзасидан 22–ноябрь куни кўргазма берди. Лекин терговчи бу қийноқлар юзасидан биронта ҳам савол бермади.

Терговчини қизиқтирган нарса «Ўтюраклар Клуби”ни қайси элчихона молиялаштирган ва «Фуқаролик жамияти» ҳалқ харакати нима мақсадда ташкил этилганлиги бўлди.

Биз Мўътабар Тожибоеванинг ҳамфикрлари, унинг ёрдами билан ҳуқуқ–эркинликлари тикланган, унинг саъйи-харакатлари билан ўз ҳуқуқий билимини оширган фуқаролар Виждон тутқунларини озод қилиш кўмитасига бажонидил қўшиламиз.

Умирзақова Марҳабо

Ибрагимова Иноят

Юлдашева Ханифа

Хажаева Мақсуда

Мамажонова Зиёда

Қаюмов Нурулло

Хамроева Мавлуда

05.12.2005. Vijdon tutqunlarini himoya qilish kumitasiga Murojaatnoma

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.