Биз Мўътабар Тожибоеванинг ҳаёти хавф остида деб хисоблаймиз ва бунга етарлича асосларимиз бор.

Снимок,,,,,,,

2005 йил 19–апрель куни Интернетда Сафар Абдуллаевни «Секретные материалы государственных репрессий» номли мақола чоп этилиб, унда Мўътабар Тожибоева билан Тўлқин Қораевни қандай усулда жисмоний йўқ қилиш хукумат миқёсида режалаштирилган фитна баён қилинганди. Ушбу мақолада айтилишича Республика Ички Ишлар Вазирлигининг қора рўйхатида Мўътабар Тожибоева 1–Р 23–рақами билан рўйхатга олинган экан.

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси 6 уй. Президент девонига, Президент Ислом Каримовга;

Нусхаси: Тошкент Шевченко кўчаси 6 уй Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига

Марғилонликлар ва Мўътабар Тожибоеванинг оиласидагилардан БМТ Қийноқлар бўйича махсус маърузачи Тео Ван Бованга етказиш учун
МУРОЖААТНОМА ТЕЛЕГРАММА

10–декабрь 2005 йил

10–декабрь Бирлашган Миллатлар ташкилоти 1984 йил 10–декабрда қабул қилган «Қийноқларга солишга ва муомлада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шавқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенцияси қабул қилинганлигининг 11 йиллиги нишонланмоқда. Шунингдек Ҳалқаро Инсон ҳуқуқлари байрами ҳамдир.

БМТнинг Қийноқлар бўйичи махсус маьрузачи Тео Ван Бовен 2002 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган пайтида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева билан ва ўта оғир жиноятлар содир этганликда гумонланиб қўлга олинган, ўзлари томонидан содир этилмаган 2001 йил 1–июль куни Олтиариқ туманида содир этилган қотиллик жинояти ва номусга тегиш жиноятларини қийноқлар туфайли зиммасига олишга мажбур бўлган Олтиариқ тумани Зилха қишлоғида яшовчи Турсунов Хусниддин ва Шамсиддинларнинг оила аъзолари билан ҳам учрашган эди.

2003 йилда Бирлашган Миллатлар ташкилотининг иқтисодий ва ижтимоий Кенгашининг Инсон ҳуқуқлари кўмитасини 59–сессиясидаги «Қийноқлар ва бошқа турдаги шафқатсиз, ноинсоний ёки таҳқирловчи харакатлар» юзасидан қилган хисоботида Ўзбекистондаги қийноқлар кенг кўламда эканлигини баён қилган. Ушбу хисоботда Мўътабархон Тожибоева, Турсунов Хусниддин ва Шамсидинларга нисбатан қўлланилган қийноқлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтганди

«Ўтюраклар» Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, «Ўзбекистон журналистлар ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилиш ташкилоти» таъсисчиси, мустақил журналист, «Фуқаролик жамияти» Халқ харакати йўлбошчиси, Ҳалқаро «Тинчлик учун Нобел мукофоти – 1000 аёлга» Ҳалқаро мукофотининг номинанти Мўътабар Тожибоевани 2005 йил 7–октябрь куни ғайриқонуний тарзда хибсга олишди.

Хибсга олинган пайтидан бошлаб унга нисбатан тинимсиз қийноқ қўлланилмоқда. У қўлга олинган куни вилоят Ички Ишлар Бошқармасида кечаси билан жисмоний ва руҳий қийноқ қўлланган.

Шу куни кечаси вилоят ИИБга қарашли 23–31–65 рақамли телефондан Фарғона шаҳар, Чкалова кўчаси 1–уйга, яъни вилоят Ички Ишлар Бошқармасидан Фарғона шаҳар тез тиббий ёрдам марказига кечаси соат 1–дан 25–минут ўтганда қўнғироқ қилиб бемор Тожибоева Мўътабарга тез тиббий ёрдам кўрсатиш кераклигини айтишган.

Бу чақирув шахар тез тиббий ёрдам марказида 2073 рақам билан рўйхатга олинган. Юлчиев Отабек Ортивович бошчилигидаги 4 нафар шифокорлар 2 та катта чамадонларда медицина асбоблари билан бориб, умуман соғлигидан шикоят қилмаган Мўътабар Тожибоевага «гипертания» ташхиси қўйиб укол қилмоқчи бўлганлар.

Лекин ўзини соғлигини хавф остига қўядиган бу харакатлардан шубҳаланган Тожибоева ўзига укол қилишларига йўл бермайди. Чунки шифокор Отабек Юлчиев унга қон босими 150/110 деган бўлсада хужжатга 140/90 деб расмийлаштирган.

2003 йил 4–март куни Центр Азия сайтида сиёсатшунос Усмон Хақназаровнинг «Ўзбекистон Президентининг қора рўйхати» эълон қилиниб, бу рўйхатнинг 133–номерида Мўътабар Тожибоева ёзилганди. 2005 йил19–апрель куни Интернетда Сафар Абдуллаевни «Секретные материалы государственных репрессий» номли мақола чоп этилиб, унда Мўътабар Тожибоева билан Тўлқин Қораевни қандай усулда жисмоний йўқ қилиш хукумат миқёсида режалаштирилган фитна баён қилинганди. Ушбу мақолада айтилишича Республика Ички Ишлар Вазирлигининг қора рўйхатида Мўътабар Тожибоева 1–Р 23–рақами билан рўйхатга олинган экан.

Мўътабар Тожибоева ва унинг яқинлари у хибсга олинган кундан буён унга нисбатан қўлланилаётган қийноқлар бўйича тинимсиз бонг уриб, хукумат рахбарларидан, хусусан Президент И.Каримовдан Тожибоевани хибсга олиниши ҳолати юзасидан махсус хукумат комиссияси шуғулланишини сўраб бир неча марта мурожаат қилдик.

Лекин бу мурожаатлар жавобсиз қолгандан кейин Фарғона шаҳридаги 10–сонли тергов хибсхонаси махбуси Мўътабар Тожибоева 7–декабрь куни, яъни қонунга зид равишда хибсга олинганига 2 ой тўлган куни Президент Ислом Каримов номига охирги очиқ хатини юборди. Бу очиқ хатининг хатбошиси «Жаноб Президент! Мен энди Сизга умуман ишонмайман. Буни исботлаш учун узлуксиз очлик ихтиёр этдим. Лекин мен асос солган «Фуқаролик жамияти» Ҳалқ харакати менсиз ҳам албатта яшайди» деб бошланган.

Мўътабар Тожибоевани уйдаги барча хужжатлар қонунга зид равишда олиб қўйилган бўлсада терговчи чалғитади деган баҳона билан уни эҳтиёт чорасини ўзгартиришмаяпти.

Биз Мўътабар Тожибоеванинг ҳаёти хавф остида деб хисоблаймиз ва бунга етарлича асосларимиз бор.

Мўътабар Тожибоева ҳеч қандай жиноят содир этгани йўқ. Унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва журналистика соҳасидаги шиддатли фаолияти туфайли хибсга олинди.

Шунинг учун Мўътабар Тожибоевани соғлигини текшириш учун Ҳалқаро экспертлар жалб қилишга амалий ёрдам беришларингизни сўраймиз.

Тожибоевалар оиласи вакиллари

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.